01 July 2014
15:28 - Петр Порошено ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги буйруғини бекор қилди, Антитеррор операцияси давом этади
Маълуки, Украина Президенти Петр Порошенко 21 июндаги қарори билан Антитеррор операцияси олиб бораётган ҳарбий кучларга аввал 27 июнгача, кейин 30 июнгача ўқ отишни тўхтатиш буйруғи берилган ва сепаратист террористларга қуролни топшириб,бу минтақада чиқиб кетиш имкони яратилган эди. Донецк ва Луганск вилоятларини мутақил давлатлар деб эълон қилган сеператист-террористлар, Россия ва Ғарб уларни жангарилар дейди, ўқ ўтишни бир томонлама тўхтатилишига адекват жавоб бермадилар, натижада уруш давом этаверди.

Кеча ярим кечасига яқин Петр Порошенко ўқ отиш тўхтатиш буйруғини бекор қилди. Бугундан эътиборан Антитеррор операцияси тўла куч билан давом эттирилади.

30 июнь куни Россия, Украина, Франция президентлари Владимир Путин, Петр Порошенко, Франсуа Олланд ва Германия Бош вазири Ангела Маркел Украинадаги аҳвол бўйича бир неча соатлик телефон суҳбати ўтказишган. Суҳбат давомида Россия Президенти жангариларни ўқ отишни тўхтатишга чақириши мумкинлигини ҳам айтибди.

Кўринишидан, Украина Президенти россиялик ҳамкасбининг бу таклифини жиддийга олмаган. Тўғри қилган, чунки Россиянинг мақсади - Украинада тинчлик ўрнатилиши эмас, том аксинча, у ердаги тўпалонлардан фойдаланиб, Украинанинг жанубини бевосита ёки билвосита ўзиники қилиб олиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону