09 June 2014
18:40 -
Ажойиб хабар: Корея Республикаси Президенти Марказий Осиёга келмоқда
Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари Латвия президентининг Ўзбекистога келишини катта сиёсий воқеа каби кўрсатишга ҳаракат қилганлари устидан роса кулганимизни ўқувчиларимиз сезишган бўлса керак. Чунки Латвиядек бир мини-давлатнинг Ўзбекистон билан пичоққа илинадиган алоқалари борлигига ёш болани ҳам ишонтириб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум.
Кўпчилик Жанбуя Корея деб биладиган, аммо, расмий номи Корея Республикаси бўлган мамлакатнинг Президенти ҳақида гапириш бутунлай бошқадир. Чунки, Жанубий Корея иқтисодининг кучи билан АҚШ, Хитой, Япония, Германия, Франция каби давлатлар бошида турган рўйхатда 15-чи ўринни эгаллайди.
Корея Республикасининг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 1 триллион 457 млрд доллар. Ўзбекистонники эса, айтишга уяламиз, аммо айтишга мажбурмиз, бор-йўғи 50 млрд доллар атрофида.
Ана ўша Корея Республикасининг Президенти Пак Кин Хе 19 июнда давлат ташрифи билан Қозоғистонга келаётгани ва Нурсултон Назарбой билан учрашиши режалаштирилгани қозоқларнинг расмий ахборот агентлиги Казинформ тарафидан бугун хабар қилинди. Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари келаси душанба куни, яъни 16 июнда Пак Кин Хе хоним Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тукманистон бўйлаб саёхатини бошлашини билдирдилар. Кўринишидан, Корея президенти саёхатини Ўзбекистондан бошлаб, Қозоғистонда тамомлайди.