Қозоғистонда ишлайдиган kursiv.kz сайтида айтилишича, Қорақалпоғистонда “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракати бор ва унинг мақсади Қорақалпоғистонни Қозоғистон ёки Россия таркибига киритиш.
Сал кам ҳеч ким танимайдиган бу ташкилотнинг раҳбарлари шу кунларда Жаҳон Банкига мурожаат қилиб, Ўзбекистонга берилаётган ёрдамнинг навбатдаги траншини бермасликни сўрашибди. Уларга кўра, бу пул барибир давлат мулозимларининг чўнтагига тушади, ҳатто болалар меҳнатини эксплуатация қилишни камайтиршга ҳам ёрдам бермайди.
Бу ташкилот Ўзбекистонда қорақалпоқ камчилигининг ҳуқуқлари поймол этилаётганини идда қилар эмиш.
Қорақалпоқ сепаратистлари Қорақалпоғистонни Қозоғистонга ўтказиш фикрига Нурсултон Назарбой қандай қарашини билишмайди. Агар у аҳолисининг учдан бири қозоқлар бўлган Қорақалпоғистонни Қозоғистонга қўшиб олишдан қочса, сепаратистлар Россияга қўшилиш учун Владимир Путинга мурожаат қилиш ниятида эканлар.
“Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракатига жиддий эътибор бериш, ўта ножиддийлик бўларди, дейди мухбиримиз. Аммо, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкишни давом эттираверса, яқин йилларда биздаги ўртача ойлик Қозоғистондан 20-30 баравар, Тукманистонда 15-20 баравар кам бўлиб қолади. Бундай шароитда, Тошкент ва Фарғона аҳолиси Қозоғистонга, Хоразм аҳолиси Туркманистонга қўшилиш учун кураш бошлашининг эҳтимоллиги жуда катта. Миллий ғурур нималигини унутган, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайдиган ўзбек миллатининг келажаги йўқлиги ўз-ўзидан маълум.
Демак, “Бирлик” ва “Ҳаракат” ҳақ, ўзбекларни шок терапияси усуллари билан бошига уриб, эсини жойига келтириш, уни қайтадан миллат қилиш лозим. Айнан миллат сифатига қайтадан эришгандан кейингина ўзбеклар аввал Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонга ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини ағдаришади, ундан кейин ўзбеклар лидерлигидаги Туркистон тикланади.