28 November 2008
04:00 -
23:30 - Самарқанд вилояти собиқ ҳокими умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган
22:30 - “Эзгулик” ташкил қилган конференция мунозара руҳида ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судида назорат тартибидаги қандайдир шикояти кўрилиши лозим бўлган тошкентлик адвокат (номини очиқлашни истамади - Ҳаракат) мухбиримизга Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Аъзамхон Баҳромовнинг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганини айтди. Бундай ажримни Олий суднинг жиноий ишлари бўйича ҳайъати раиси Дилбар Суюнова имзолаган эмиш.
“Мен қабулхонада эканимда маҳкама ходимлари айтиб беришди” деди адвокат. Унинг таъкидлашича, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг аппелация ҳайъати дастлабки инстанция судининг 18 йиллик қамоқ жазоси ҳақидаги ҳукмини кучида қолдирган эди. Демак, Олий суд 18 йиллик қамоқ жазосини умрбод қамоққа алмаштирибди.
Мавжуд қонунчиликка кўра, юқори инстанция судлари қуйи судларнинг ҳукмини оғирлаштирмаслиги керакк-ку, деб сўради мухбиримиз адвокатдан. У ҳозирда сиёсий характерга эга бўлган ишларда қуйи судларнинг “хато”сини юқори турувчи судлар “тўғирлаши” одатий ҳолга кираётгани, бу ўринда қонунчиликнинг аҳамияти йўқлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Аъзам Баҳромов терроризмни молиялаштиришдек қалтис ишга қўл урганликда айбланган, бундан ҳам муҳими, бу айбловни халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши сессиясида шахсан Ислом Карим илгари сурган эди. У билан 38 нафар турли мансабдаги шахслар ҳам иқтисодий талон-тарожликларда айбланиб, жавобгарликка тортилган.
Мухбирларимиз бу маълумотни яна-да ойдинлаштириш, иш тафсилини ўрганишга киришганлар.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ташаббуси билан Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 60 йиллиги юбилейи доирасида бугун эрталаб бошланган конференция кечга яқин ниҳоясига етди. Ҳукумат расмий идораларининг рухсатсиз, аммо очиқча қаршилигисиз ўтказилган бу йиғилишнинг кун тартибида Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши ҳамда Ҳабеас Корпус (қамоққа олиш бўйича санкцияларнинг судларга ўтказилиши) ислоҳотининг бориши турар эди. Шу сабабли, қатнашчилар кун тартибидан чиқмасликка ҳаракат қилдилар.
Лекин барибир конференцияда мамлакатимизда шахснинг фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлари борасидаги реал аҳвол танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама этилди. Асосий нотиқларнинг чиқишида бўлмаса ҳам мунозаралар пайтида, мухолифатдаги сиёсий партияларнинг ҳуқуқидан тортиб Пўлат Охуннинг паспорти атрофидаги можароларгача тилга олинди.
Вилоятлар адвокатлар ҳайъатлари адвокатлари, Ўзбекистон Адовкатлар палатаси аъзолари, Тезкор аксилтаъсир гуруҳи, Оналар ўлим жазосига қарши ташкилоти, Пегас-медиа-пресс жамияти, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах ва Бухоро вилояти бўлими фаоллари ҳамда “Эзгулик” жамияти вакиллари конференциянинг асосий иштирокчилари бўлди. Конференцияга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, АҚШ, Франция, Германия, Швейцария элчиликларининг юқори даражали мулозимлари, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги элчиси ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг вакиллари келишди. Бу ерда ҳаммаси бўлиб 50 га яқин одам тўпланди.
Конференцияни очган “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Декларация юбилейи билан барчани қутлаб, барчани анжуманда фаол қатнашишга ундади. Сўнгра Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати раиси Гулнора Эшонхонова адвокатура институти муаммолари, Тамара Чикунова эса ўлим жазосининг бекор қилиш ва умрбод қамоққа маҳкумларнинг жазони ўташ жойларидаги аҳволи хусусида гапирдилар. Ҳуқуқ ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов халқаро андозаларнинг айни ислоҳотларни ифода этаётган миллий қонунчилигимизга мослигига тўхталди.
“Эзгулик” жамияти фаоллари конференцияга чақирилган меҳмонларнинг бир қисми ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жойларда тутиб қолинганини билдиришди.
Шунга қарамай, дейди мухбиримиз, Ўзбекистондаги бугунги реалликни ҳисобга олиб гапирадиган бўлсак, бундай конференциянинг расмий шаклда ўтказилиши - ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг, хусусан, бу тадбир ташкилотчиси “Эзгулик” жамиятининг катта ютуғи сифатида баҳоланиши керак.
Президент Фармонига одамлар ишонармикан?
Бугун матбуотда Президент Ислом Каримнинг “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Унга кўра, омаонатларнинг миқдорларидан қаътий назар фуқарларнинг тижорат банклари депозит ҳисоб варақаларидаги омонатлар бўйича тўла ҳажмда ҳақ тўлаш кафолатланармиш. Фармоннинг бор-йўқ мазмуни шундан иборат.
Банк-молия тизимини тушунадиган одам Ислом Карим бундай ўнлаб эски фармонларнинг бирига қайта имзо чекибди дейиши мумкин. Чунки аввал ҳам шу хилдаги “ислоҳот”лар қилинган, бироқ молиявий лўттибозликларни ўз кўзи билан кўраётган фуқароларнинг банкларга ишончи кундан кунга йўқолиб бормоқда.
10:45 - Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича конференция очилди
Бугун соат 10 да Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 60 йиллигига бағишлаб “Эзгулик” жамияти ташкил қилган конференция иш бошлади. Ўзбекистондаги кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг вакиллари, АҚШ, Буюкбритания, Франция ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги элчиликларининг юксак савиядаги ходимлари, Ўзбекистон адвокатлар уюшмасинининг аъзолари, Бош прокуратура вакиллари (ҳаммаси бўлиб 40 дан ортиқ киши) қатнашаётган конференция бугун кун бўйи давом этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения