Дунёнинг энг ёмон 10 та диктаторликлари рўйхатида ёнма-ён турган Ўзбекистон ва Шимолий Корея иқтисоди қолоқ мамлакатлар рўйхатида ҳам ёнма-ён туришини синчков журналистлар топишди. Чунки, бу иккала мамлакатдаги мавжуд режимлар ўз халқларидан иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳажмини бекитиб келишади. Тахмин қилиш қийин эмаски, иккала диктатор ўз мамлакатларида аллақачон жаннат яратиб бўлганларини ҳар қадамда гапирсалар ҳам, аслида, иккала мамлакатнинг аҳволи ўта аянчли.
Ўзбекистон киши бошига ЯИМ бўйича ривожланган давлатлардан 40-50 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистонда 8 ва 6 баравар орқада эканлигини биринчи бўлиб “Ҳаракат” Агентлиги аниқлади ва очиқлади. Шимолий Корея Жанубий Кореядан 22 баравар орқада эканлигини эса, айнан Жанубий Кореяликлар аниқлашибди. Бу ҳақда бугун русларнинг gazeta.ru cайти каттагина мақола ҳам эълон қилган.
Шундай экан, биз ҳам Ўзбекистонни Қозоғистон билан эмас, Жанубий Корея билан солиштириб кўришга ҳаракат қилайлик. Жанубий Кореяда киши бошига ЯИМ 29 минг доллардан бироз ортиқ. Бизда эса 1,4 минг атрофида. Демак, Жанубий Кореядан 20,7 марта орқадамиз.
Бундан ҳам муҳим бўлган сенсцион янгилик шундан иборатки, киши бошига ЯИМ бўйича Шимолий Кореядан 22/20,7 = 1,06 марта, яъни 6 фоиз олдинда эканмиз.
Қойил, мункиллаб қолган Ислом Карим Жанубия Кореянинг мишиқи диктатори Ким Чен Индан (расмда) кучли чиқди. Тўғри, gazeta.ru cайти экспертларига кўра, ўша мишиқи диктатор ҳозирча ўз тахтини мустаҳкамлаш билан овора. Мустаҳкамлаб олгач, иқтисодий ислоҳотлар билан шуғулланса керак.
Эйвоҳ, ундай бўлса, яқинда иқтисодимизнинг кучи бўйича Шимолий Кореядан ҳам орқада қолиб кетамиз-ку. Шармандалик!
Муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни оғиз очиш ва ош ейиш билан овора бўладиган ўзбекларнинг иштаҳасини бу янгилик билан бироз бузган бўлсак, кечирим сўраймиз.