24 November 2008
04:00 -
12:30 - “Ҳаракат” журналининг 2008 йил 4 сони тамомийла битди, 5 сонининг хомчўт варианти сайтда 9:00 - Майкл Жексоннинг “иккинчи марта” Исломни қабул қилиши ҳаu
12:30 - “Ҳаракат” журналининг 2008 йил 4 сони тамомийла битди, 5 сонининг хомчўт варианти сайтда


8 ноябрдаги хабаримизда “Ҳаракат” журналининг 4 (73) сони хомчўт шаклда сайтга қўйилганини билдирган эдик. Унинг бир-икки кун ичида тамомийла битириш имкони бўлмади. Фақат бугун унинг ниҳоий вариантини сайтга қўйилди. Баъзи мақоллар таҳрир қилинди, АҚШдаги президент сайлови ва Гуржистон-Россия урушига оид яна 2 мақола журналга киритилди. Журналнинг қоғоздаги варианти босмахонага жўнатилди.

Айни замонда, журналнинг ундан кейинги, яъни 5 (74) сони хомчўт шаклда бўлса ҳам сайтга қўйилди. Журналнинг бу сони ҳам бир неча кун ичида тўла битирилгач, журнал лойиҳаси бўйича бироз издан чиқиб қолган ишлар тўла тикланганини гапириш мумкин бўлади.

Минг афсуски, дейди журнални тайёрловчи гуруҳнинг раҳбари Абдураҳим Пўлат, бу нашрни ўзим истаган савияга ҳам олиб чиқиш, ҳеч бўлмаса, бор савияда ушлаб туриш жуда қийин бўлмоқда. Асосий муаммо – профессионал даражада ёзилган мақолаларнинг камлиги. Ҳозир Ўзбекистон, Марказий Осиё, Россия ва бутун дунё жуда тез ривожланаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-молиявий, миллий, диний ва инсоний жараёнлар гирдобида яшамоқда. Уларни анализ қилувчи, тарихий солиштиришлар ўтказувчи, келажакка йўналган хулосалар чиқарувчи мақолалар ҳамма учун, биринчи навбатда, мухолифатчилар учун жуда муҳим. Аммо, бу каби ишларни қилоладиган сиёсатшунослар ва журналистлар жуда кам.

Андижон воқеаларидан кейин чет элга кетганлар орасида сиёсатшунос ва журналистлар бор эди. Улар билан ҳамкорликни йўлга қўямиз, деб ўйлагандим. Лекин, маълум бўлмоқдаки, ўзини журанлист деб юрганлар оддий хабарчилар экан, сиёсатшуносликка даъво қилувчилар эса, жиддий анализ қилишни билмайдилар, уларнинг бирдан-бир биладиган нарсалари – режим устидан дод-вой қилиш, йиғлаш ва фарёд этиш. Ҳозир бундай нарсалар ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Аммо, на илож. Журнал лойиҳаси устида ишларимиз давом этаверади. Ёзувчилар – ёзмасдан туролмайдиган одамлардир, деган нақл бор. Ҳақиқий журналист ва сиёсатшунослар ҳам шу тоифадаги одамлар бўлиши керак.

Ҳамма тақиқларга қарамасдан қудуққа қараб бўлса ҳам “Искандарнинг шохи бор” деб ичини бўшатган Искандар Зулқарнайнинг сартороши каби ўзбек журналистлари ва сиёсатшунослари пайдо бўлиб қолар деган умидим йўқ эмас.

9:00 - Майкл Жексоннинг “иккинчи марта” Исломни қабул қилиши ҳақида

Сарлавҳада “иккинчи марта” сўзлари қўштирноқ ичига олинганига эътибор беринг. Бу поп-стар ашулачи Исломни қабул қилгани ҳақида гаплар бундан 20 йил аввал ҳам пайдо бўлганди. Кейинчалик улар шунчаки лоф бўлгани маълум бўлди. Аслида, ўшанда унинг ака-укаларидан бири Исломни қабул қилган экан. Тўғрисини айтса, унинг ҳозир Исломни қабул қилгани ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. The Sun журналида чиққан хабар қанчалик жиддийлиги ҳам номаълум.

Майкл Жексоннинг “биринчи марта” мусулмон бўлгани ҳақида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат қуйидагиларни хотирлайди:

“1989 йилнинг сўнгида 53-54-чи хоинларнинг қўли билан “Бирлик”ни йўқ қилолмаганини тушунган Ислом Карим 1990 йилнинг бошида, ташкилот раҳбари бўлмасам ҳам, аввал мен билан, сўнгра ўша пайтда “Бирлик”нинг раисдошларидан бири бўлган Зоҳид Ҳақназаров билан учрашди. Бироздан кейин Тошкентнинг марказида бўлса ҳам, катта йўллардан ичкарироқда, Пишпек кўчасидаги бир русларнинг маҳалласида (Ҳамид Олимжон метросига яқин жой, Пушкин кўчаси билан Ҳайвонот боғи ўртасида) жойлашган эски бир қаватли уй “Бирлик” халқ ҳаракатига қароргоҳ-офис сифатида берилди.

У ер қанчалик говжум бўлганини гапириб ўтириш ортиқча. Бир оғиз сўз билан айтсак, машҳур Совет фильмларидаги Смольний каби жой эди.Шоир Ёдгор Обид ўз ташаббуси билан қароргоҳнинг котиблигини қўлига олди.

Ҳафтанинг жума кунлари кечга яқин бу ерга Тўхтабой масжидининг имоми, ҳозирда машҳур, аммо у пайтларда ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган Обидхон қори ўз ташаббуслари билан келиб, ўша ерда йиғиладиган10-15 кишига диний дарс берар эдилар. У муҳтарам зот билан ўша пайтда танишганмиз.

Бу жойни биздан ўша йилиёқ апрелнинг охирида ёки майнинг бошида олиб қўйишди. Демак, мен айтмоқчи бўлган воқеа февраль-апрель ойларида бўлган.


Дарсларнинг бирида, Обиджон қори вақти келиб ҳамма мусулмон бўлиши, ҳозир Исломни қабул қилаётганлар сони ортиб бораётганини гапира туриб, “Мана Майкл Жексон ҳам мусулмон бўлди” деб қолдилар. Мен ичимда “Майкл Жексон қанчалик машҳур бўлмасин, унинг мусулмончиликни қабул қилиши мақтанишга арзийдиган воқеа бўлмаса керак” деб ўйладим, аммо, буни гапирганим йўқ. Кейинчалик мен бу хабарнинг қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб кўришни ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Туркия ёки Америкада яшаётганимда Майкл Жексон эмас, унинг акаси ё укаси мусулмон бўлганини билдим.

Мана ҳозир “иккинчи марта” Майкл Жексон мусулмон бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Олдин унинг мусулмон бўлиши мақтанадиган нарса эмас, деб ҳисоблаган бўлсам, кейинчалик унинг қанчалик шарманда бўлганини кўрганим учун айтаман, унинг Исломни қабул қилиши, у ростдан ҳам қабул қилган бўлса, мусулмонларнинг обрўсини туширади, холос.

Мусулмончликни қабул қилиш ҳар бир одамнинг шахсий иши. Ҳар қандай одамнинг бундай қадамини, Обидхон қори қилганидек, маъқуллашимиз мумкин, аммо қарорини муҳокама қилишнинг ўзини хато деб ҳисоблайман. Бу хотиралашим бир инсоннинг мусулмончиликни қабул қилишини баҳолаш ниятидан узоқда."

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону