23:00 - “Ҳаракат” сайтини бир кунда қанча одам кўради 20:00 - Ҳамидулла Кароматовнинг режимга садоқати унутилмади, тақдирланади - Фарғоналик миршаббоши ҳоким бўлди - В - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
23:00 - “Ҳаракат” сайтини бир кунда қанча одам кўради 20:00 - Ҳамидулла Кароматовнинг режимга садоқати унутилмади, тақдирланади - Фарғоналик миршаббоши ҳоким бўлди - В - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

29 November 2008
04:00 -
23:00 - “Ҳаракат” сайтини бир кунда қанча одам кўради 20:00 - Ҳамидулла Кароматовнинг режимга садоқати унутилмади, тақдирланади - Фарғоналик миршаббоши ҳоким бўлди - В
23:00 - “Ҳаракат” сайтини бир кунда қанча одам кўради

Сайт маъмуриятидан: Ҳар қандай оммавий ахборот воситасининг кучи – унинг ўқувчилари сони билан белгиланади. Ўзбекча сайтларнинг (хоҳ ҳукумат органларининг сайти бўлсин, хоҳ мухолифатнинг) популярлик даражаси шу кунгача ҳеч ким томонидан ўлчанмаган, анализ қилинмаган. Бу анъанани бузиш мақсадидa сайтимизга шу ойнинг кунларида қанчадан ўқувчи кирганини эълон қилишга қарор қилдик.

Кунлар бўйича олинган рақамлар бир-бирига яқин бўлгани сабабли, бу ерда ҳар бешинчи куннинг рақамларини берамиз. Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики, ноябрь ойида ҳар куни сайтимизга 500-700 киши кирган. Масалан, 10 ноябрда 698 киши сайтимизни ўқиган

1 ноябрь - 523
5 ноябрь - 517
10 ноябрь - 698
15 ноябрь - 455
20 ноябрь - 571
25 ноябрь - 556
26 ноябрь - 588

Биринчи ўзбек тилидаги электрон ахборот воситаси бўлган сайтимиз, ҳеч шубҳа йўқки, ҳозир энг кўп ўқиладиган сайт. Шу нуқтаи назардан қарасак, келтирилган рақамлар кўрсатмоқдаки, Абдураҳим Пўлатнинг тарифига кўра “демократия учун курашга тайёр бўлмаган ўзбек жамиятида” мустақил манбалардан маълумот олишга қизиқиш ҳам миллатимиз нуфусига нисбатан жуда оз.

Ўзбекларни демократия учун курашга чорлаш мақсадида уларнинг мустақил сайтлардаги хабарларга бўлган қизиқишларини орттириш ҳам муҳим вазифадир. Биз бу вазифа билан шуғулланишни ҳам давом эттирамиз.

20:00 - Ҳамидулла Кароматовнинг режимга садоқати унутилмади, тақдирланади

27 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Ҳамидулла Кароматов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу маълумотни аниқлаштириш учун унинг қабулхонасига (+998 71 232 05 04) қўнғироқ қилиб, ўзини Азиз деб таништирган ходим билан сўзлашган мухбиримиз, Кароматовнинг ҳали маҳкамада иш бошлаб улгурмаганини билди. Унинг ўрнида бўлган Илҳом Неъматовнинг бирор давлатга элчи қилиб юборилиши айтилмоқда.

Ҳамидулла Кароматов ҳақида сўз кетганда, дейди мухбиримиз, у ўзбек шўро адабиётининг намоёндаларидан бири, бухоролик ёзувчи Саъдулла Кароматовнинг ўғли. У Ўзбекситон Бош вазирининг ўринбосари даражасигача кўтарилган, ўта қўпол ва маданиятсиз шахс. Ҳатто ўтган йилнинг шу кунларида Тошкент аэропотидаги миршаблардан бирини ургани, самолётда стюардессани ҳақорат қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Унинг поччаси, Ирригация институтининг собиқ ректори Оқназаров эса, иш жойидаги жиноятлари фош бўлгач, Россияга қочган одам. У ўша ерда тутилиб, Ўзбекистонга экстрадация қилинган ва ҳукумат аравасидан туширилганди.

Хуллас, режимга содиқлиги билан билинган ва биографиясида қора доғлар кўп бўлган одам бугун яна бир юксак лавозимга тайинланди. Демак, ташқи сиёсатда доғли ишлар кўпаяди.

Фарғоналик миршаббоши ҳоким бўлди

Бугун Фарғонадан келган хабарда вилоят Ички ишлар бошқарамаси бошлиғи Турусунхон Худойбергенов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани айтилади. У 1992 йилда Талабалар шаҳарчасини қонга ботирган шахс. У Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ички ишлар вазири ўринбосари ва Фарғонанинг миршаббошиси лавозимларида ишлади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда “Оила ва жамият” газетасида янги одамлар

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар комплекси раҳбари рутбаси “Маърифат” газетаси Бош муҳаррири ўринбосари Абдусама Раҳимовга топширилгани маълуи бўлди.

“Оила ва жамият” газетасига эса алоҳида содиқлиги ва маддоҳлиги билан танилган журналист Норқобил Жалил Бош муҳаррир этиб тайинланган.

10:00 - Владимир Висоцкийдан Дадахон Ҳасангача

Саиджаҳон Равоний: Буюк ижодкор, машҳур Владимир Висоцкийниниг “Мен ёмон кўраман” номли қўшиғини ўзбекчага таржима қилиб, Дадахон ака Ҳасановнинг “Мен адашган эканман” сарлавҳали интервьюсига муносабат тариқасида юборяпман.


Мен ёмон кўраман
В. Висоцкий.

Мен ёмон кўраман бўлмоқни таслим,
Ҳаётда чарчашни билмам ҳеч қачон.
Мен ёмон кўраман йилнинг ҳар фаслин
Қўшиқлар айтмасам жўшқин ва шодон.

Мен ёмон кўраман сурликни совуқ,
Шодликларга сохта ишонмайман-ов.
Мен ёмон кўраман, жим, келиб ёвуқ,
Хатимни орқамдан ўқиса биров.

Мен ёмон кўраман бўлсалар сўзинг,
Ё уриб оғизга, беришмаса гап,
Орқангдан отишса, ғалт этиб кўзинг,
Отишга қаршиман тўшга ҳам қадаб.

Нафратим қўзғатур миш-миш назарий,
Чувалчанг шубҳалар, таъзимлар бигиз.
Чидолмам, силашса сочинг тескари,
Темир билан ойна чизсалар, ғиз-ғиз.

Мен ёмон кўраман кибрни биқ тўқ,
Узилгани яхши тизгин-у абзал.
Куяман, ор-номус бўлиб кетди йўқ,
Туҳмат ва ғийбатлар бўлмоқда афзал.

Синган қанот кўрсам, лоқайд тураман,
Гоҳ не наф қилишдан беҳуда низо.
Зўрни ҳам, гўлни ҳам ёмон кўраман,
Афсус, хочга ноҳақ михланган Исо.

Мен ёмон кўраман ўзимни, тағин,
Қўрқсам гар кимнидир уришса ноҳақ.
Чидолмам қалбимга суқсалар бурун,
Қалбимга туфлашса чидолмам мутлақ.

Мен ёмон кўраман ҳар жойни бирдек,
Кайда-ки қадрсиз чақа юзтуман.
Ўзгаришлар бўлсин кўп олдинда, лек
Айтганларим ушбу ёмон кўраман.

1969 йил.

Сайт маъмуриятидан: Равоний тахаллуси билан ижод қилаётган Саиджаҳон Зайнобиддин "Бирлик" Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раҳбаридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону