Аниқроқ айтсак, ҳибсга олиш учун ҳаракат бошлашди во ҳозир аэропортда бир кишилик камерада ушлаб туришибди. Мобиль телефони ҳали олиб қўйилмаган. “Эзгулик” Бошқарув Кенгаши аъзоларидан Абдураҳмон Ташанов ва “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат у билан икки оғиз бўлса ҳам гаплашиб олдилар. Унинг кайфияти жойида.
Васила Иноятова Бишкеда Хьюман Райтс Вотч ташкилоти уюштираётган қандайдир тадбирда иштирок этиш учун бу ерга келганди. Уни аэропортдаёқ қўлга олдилар. Чунки, “Ҳаракат” Агентлигига қарши Қирғизистонда очилган жиноий ишда унинг ҳам исми бор экан.
Маълумки, 2010 йили 10-12 июнь кунлари ўзбекларни тириклайин ёққан, юзлаб ўзбекни қирғин қилган қирғиз фашизми худди немис фашизми каби жазоланиши кераклигини талаб қилаётган “Ҳаракат” Агентлигининг фаолиятидан ғазабга келган Қирғизистоннинг мавжуд режими агентлигимизнинг сайтини Қирғизистонда очилмайдиган қилиб қўйган ва бизга қарши жиноий иш очган эди.
Аммо, Васила Иноятованинг “Ҳаракат” Агентлигига алоқаси йўқ бўлгани сабабли, уни нимага қўлга олишгани маълум эмас.
Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг Бишкекга келиб бўлган аъзолари ҳозироқ аэропортга кетдилар ва бу масала билан шуғулланадилар.
Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида тожиклар режими умрбод қолишига, миллат сифатини йўқотиб, қорамоллларга айланган ўзбеклар ўзини ҳеч қачон ҳимоя қилолмаслигига умид қилаётган қирғиз фашистлари, ўзбеклардан қўрқмасдан ўзбекларга қарши истаган ишларини қилаётганлари ҳеч қачон унутилмайди. Бунинг бадали оғир бўлади.
Расмда - 2011 йил 10 июнь куни “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида "Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин" шиори остида ўтказган норозилик акцияси. Васила Иноятова - ўнгдан биринчи.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения