26 November 2008
04:00 -
23:00 - Петербургские скинхеды признаны виновными в убийстве узбека
22:00 - Ислом Карим Божхона Иттифоқини танқид қилди, нега?

Присяжные в Санкт-Петербурге признали четырех молодых людей, причислявших себя к неформальной организации «скинхедов», виновными в убийстве гражданина Узбекистана.
«Сегодня присяжные заседатели вынесли обвинительный вердикт по уголовному делу в отношении нигде не работающего 18-летнего Сергея Дмитриева, 20-летнего учащегося лицея Дениса Дживовского и двух 17-летних подростков, один из которых – ученик 10 класса, а другой – нигде не учится и не работает», – сообщили в прокуратуре.
По данным следствия, в ноябре 2007 года четверо подсудимых напали на 26-летнего гражданина Узбекистана на платформе железнодорожной станции «Репино» в Курортном районе Петербурга.
«Желая унизить достоинство мужчины по признаку расы и национальности, молодые люди начали его оскорблять, а затем и избивать. Потерпевший сумел освободиться и попытался убежать. Однако нападавшие догнали его, продолжая избивать. Затем несовершеннолетние достали имеющиеся у них ножи, которыми нанесли гражданину Узбекистана множественные ранения. От полученных травм мужчина скончался на месте происшествия», – говорится в сообщении. // РИА «Новости»

Кеча Санкт-Петербургда ўтган Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти бюроси мажлисида Ўзбекистонни ташкилотдан чиқариш ҳақидаги сўров расман тан олинди. Шу йилнинг 12 декабрида тузилманинг давлат раҳбарлари даражасидаги мажлисида унга расман қарор берилади. Лекин бунга қадар Ўзбекистон ҳукумати ташкилотдан 31,9 миллион рубль қарзини тўлаб қўйиши керак, дейди мухбиримиз.
Шу йилнинг 15 октябрида ташкилот котибиятига мактуб йўллаган Президент Ислом Карим ташкилотнинг самарасиз фаолият олиб бораётгани, МДҲ ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ишини такрорлаётганини таъкидлаган. Шунингдек, тузилма таркибига кирган Божхона Иттифоқи фаолиятини қаттиқ танқид остига олган.
Ҳозирда маълум бўлишича, айнан Божхона Иттифоқининг ягона бож тўловлари ҳақидаги келишув янги йилдан кучга кириши Ўзбекистоннинг “катта оға”га қўл силташига сабаб бўлган.
Зокир Алматов саройга қайтадими?
Мухбирларимизнинг собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг яқин одамларидан бирига таяниб билдиришича, Андижон қатлиоми ижрочиларидан бири бўлган собиқ миршаббоши келгуси ҳафтада Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофза қилиш органлари бўйича Давлат маслаҳатчиси Ихтиёр Абдуллаевнинг Бош консультанти сифатида иш бошлайди. Кейинчалик ана шу Давлат маслаҳатчиси рутбаси собиқ вазирга тортиқ этилади.
Маълум бўлишича, ўтган ҳафта Президент Ислом Карим уни шахсан қабул қилган ва айрим масалаларда маслаҳатлашган. Хусусан, миршаблар орасида коррупция занжирининг мустаҳкамланаётгани, кўча одамларининг (мафия назарда ттилмоқда - “Ҳаракат”) ҳукумат ишларига аралашишгача бораётгани ҳақида гапирган. Алматовнинг яқини ўзининг гаплари ҳақиқат экани, янги йилдан унинг дўсти ҳукуматдаги эски мавқеини тиклашини таъкидлади. Қани кўрамиз, бу гап шунчаки “утка”ми ёки ҳақиқат...
11:00 - Абдураҳим Пўлат: Икки собиқ сафдошимнинг ўзаро жанжалидан хурсанд эмасман (Янгиланган вариант)
11 ноябрь – “Бирлик”нинг туғилган куни. Ташкилотимизнинг расмий номи “Бирлик” халқ ҳаракати бўлса ҳам, у феълан партия эди. У пайтларда Коммунистик партиядан бошқа партия тузиш мумкин бўлмагани учун “партия” сўзи ўрнига “ҳаракат” ишлатишга мажбур бўлган эдик. Шу сабабли, 11 ноябрь тарихда “Бирлик” Партиясининг туғилиш куни бўлиб қолади. Вақти келиб, унинг юбилей кунлари тантаналар билан нишонланади.
Ҳозир тантана қилишга имконимиз ҳам йўқ, қолаверса, тантана қиладиган замон эмас. Чунки, биз қайта қуриш сиёсати берган имониятлардан тўғри фойдалана олмадик, натижада, Ўзбекистонда демократик жараёнлар нафақат тўхтатилди, балки, диктатура томон орқага кетдик.
Ўзбекистон бундай қисматга маҳкум эмасди. Уни шу кунларга маҳкум қилганлар – “Бирлик”ни тузишга тузиб, унинг байроғини шараф билан олға олиб кетолмаган, сўнгра унинг асосий ғоясига хиёнат қилган ва уни муҳим сайловлар арафасида парчалаб, диктатуранинг тикланишига йўл очиб берган ўз сафдошларимиз эди.
Можара фильмидан лавҳа
Тўғри, улар собиқ сафдошларимиз, уларга 53-54-чилар деб ном ҳам берилди. Уларни ҳаммадан кўпроқ мен сотқинликда айбламоқдаман. Бундай айбноманинг маъсулиятини жуда яхши тушунаман. Аммо, сотқинлик сўзининг ҳар қандай луғатдаги изоҳидан келиб чиқиб, уларнинг сотқинлигини фактлар билан исботлаб бероламан. Аниқроғи, исботлаб бўлганман.
Шундай бўлса ҳам, ҳаётимни бағишлаганим “Бирлик”нинг 20 йиллиги эсланаётган кунларда у хоинлар ва уларнинг хоинлиги ҳақида яна гапириш ниятим ҳам йўқ эди. Ҳамма билиши керак, “Бирлик”нинг тузилишидан, яъни 1988 йил 11 ноябрдан 1989 йил 2 сентябргача (Салой Мадамин бошчилигидаги ёзувчиларнинг талаби билан митингларни тўхтатиш қарори олинган кун) ичимида ҳеч қандай муаммо бўлмаган, ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб кураш олиб борганмиз. Бугун гапирсак шуларни гапиришимиз, ўша кунларнинг бирлигига етишиш хусусида бахс қилишимиз керак эди, деб ҳисоблардим.
Лекин, шу йил 11 ноябрь куни сафдошларимдан бири Дадахон Ҳасан билан Салой Мадамин ўртасида “Бирлик”нинг тузилишига оид ўзаро ҳақоратлашлардан иборат қайсибир сайтда 10 ноябрда эълон қилинган икки мақолани юборди. Одамнинг кайфиятини бузадиган бу мақолаларни ўқишга тоқатим ҳам бўлмади, уларни диагональ бўйича кўриб чиқдим холос.
Кеча бироз бўш вақт пайдо бўлган эди, уларни яна бир марта қараб чиқдим ва қисқа бўлса ҳам ўз муносабатимни билдириш мажбуриятини ҳис қилдим.
Бу икки киши 1989 йил 2 сентябрдан бошланган хоинликларини хас-пўшлаш учун бўлса керак, “Бирлик” тузилган куниёқ ичимизда бир-биримизга ишончсизлик руҳи бор эди, ўша пайтдаёқ бир-биримизга шубҳа билан қарардик, деб ҳаммани ишонтирмоқчи бўладилар. Ундай нарсаларнинг уруғи ҳам бўлмаган. Мана мисоллар.
1. Салой Мадаминнинг қўрқоқлик деб баҳоласа ҳам бўладиган хатти-ҳаракатларини, масалан “Бирлик”нинг Ташаббус гуруҳига расман кирмаслик истагини ҳам, ташкилотнинг фойдаси учун қилинаётган айёрликлардан бири сифатида самимий қабул қилганмиз. Ишонинг, самимий қабул қилганмиз.
2. Ташаббус гуруҳининг мажлисини уюштирганлар (мен уларнинг ичида йўқ эдим) ташкилий масалалар бўйича ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаганлари, энг муҳими, тузилаётган ташкилотнинг Декларациясидек муҳим ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрламаганлари ҳам сиёсий саводсизлик эмас, тажрибасизлик сифатида қабул қилинганди. Самимий қабул қилинганди.
3. Ҳеч ким танимайдиган одам бўлсам ҳам, “Бирлик”нинг асосий ҳужжати – унинг Декларациясини ёзишни ўз бўйнимга олиб, уни 1-2 кун ичида тайёрлаганим ҳам ҳеч кимда ғаразлик уйғотган эмас. Ўша кунги имкониятлар доирасида бу декларациядан ҳар куни 5-10 нусҳа тайёрлашга кучимиз етарди. Аммо ҳар бир нусҳани муқаддас қоғоздек қабул қилардик, ҳар бир нусҳа учун хурсанд бўлардик. Бир куни Халқ хўжалиги институтида доцент бўлиб ишлайдиган Тохир Каримов декларацияни 100 нусҳа қилиб келди. Севинчимизни кўрсангиз эди.
4. Менинг қатъий талабимга қарамасдан 11 ноябрдаги мажлиснинг ўзидаёқ Ташаббус гуруҳининг раҳбари ёки раҳбарлари сайланмагани кўпчиликнининг қўрқоқлиги эмас, эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинганди. Самимий қабул қилинганди. 29 ноябрда Бек Тошмуҳаммаднинг таклифи билан мени қаршилигимга қарамасдан раис қилиб сайлашди.
Буни расмиятчилик сифатида қабул қилдим ва бошқалар ҳам шундай қабул қилишди. Ҳеч кимда ғаразликнинг урвоғи ҳам йўқ эди. Бўлмасди ҳам, чунки мен “Бирлик”ни туздим деб даъво қилаётганлар билан биринчи марта кўришганимга 18 кун ўтмасадан, “Бирлик”нинг асосий ташкилотчисига айланиб қолгандим. Бу ҳам табиий эди ва табиий қабул қилинди, чунки ташаббусчиларнинг ичида мендан бошқа ташкилотчилик масалаларидан амалда хабари бор одам йўқ эканлигини ҳамма кўриб турарди.
5. Дадахон аканинг ўз уйидаги йиғилишга келган ака-ука Пўлатовларга шубҳа билан қарагани ҳақиқатдан узоқ нарса. Мен у кишини ёлғон гапиришда айбламоқчи ҳам эмасман. У киши ўша куннинг воқеаларини бу куннинг призмалари орқали, яъни бизга нисбатан душманлик призмалари орқали кўрмоқда халос, деб ўйлайман. Мен аниқ биламанки, ўша пайтда ёзувчилар, Дадахон ака ҳам, мени “Бирлик”га таклиф қилиш масаласини кўп марта муҳокама қилишган, менинг Ташаббус гуруҳи мажлисига келишим Дадахон ака учун кутилмаган нарса эмасди.
* * *
Хуллас, Ташаббус гуруҳи тузилгандан кейин буюк завқ-шавқ билан ташкилотни тузиш ишига киришдик. Ҳамма бир тан бир жон бўлиб ҳаракат қиларди. Салой Мадаминнинг “мен ташкилий ишларга қатнашмадим, Ёзувчилар уюшмасининг котиблиги кўп вақтимни оларди” маъносидаги сўзлари мутлоқа ҳақиқатга тўғри келмайди. У расман Ташуббус гуруҳи аъзоси бўлмаса ҳам, доим биз билан бирга эди. Ёзувчилар уюшмасининг раҳбари Одил ака Ёқубов уюшма биносини бизга топшириб қўйган эди, дейиш ҳам мумкин. У киши Салойдан ортиқча бир иш талаб ҳам қилмасди.
Салой 1989 йил май ойида ўтказилган Таъсис қурултойида “Бирлик”нинг расмий органларига сайланди. Мен йўқ бўлган вақтларда Марказий кенгаш Ҳайъатининг мажлисига раислик қиларди. Масалан, 10 сентябрда 100 минг кишилик митинг ўтказиш қарори олинган Ҳайъат мажлисида (6 август куни, балки бир неча кунга янглишаётган бўлишим мумкин) мен йўқ эдим. Ўша куни хам Ҳайъатга Салой раислик қилган. Жуда қизиққанлар учун айтишим мумкин, ўша пайтда хотиним ҳомиладор эди. Шу кунларда 19 кирадиган қизим Сайёранинг туғилишини кутардик. Шунинг учун хотиним ва 3 ёшли ўғлим Шуҳрат билан бир ҳафта Чимёнга дам олишга кетгандик. Лекин, Ҳайъатда қабул қилинадиган митинг қарори хусусида аввалдан ҳамма билан келишиб олгандик.
Ҳамма ёмон ишлар тўсатдан, мутлақо кутилмаганда - 2 сентябрда (1989 йил) бошланди. Салой Мадамин бошчилигидаги ёзувчилар бутун қаршилигимга қарамасдан 10 сентябрга режалаштирилган митингни қолдиришди. Бундан кейин қилган ишларининг натижасида “Бирлик” ҳукуматнинг чўнтак ташкилотига айланиши муқаррарди, биз бунга йўл қўймадик. Чекинишни истамаган Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасанлар “Бирлик”ни парчалашди.
Кейин билсак, Салой 30 августда Қримданми ёки Кавказдан оиласи билан дам олишдан қайтиб келаётганда самолёт трапи олдида Компартия Марказкоми Мафкура бўлими раҳбарининг ўринбосари Ирисмат Абдухолиқов томонида кутиб олинган ва тўғри Ислом Каримов билан учрашувга олиб борилган экан. Ўша куни у Каримовга митингни тўхтатаман деб ваъда берган, Каримов эса, бунинг эвазига Салойни депутат қилиш ва укаларига квартиралар беришни ваъда қилган. Салой ўша куни тамомийла сотиб олинган.
Дарвоқе, Салой ўша кунларда (10 ёки 11 сентябрь куни) ярим кечада яна бир марта яширинча Ислом Каримов билан учрашган. Мутлақо тасодифан, унинг тафсилотларини хотираларимданн бирида ёзгандим, шоира Гулчеҳра Нуриллаева бунинг гувоҳи бўлиб қолган. Яъни “Бирлик”га қарши ишлар шахсан Каримов томонидан координация қилинарди. Каримовнинг “Эрк” партияси менинг ёрдамимида қурилди, деган сўзлари мутлақо тўғри эканлигига ақлсиз одмагина ишонмаслиги мумкин. Оддий партия аъзолари, ошкоралик бўлмагани учун, бу нарсалардан мутлақо хабарсиз бўлганларини ҳам алоҳида айтиш лозим.
Булар фактлар. Аммо, яна бир нарсани айтмоқчиман. Ўйлайманки, бу менинг тахминим, ҳозирча исботи йўқ, Каримов ашаддий мухолифатчи деб танилган Салойни самолёт трапидан олиб келтириб, бунинг устига миллий ҳаракатга нисбатан хоинлик сифатида ҳаракатлар қилишга дабдурустдан ундашга журъат қилолмасди. Аслида иш ўша Кавказ ёки Қримда пишитилган. Каримов тайёр ошни сузган холос. Аминманки, бунинг исботи бир кун чиқади. КГБ архивидан чиқади.
* * *
Бу икки собиқ сафдошим энди бир-бирлари билан урушга ўтиб кетганлари мени ҳайрон қолдирмайди. Мен ахир бир кун шундай бўлишини билардим.
Мен уларни урушидан хурсанд ҳам эмасман. Бунга вақт ҳам йўқ. Уларнинг ўша хоинликлари туфайли юзага келган оғир аҳволдан миллатимизни қутқариш учун “Бирлик”даги ҳақиқий сафдошларим билан 19 йилдан бери кураш олиб бормоқдаман.
У икки киши мен тўғримда ёзган нарсаларининг ҳаммаси ёлғон. Гапларининг бирон исботи йўқ. Аввалари ҳам кўп марта ишлатилган ибора билан айтсам, бозордаги пистачка сотувчи аёлга ўхшаб оғзига келганини ёзишмоқда, гапиришмоқда. Уларнинг мен ҳаққимдаги иддаолари ўринсиз, исботсиз эканлиги ҳақида аввалги хотираларимда ёзганман.
Мен ўзим эса, фақат исботланса бўладиган воқеалар ҳақида ёзаман ва гапираман. Масалан, Салой "митинг қилиш кўча чангитиш, Каримов узатган қўлни Пўлатов олмаяпти, уни раисликдан олиш 5 минутлик иш деб ўйлагандим, буни кечгача ҳам қилолмаяпмиз, озчиликда қолган бўлсак ҳам, биз "Бирлик"миз, мен билан бўлганлар орқамда юрсин" деб мажлис залини тарк этганда, унинг орқасида югурган камчилик ичида ўша кунларда "Қўшил бизнинг сафларга эй, майли кетса жон энди" қўшиғини айтиб юрган Дадахон Ҳасан ҳам борлиги видеаоларга олинган. Уни истаган одам топиб кўриши мумкин.
Бошқалар ҳам шундай фактлар билан гапиришса, қилаётган ҳаракатларида муваффақият элементлари пайдо бўлган бўларди.
Каримовнинг ноғорасига ўйнаб ўз ғоясига ўзи хоинлик қилишгача борган бу икки шахс ва уларнинг ҳамтовоқлари йўқ қилишга ҳаракат қилган "Бирлик"ни икки марта оёққа турғиздик. Андижон воқеаларидан кейин олган зарбаларимиздан кейин ҳозир яна шу йўналишда фаолият олиб бормоқдамиз ва давом эттирамиз. Собиқ сафдошларимизнинг яна овози чиқиб қолиши ҳам шу фаолиятимизга қарши одимлардир. Аммо, ҳеч нарса қилолмайдилар.
Хуллас, демоқчиманки, иккита эмас, 10 та ит хурса ҳам, "Бирлик" карвонини тўхтатолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения