25 November 2008
04:00 -
23:00 - Дунёда иқтисодий инқироз ёқасида, Ўзбекистон эса гуллаб-яшнамоқда - Ўзбекистон автомабиль бозорида сенсация

23:00 - Дунёда иқтисодий инқироз ёқасида, Ўзбекистон эса гуллаб-яшнамоқда
Кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси шу йил 9 ойлик якунлари кўрсаткичлари бўйича маълумотномани эълон қилди. Унга кўра, ялпи ички маҳсулот 109,4, саноат маҳсулотлари ҳажми 112,4, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 118,4, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 104,1, асосий капиталдаги инвестициялар 122,4 ҳамда чакана савдо айланмаси 115,0 фоизга ўсган. Қўмита статистикасининг умумий ҳолати бўйича Ўзбекистон кундан-кунга фаровонлашиб бормоқда, дейилади ҳисоботда.
Бу “хушхабар” шубҳасиз кейинги ўн кунликнинг энг зўр, айни пайтда аччиқ латифаси бўлди, дейиш мумкин.
Ўзбекистон автомабиль бозорида сенсация
Шу кунларда Ўзбекистон автомабиль бозорида машиналар нархи қарийб 40 фоизга қадар тушиб кетди. Бундай нарх ўзгаришидан шошган юртдошларимиз автомобиль харидига тушган. Нарх тушишининг асосий сабаби сифатида мамлакатимиздан Россия Федерациясига экспорт қилинган автомабилларнинг орқага қайтарилгани билан изоҳланмоқда. Табиий равишда Ўзбекистон коррупция доираларини бу ҳолат хавотирга солиб қўйди, дейди мухбиримиз.
Кузатувчиларнинг фикрича, Ўзбекистоннинг Евроосиё ҳамжамиятидан чиқиши сабабларидан бири ҳам айнан автомабил ва бошқа саноат товарлари тақдири билан боғлиқ. Агар давлатимиз тузилма таркибида қолганида эди, аввал имзоланган шартномага кўра, янги йилдан ягона божхона тўловлари ставкасига амал қилишга мажбур бўларди. Энди эса, маҳсулот нархидан унинг бож тўловлари қиммат қилиб қўйилган мамлакатимизда коррупцион доиралар мисли кўрилмаган зарар кўришарди.
21:30 - Ўзбекистондаги ЕХҲТ ваколатхонасининг наркотикларга қарши семинари
Кеча Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг маҳаллий ваколатхонаси ҳамда ташкилотнинг Маркзий Осиё билан ишлаш бўлими Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда Афғонистонда ноқонуний наркотик айланмасига қарши кураш борасида семинар ўтказди.
Бундай анжуманлар ўтказиш орқали ЕХҲТ каби обрўли ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсатини қўлламоқда, деб ўйламаслик керак, дейди мухбиримиз. Бу ташкилотнинг наркотиклар трафикига қарши курашда Ўзбекистонга берадиган техник ва молиявий ёрдами олқишга сазовор.
Режимбоши яхшиликни унутмайди
Бугун Оқсаройда Ислом Карим Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги собиқ элчиси Фарит Мухаметшинни қабул қилди. Ўзбекистон режими бошига Андижон қатли оми туфайли тушган қора кунлардаги ҳамкорлиги ва қўллаб-қувватлови эвазига миннатдорчилик билдирди. Кейинги фаолиятида омадлар тилади. Россиянинг минтақадаги таъсири кучайишига хизмат қилган Мухаметшин ҳам режимбошидан мамнунлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Фарит Мухаметшин ҳозир Россия Федерациясининг чет эллик ватандошлар билан шуғулланувчи агентлигининг раҳбаридир.
16:30 - Қўрқоқнинг ҳадиги чўпдан ёхуд Наманган банкидаги можаро
“Бирлик” Партияси Наманган вилоят ташкилотининг раиси Носир Зокир кеча, 24 ноябрда бир иш билан шаҳардаги “Ипак йўли” банкига борди. Ёнида ўғли Зоҳиджон ҳам бор эди.
Зоҳиджон навбатда турар экан, ташқарига чиққан Носир Зокир барқ пишиб турган хурмо дарахтига кўзи тушди ва ундан завқланиб кетиб, уни қўл телефонининг видео системасига тасвирлаб олди. Ўша заҳоти бир милиционер уни банк ичидаги хонага олиб кириб, телефонга нима ёзиб олинганини сўради. “Бирлик”чи ёзиб олган манзарасини кўрсатди.
Ўзини Қаҳрамон деб таништирган милиция ходими ёзиб олинган манзарани ўчириб ташлади, аммо телефонни эгасига қайтариб бермади ҳам.
Носир Зокир телефон уни шахсий мулки эканилиги, уни олиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, ўзи на террорчи на ҳуқуқбузар эмаслигини тушунтириб, телефонни қайтариб олишга муваффақ бўлди ва банк бошқарувчиси олдига кириб воқеани тушунтириб чиқди.
Қаранг, дейди яқинда АҚШгабориб келган Носир Зокир. Америкада одамлар Оқ Уй олдида суратга тушишади, сайр қилишади. Давлат биноларини олдида суратга тушиш фуқаролар учун фахр ҳисобланади. Ҳеч кимнинг бу билан иши йўқ. Полициянинг ҳам. Ўзбекистондаги сийёсий тизим билан демократик тизимнинг фарқи ҳам шу каби нарсаларда бўлса керак-да.
Қолаверса, қўрқоқнинг ҳадиги чўпдан деганлари шудир.
8:30 - АҚШ ҳукумати томонидан молиявий институтларнинг қутқарилиши, ишлаб чиқаришга эътибор камлиги ва Исломдаги ислоҳотлар
Аввал АҚШда бошланиб, кейин бутун дунёга тарқалган молиявий бўҳронни жиловлаш учун ҳукуматлар ишга киришгани ҳозир қаммага маълум. Яқинда Вашингтонда ўтказилган G20 саммити ҳукуматлар бу ишга жиддий ёндaшаётганларини кўрсатади.
АҚШ ҳукумати шу йил ёздан бери бир неча молиявий корпорацияни банкрот бўлишдан сақлаб қолди. Лекин аҳвол орқага кетолмайдиган даражада тузалмади. Якшанба куни кеч соатларда АҚШ ҳукумати Citigroup номли энг катта молиявий корпорацияни қутқариш учун қатор чора-табдирлар кўришга мажбур бўлганини эълон қилди.
Citigroup таркибида, дунё бўйича миллионлаб оддий одамларга хизмат қиладиган Citibank банкидан ташқари, катта инвестицион лойиҳалар билан шуғулланадиган корпорациялар бор. Citigroup банкрот бўлса, банкнинг оддий муштарий/клиентлари зарар кўришларидан ташқари, ҳозир амалга оширилаётган ёки режалаштирилаётган бир қатор йирик лойиҳаларнинг тақдири хавф остида қоларди.
Шу сабабли, АҚШ ҳукуматининг якшанба куни бўлса ҳам бундай қарорни шошилинч равишда эълон қилганини тушуниш мумкин.
Аммо, бир неча кун аввал ишлаб-чиқариш секторининг гигантлари - Форд, Женерал Моторс ва Крайслер юз минглаб ишчиларнинг ишини сақлаб қолиш учун муҳим бўлган молиявий ёрдамни ҳукуматдан сўрашганда, уларга рад жавоби берилмаса ҳам, ёрдам бериш масаласи орқага сурилган эди. Бу масалани муҳокама қилиш учун ўтказилган Конгресс комитетиинг мажлисида бу автогигантларнинг раҳбарлари Вашингтонга оддий учоқда эмас, бу корпорацияларга қарашли хусусий учоқларда келишлари ҳам бекорчи сарфламалар деб баҳоланди.
Кўпчилик мусулмонлар ҳаром деб ҳисоблайдиган банкларга ёрдам бераётган АҚШ ҳукумати нима учун ҳалол иши билан ҳаёт кечираётган ишлаб-чиқариш корхоналарига ёрдам беришга шошилмаяпти? Ёки “ҳаром” банкачилар ҳукуматни сотиб олганмилар?
Балки АҚШ ҳукуматидагилар банклар умуман иқтисоднинг ва хусусан ишлаб-чиқариш секторининг мотори эканлигини билишгани учун шундай қилишмоқдамикан?
Балки Ислом динида ҳам банкчиликка бўлган муносабат ислоҳот қилиниши, Қуръоннинг бу хусусдаги буюрганлари дунёвий билими ҳам бор бўлган Ислом олимлари томонидан тўғри тафсир қилиниши, банк оддий бир корхона эканлиги, унинг ҳамма корхоналар каби оладиган фойдаси Қуръонда тақиқланган “рибо”га алоқаси йўқлигини тан олиш керакмасмикан? Ҳар ҳолда шундай бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения