29 June 2014
18:03 -
Уйғуристонда давлат хизматчилари ва ўқувчиларга рўза тутиш тақиқланган
Хитойлар расман Шинжон-уйғур автоном ўлкаси, турклар Шарқий Туркистон деб атайдиган Уйғуристонда давлат хизматчилари ва ўқувчиларга рўза тутиш тақиқлангани маҳоллий ҳокимиятнинг расмий Интернет сайтларида эълон қилинибди. Ўтган йили ҳам шундай бўлган экан.
Бу ҳақда Туркиянинг энг катта сонли “Миллиёт” газетаси қаароргоҳи Туркиянинг Қайсери шаҳрида жойлашган Шарқийтуркистонликлар Жамияти раиси, айни замонда, Дунё Уйғурлар Конгрессининг раис ўринбосари Сейит Тумтуркга асосланиб хбар беради.
Сейит Тумтурк уйғурлар турк халқлари ичида биринчи бўлиб мусулмонликни қабул қилганларини эслатиб, ҳозир уйғурлар энг оғир аҳволдаги мусулмонлар эканлигини урғулайди. Шарқий Туркистон 1949 йилгача мустақил эди, дейди у, аммо мана 65 йилдан бери мустамлака мамлакат.
Газетада унинг қуйидаги сўзлари ҳам келтирилади: “Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан бошлаб Европа Парламенти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро тизимларгача шарқий туркистонликлар қатлиом қилинаётгани ва ҳақ-ҳуқулари поймол этилаётганига кўз юммасликлари ва Хитойга “Тўхта!” дейишлари керак.” Бу сўзлар мутлақо тўғри дейди мухбиримиз, Турк тилли давлатлар ташкилоти, қолаверса, ҳамма туркий халқлар уйғурларнинг ҳимоясига овоз чиқариши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения