Туркияда аввал Фатхулла Гуленнинг “Хизмат” жамоси партия қурмоқчими деган гап тарқалибди. Ҳатто унинг раиси ким бўлиши ҳам айтилишга бошлабди. У – Истанбул Университети Ҳуқуқ факультетининг профессори Абдурраҳим Қарсли экан.
“Миллиёт” гезетасининг мухбири Абдурраҳим Қарслига мурожаат қилганда (расмда), бошқачароқ нарсалар маълум бўлди.
Бу профессорга кўра, ҳозир Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси ўлим нуқтасига келди. Шу сабабли унинг бу профессорнинг ўзи янги партия қуриш учун иш олиб бормоқда. Лекин, янги партиянинг номи баъзилар айтаётгандек, “Ҳаққа Хизмат” бўлмайди, “Марказ Партияси” бўлади. У бир жамоатники бўлмайди, бутун халқни қучоқлайдиган партия бўлади. У миллатчилик ёки динга асосланиб қурилмайди. Унинг мақсади, Туркияни ҳақиқий ҳуқуқ давлатига айлантириш.
Абдурраҳим Қарсли ўзи Фатхулла Гулен жамоасидан эмаслигини урғулайди, ҳозирги Бош вазир ва унинг раислигидаги Адолат ва Тараққиёт Партияси Фатхулла Гулен жамоасига қарши чиқаётганларини қоралайди, Эрдўғон ўз гапларини исботлаш учун биронта исбот келтирмаётганини айтади. Янги қуриладиган партияга бошқа партиялардан оддий аъзоллар, ҳатто парламент депутаталари киришга тайёрланаётганини ҳам гапирар экан, Адолат ва Тараққиёт Партиясидан қочаётганлар ҳам айнан “Марказ Партияси” киришларини таъкидлайди.
Хуллас, Туркияда кескин ўзгаришлар қилишни иддао қилаётган партия пайдо бўлаётганга ўхшайди. Табиий, бундай партия катта кучга таяниши керак. Шу сабабли, бу куч - Фатхулла Гуленнинг жамоасидир, деган гапларда жон бор бўлиши мумкин.