Тошкентда ниқоб кийиб, қўлида ўйинчоқ тўппонча билан босқинчилик қилган икки йигит узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, гумонланувчи йигитлар ниқоб кийиб, қўлга ўйинчоқ тўппончани олиб, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирига бостириб киришган ва хонадон эгаларини қўл-оёғини боғлаб қўйишган, уларни калтаклашган. Уйдаги катта миқдордаги мулкни ўғирлаб кетишган.
Қайд этишларича, босқинчилар 25-26 ёш атрофида бўлиб, улар бунгача ҳам уч марта судланган экан. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди уларни 18 ва 21 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарибди.
Бош қароқчига қачон ҳукм чиқарилади.