Гиннес рекордлар китоби бўйича жунёнинг энг какса эркаги ҳисобланган Александр Имич кеча оламдан ўтди. У 1903 йил 4 февралда Польшада туғилган, 1951 йилдан бери АҚШда яшар эди. Мутахассислиги кимёгар бўлган Александр Имич бир қатор китоблар муаллифидир. У ўзининг бунча узоқ яшаганини, аввалги интервьюларидан бирида, спорт билан шуғуллангани, алкоголь ичимликлардан узоқроқ тургани ва диетик овқат егани билан изоҳлаган экан.
Энди жаҳоннинг энг кекса эркаги унвони Александр Имич дан бир кун кеч туғилган япониялик Сакари Момоига ўтибди.
Жойи келгани учун эслатиш керак, жаҳонда турли мамлакат халқларининг ўртача умрини рўйхат қилиш билан шуғулланадиган Итернет сайтларига кўра, Ўзбекистонда ўртача умр 65 йил, эркаклар ўртaча 62 йил, аёллар 69 йил яшашади.
МДҲ мамлакатлари ичида ўртача умр бўйича фақат Тожикистондан олдиндамиз. Ҳатто ароқ кўп ичгани учун кўп яшамайди деб ҳисобланадиган Россияда ҳам ўртча умр 70 йил, эркаклар - 64, аёллар – 76.
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим турли чиқишларида тўғридан-тўғри ёлғон гапириб, бизда ўртача умр 73,5 йил эканлигини гапиради.