08 June 2014
01:50 -
Яқиндагина Тошкентда бўлган Латвия Президенти эртага Душанбега келармиш
Латвия Президенти Андрис Берзинш 28-30 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида анчагина истеҳзоли хабарлар тарқатгандик. Чунки, кичкинагина Латвия билан Ўзбекистон ўртасида жиддий алоқалар борлигига сиёсатни билмайдиган одам ҳам ишонмаслиги аниқ эди. Катта эҳтимоллик билан Андрис Берзинш лавозимидан фойдаланиб, латиш халқи ҳисобига Самарқандни кўриб кетишга келганини айтса бўларди.
Тожикларнинг хабарига кўра, эртага Андрис Берзинш Тожикистонга расмий ташриф билан келаётган эмиш. Яна ўша фикрни қайтарамиз: Латвия билан Тожикистон ўртсида жиддий алоқалар борлигига ёш бола ҳам ишонмайди. Унга бу ташрифнинг нима кераги бор?
Андрис Берзинш қандайдир сабаб билан Тожикистонни жуда кўргиси келиб қолган бўлса, нега энди Ўзбекистон ва Тожикистонга биратўласи келиб кетақолмади? Бу саволга Латвия Президентининг ўзи ҳам жавоб тополмаса керак.
Дарвоқе, Андрис Берзинш Тожикистондан Монголияга кетар экан. У ҳар ҳолда йўл-йўлакай учрашувлар қилиш мумкинлигини тушунадиган одам, шекилли?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения