19 June 2014
00:50 - Куламизми,йиғлаймизми: Ўзбекистон ва Жанубий Корея $350 миллионлик шартномалар имзолашибди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Жанубий Корея раҳбари Пак Кин Хе хонимнинг Ислом Карим билан ўтказган музокаралари натижасида Корея Ўзбекистонга 350 млн доллар миқдорида ёрдам ва инвестициялар берадиган бўлгани, бу ҳақда шартномалар имзолангани мамлакатимизнинг қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан буюк иш каби ёритилди.

Бу шартномалар қайси соҳаларга оид эканлиги, бу ёрдам қандай шартлар остида берилгани муҳим эмас, дейди мухбиримиз. Муҳим бўлгани ёрдамнинг миқдоридир.

Ҳозир ҳамма биладики, Ўзбекистон Президентининг Фуҳуша лақабли қизи Гулнора Швеция давлатининг TeliaSonera ширкатидан 350 млн доллар пора олиб, Россиянинг Ўзбекистонда яхши иш олиб бораётган МТС-Ўзбекистон компаниясининг бизнесини швецияликларига бериб юборган эди.

Мана энди ўзингиз ўйлаб қўринг, жаҳоннинг энг кучли давлатларидан бири бўлмиш Жанубий Корея Ўзбекистонга Фуҳуша пора сифатида олган пулнинг ҳажмида ёрдам бермоқда.

Балки, қашшоқ ва иштонсиз Ўзбекистон учун бу ҳам керакдир. Аммо, ўзининг аянчли аҳволини ҳам тушунмайдиган ўзбекларга қандай баҳо берамиз?

Энг яхшиси, Фуҳушанинг фаолияти учун кенг йўл очиб бериш керакмасми? Шундай қилинса, “фуҳушамиз” Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг ёрадамидан ҳам кўпроқ пул олиб келади-ку!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону