28 June 2014
07:40 - Қирғизистонда фақат 50 нафар абитуриент Умумреспублика тестини ўзбек тилида топширибди

Қирғизларнинг “24.kg” Информацион агентлиги Таълимни баҳолаш маркази раҳбари Инна Вальковага асосланиб хабар беришича, 2014 йили 51 минг киши Умумреспублика тестидан ўтибди, ўзбек тилидан бошқасини билмайдиган 50 га яқин йигит-қизгагина ўзбек тилида тест топшириш учун рухсат берилибди. Хабарда очиқ айтилмаган бўлса ҳам тушуниш мумкинки, ўзбекларни рус ёки қирғиз тилида тест топширишга мажбурлашган.

Қирғизистонда ўзбеклар ўз ҳақ-ҳуқуқларини, хусусан, ўз тилларида таълим олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилолмайдиган ҳолга туширилган. Қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбек аёлларини тўдалашиб зўрлаганда, юзлаб ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирган Ўзбекистон ўзбеклари эса, ўз миллатдошларини ҳимоя қилишни ҳам ўйламайдилар. Подага айланган миллатимизнинг иккитагина дарди бор – ош ейиш ва туалетга вақтида бориш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону