15 June 2014
22:17 - Оддий воқеа: Тошкентда йўлкира нархлари яна ошди
Ёқилғи-мойлаш материалларнинг нархи ошгани сабабли, дейилади расмий хабарларда, Тошкентда бугундан бошлаб йўлкира нархлари ҳам оширилди.

Масалан, шаҳар автобуслари, трамвай ва метрода юриш нархи 1000 сўм, шаҳар атрофига ҳам чиқадиган автобусларда шаҳар ичида юриш 1000 сўм бўлди. Шаҳар ташқарисида нарх тариф бўйича эмиш. Маршрут таксиларда юриш учун, маршрутига қараб, энди 1500-1800 сўм тўлаш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили апрель ойида автобусда юриш 700 дан 800 сўмга чиқарилган эди. Ҳозир нарх бира тўласи 25 фоизга кўтарилибди. Демак, бир йиллик умумий ўсиш – 30%. Даҳшат!

Аммо, унутмайликки, халқимизнинг кўпчилигини ҳаражатларини Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилаётган қариндошлари қоплашади. Демак, бу нарх ортиши катта муаммо яратмайди. Аммо, Ислом Карим ва унинг югурдиклари халқни талаш ҳисобига яшашади. Нарх ошиши уларнинг чўнтаги учун муҳим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону