23:30 - Алишер Караматовнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик (Наманганлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат фаолларининг баёноти)
23:00 - Боймирза Ҳайитнинг набираси тўй  - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
23:30 - Алишер Караматовнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик (Наманганлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат фаолларининг баёноти)
23:00 - Боймирза Ҳайитнинг набираси тўй  - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

30 November 2008
04:00 -
23:30 - Алишер Караматовнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик (Наманганлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат фаолларининг баёноти)
23:00 - Боймирза Ҳайитнинг набираси тўй 
23:30 - Алишер Караматовнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик (Наманганлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат фаолларининг баёноти)

Аниқ маълуотларга қараганда,Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасида даволанаётган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Алишер Караматов қийноққа солингна ва сил касалига дучор бўлган.

Биз бу воқеадан ўта ташвишдамиз. Халқаро жамоатчиликдан Ўзбекистон ҳукуматига Караматовнинг тақдири масаласида босим ўтказишга чақирамиз.

17 йил давомида бир қатор мухолифат вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячиларининг жазони ўташ колонияларидан жасадлари чиқди. Лекин бу воқеаларини бирортасига ҳукумат жавоб бермади.

Агар биз ва халкаро жамоатчилик бундай воқеаларга эътибор бермасак, фожеалар яна давом этаверади.

“Бирлик” Партияси Наманган ташкилоти
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Наманган бўлими

23:00 - Боймирза Ҳайитнинг набираси тўй қилди

Кеча, 29 ноябрда машҳур юртдошимиз Боймирза Ҳайитнинг набиралари Шуҳрат Боймирзаев қиз чиқариб, элга тўй берди. Тўйга Шуҳратжоннинг қариндош-уруғлари, маҳалла-кўйи ва ёру-биродарлар қатори “Бирлик”нинг Намангандаги етакчиси Носир Зокир билан бирга бир гуруҳ мухолифатчилар буюришди.

Улар тўй жараёнида ҳам халқ билан мулоқот қилишни давом эттиришди, десак бўлади. Бу ерда феълан Уйчи тумани Ёрқўрғон қишлоғи аҳолиси билан учрашув бўлди. Мухолифатчилар аҳолининг мавжуд муаммолари билан танишдилар, айни замонда, одамларни расмий матбуотда чиқмайдиган янгиликлар билан таништирдилар. Айникса, 11 декабрь куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасида Ўзбекистон масаласи кўриб чиқилиши одамларда катта қизиқиш уйғотди.

22:30 - Абдуҳафиз Жалолов она қишлоғига қайтмоқда ёки президентликка қўғирчоқ номзодларнинг тақдири

2000 йилги Президент сайловларида Ислом Карим билан бирга Халқ демократик партиясининг номзоди сифатида сайловларда иштирок этган, тўғрироғи, қўғирчоқ номзод вазифасини ўтаган фалсафа фанлари доктори Абдуҳафиз Жалолов эрта-индин ўзининг Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги она қишлоғига кўчиб кетмоқда. Унинг яқинларидан бирининг мухбиримизга баён қилишича, домла эътиборсизлик, ишсизлик ва молиявий қийинчиклар сабаб шундай қарорга келган. Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаган президентликка номзоднинг сўнгги иш жойи Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ кафедрасидаги ярим ставка иши ҳам тортиб олинган, у аъзо бўлган қатор илмий кенгашлардан чиқарилган, дейди мухбиримиз.

Мухолифатни сотиш эвазига қўғирчоқ бўлса ҳам президентликка номзод “унвонини” олишга муваффақ бўлган Салой Мадаминнинг аҳволи ҳам ҳаммага маълум. Бошқалардан фарқли ўлароқ у мамлакатдан вақтида қочиб қолди ва ҳозир мазохист сайтларда “сиёсатчилик” билан шуғулланмоқда.

Бир пайтлар ҳукуматда ишлаган, мавқеига дарз кетиб турмуши-ю, ҳаёти хорликда ўтаётган шахсларнинг қисмати Ўзбекистонда бир хил деса бўлади. Масалан, мустақилликнинг дастлабки йилларида Бош вазир бўлган Абдуҳошим Муталов Индустриал коллежда ўқитувчи, Ташқи ишлар вазири бўлган Саидаҳрор Саидқосимов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ярим ставкада мураббий, Вице-президент бўлган Шукрулло Мирсадиов хусусий тужжор сифатида кун кўришмоқда. Собиқ парламент раиси Шавкат Йўлдошев эса, ҳукуматдагиларнинг “назарига” тушиб қолмаслик учун уйидан чиқмасликка ҳаракат қилиб яшайди.

17:30 - Евроиттифоқ мулозими Тошкентга келади

Эртага Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича махсус вакили Пъер Морел Ўзбекистонга келади. Иттифоқ ва мамлакатимиз ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашишида хизмати синган мулозим шу йилнинг январида Тошкентга келган, турли маҳкамаларда учрашувлар ўтказган эди. Эртанги ташриф чоғида унинг Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашиши ҳақидагина маълумот бор, дейди мухбиримиз
.
Мамлактимиздаги француз элчилиги ҳам бу борада ахборот тарқатди. Бироқ уларнинг хабарида ҳам меҳмоннинг кун тартиби, унинг демократлар билан учрашуви, инсон ҳуқуқлари борасидаги аҳволни ўрганишга доир ҳаракатлари ҳақида бирор нарса дейилмаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Иттифоқ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 1,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ҳамкорликда бунёд этилган қўшма корхоналар сони 691 та.

Расмда - Ислом Карим билан Пьер Морелнинг аввалги учрашуви


7:00 - Машҳур Бомбейдаги террористик ҳужумлар мусуслмонларнинг обрўсига таъсир қилади

Хиндистоннинг машҳур Бомбей (Ғарбга тақлид қилиб Мумбай деб ҳам айтишмоқда) шаҳри 3 кундан бери уруш саҳнасига айланган. Турли маълумотларга қараганда, сони 10 билан 50 ўртасида бўлган қуролланган номаълум гуруҳ бу шаҳардаги 5-6 та одамлар кўп бўладиган жойларга ҳужум уюштирди. Уларнинг ичида Тож-Маҳал меҳмонхонаси, Яҳудийларнинг маданият маркази, шаҳарнинг темир йўл вокзали бор.

Бу мамлакатнинг расмийлари террористлар Покистондан келган ислом экстремистлари эканлигини айтишмоқда. Аммо, баъзи Ғарб оммавий ахборот воситаларида ҳамма нарсани чет элликларга ағдаравериш тўғри эмаслиги, Ҳиндистоннинг ичида мусулмонлар билан бошқа динга мансублар ўртасида доимий уруш борлиги, бу ҳужумлар ҳам ўша урушнинг давоми эканлиги айтилмоқда. Ҳиндлар минглаб мусулмонларни ўлдирганда расмий идоралар бунга етарлича қаршилик бермаётгани ҳозирги аҳволга йўл очгани ҳам гапирилмоқда.

Турли хабарларда террористлар Исроилнинг Филистиндаги сиёсатига норозилик билдириш учун бу ҳужумларни уюштиришгани, шу сабабли Яҳудийлар маркази ишғол қилингани ва яҳудийлар ўлдирилгани, Исроилни қўллаётган АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг фуқаролари ҳам ўлдирилаётгани билдирилмоқда. Туркия матбуотида айтилишича, террористлар икки Туркия фуқаросини (эр-хотин) мусулмон бўлганлари учун қўйиб юборишгани билдирилди.

Аммо буларнинг ҳаммаси ҳали тасдиқланмаган иддаолар. Тасдиқланган фактлар эса, тинч одамларга қарши террористик ҳужумлар бўлгани, 200 дан ортиқ кишиниг ўлдирилгани, 500 дан ортиқ кишининг ярадор бўлгани, ҳужум уюштирилган бинолар катта зарар кўргани ва ҳужумчиларнинг мусулмонлар эканлиги.

Нима бўлганда ҳам, дунёда катта резонанс уйғотган бу қонли воқеалар мусулмонларнинг обрўсига салбий таъсир қилиши табиий.

Туркмения, Азербайджан и Турция договорились развивать сотрудничество

Главы Туркмении, Азербайджана и Турции в ходе трехстороннего саммита в городе Туркменбаши на побережье Каспия договорились развивать торгово-экономическое и гуманитарное сотрудничество, сообщает туркменское телевидение.

Подробности относительно достигнутых договоренностей в ходе переговоров на высшем уровне не сообщаются.

Президент Турции Абдуллах Гюль сообщил во время переговоров, что его страна особенно заинтересована в развитии сотрудничества в энергетической и транспортной сферах.

В ходе встречи страны договорились проводить консультации на высшем и межправительственном уровне, а также обмениваться визитами высокопоставленных делегаций и проводить совместные форумы. // РИА «Новости»

2:00 - Виктор Юшченко ўз партиясига раис бўлди

Кеча Киевда Украинанинг президенти Виктор Юшченко фахрий раиси бўлган “Халқ Иттифоқи – Бизнинг Украина” партиясининг навбатдаги қурултойи бўлди. Бу мамлакат яна бир марта сиёсий бўҳрон ичида яшаётган оғир вазиятда Виктор Юшченко ўз партияси раҳбарлигини қўлига олишга қарор қилган ва партия раиси қилиб сайланган. Шу пайтгача партиянинг расмий раиси Вячеслав Кириленко эди. У ҳозир ҳам амалда партия фаолиятини бошқаради, аммо раис - Виктор Юшченко.

Маълумки, “Халқ Иттифоқи – Бизнинг Украина” партияси бир қатор майда сиёсий гуруҳлар билан сайлов олди блоки тузган эди. Бу блокка, масалан, “Рух” халқ фронти партияси, ҳозирги Ички ишлар вазири Луценко раҳбарлик қиладиган “Халқ мудофааси” ҳаракати кирарди. Икки йилча аввал Литвин блокидан ажралиб чиқиб, Юшченконинг блокига қўшилган Луценко яна саф ўзгартирди ва ҳозир феълан Бош вазир Юлия Тимошенконинг Блоки билан ҳамкорлик қилади.

Ўтган йили бўлиб ўтган эрта парламент сайловларида Юшченко ва Тимошенко блоклари коалиция тузиб, ғолиб чиқишганди. Бу коалициянинг умри бир йилга ҳам етмади. Принципиал масалаларда ким ҳақ эди, Юшченкоми ёки Тимошенко, деган саволга жавоб бериш қийин. Уларанинг иккаласи ҳам бир-бирига қарши сиёсий ўйинларга шўнғиб кетиб, зарғалдоқ инқилоби даврида ва ўтган йилги сайловлар пайтида асосий рақиблари (душманлари десак ҳам бўлаверади) бўлган Виктор Янукевичнинг россияпараст партияси билан ярим яширин, ярим очиқ ҳамкорлиик қилишгача боришди. Бу масалада улар бир-биридан қолишмади, десак бўлади.

Аммо, муҳим бўлгани, Тимошенко зарғалдоқ инқилоби даврида шаклланган коалициянинг Россиянинг императорчилик сиёсатига қарши руҳига хиёнат қилди. Россия-Гуржистон уруши вақтида Юшченко Тбилисига бориб Михаил Саакашвили ва гуржи халқига ҳамдард бўлиб, уларга маънавий ёрдам берар экан, шу пайтгача бошқача ашула айтиб келаётган Тимошенко гўёки нейтрал бўлиш кераклигини гапирабошлади, Путиннинг ўртоғи бўлиб олди. Мавжуд вазиятдаги нейтраллик, аслида, руслар тарафдори бўлиш билан баробар эди.

Афтидан, Виктор Юшченко бундай оғир вазиятда нейтраль президент бўлишдан кўра, қайси тарафда эканлигини очиқча кўрсатувчи давлат раҳбари бўлишга қарор берган.

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, Юшченко тўғри йўл танлади. Замонавий политехнологияларнинг устаси эканлигини кўп марта намойиш қилган Украина президент бу сафар ҳам янглишмаган бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону