09 June 2014
14:32 -
Исломчиларнинг мақсади одам ўлдириш, кимлигининг фарқи йўқ. Ўзбек исломчилари ҳам кўзини очиши керак! (Тўлатилган вариант)
Покистон, Афғонистон, Ироқ яна бир қатор мамлакатларда исломчилар таафидан уюштирилаётган террористик актлар айнан шундай дейишга асос бўлолади – уларнинг мақсади одам ўлдириш, кимлигининг фарқи йўқ.
Reuters агентлиги хабар қилишича, бугун Толибоннинг Покистон бўлими жангарилари Карачи аэропортини босиб олиш пайтида 27 киши ўлдирилибди. Сабаб нима дейсизми? 2013 йил 1 ноябрь куни АҚШнинг учувчисиз учоқлари, яъни дронлари уюштирган ҳужум натижасида Толибоннинг лидерларидан бири Ҳикматулло Меҳсуд йўқ қилингани учун қасос олиш. Хабарга кўра, аэропортга ҳужум қилган Толибон террористлари таркибида ўзбеклар ҳам бор экан.
Қаранг, АҚШ дронлари тўғри келган одамни эмас, ўз душманлари ҳисобланадиган Толибоннинг лидерларидан бирини ўлдиришибди, толибончилар эса қўллари остига тушган одамни ўлдирмоқдалар. Ахир аэропортда ўлдирилганлар оддий мусулмонларку. Уларнинг нима айби бор? Ислом фанатикларини бундай саволлар қизиқтирмайди. Бу аҳмоқлар Оллоҳни ҳам бундай нарсалар қизиқтирмайди, қанча кўп одам ўлдирсак, Оллоҳ шунча қадрлайди бизни, деб ўйласа керак.
Шундай аҳмоқлар Ислом дунёси учун биронта фойдали ишни қилоладиларми? Йўқ.
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ёки бошқа ўзбек исломчилари Толибон каби аҳмоқлар билан бирга бўлиб, нимага эришолади? Ҳеч нарсага.
“Ҳаракат” сайтида бир неча марта тилга олинганидек, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари Тоҳир Йўлдош “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга ҳамкорлик қилишни таклиф қилиб, Ислом Карим йиқитилгандан кейин президентлик таклиф қилганда, шундай жавоб олганди: “Орқасида Толибондек реакцион кучлар турган ташкилот билан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмаймиз”.
Эй, Покистон ва Афғонистонда эртами-кечми йўқ қилиниши муқаррар бўлган ўзбек исломчилари! Ақл-хушингизни йиғиб олинг. Ислом дунёсида Ислом дини тўла ҳукмрон бўлган йиллари дунёнинг энг ривожланмаган, қашшоқ ва кучсиз мамлакатларига айланганимиз учун ҳаммамизни мустамлакачилар осонликча босиб олишган-ку!
Чунки, Ислом дини Қуръонни ҳам яхши билмайдиган чаласавод муллалар тарафидан нотўғри йўлга солинган эди. Ҳозир ҳам ҳамма муллаларимиз чаласавод. Уларнинг чақириғи билан узоққа боролмаймиз. Ислом дунёсини ривожланган дунё даражасига олиб чиқишнинг йўли бутунлай бошқа. Шу йўлга ўтинг.