07 June 2014
23:14 -
Қозоғистоннинг олқишга сазовор қадами: Петр Порошекнонинг инаугурациясига Бош вазир Карим Масимов борибди
Бугун Киевда янги Президент Петр Порошенконинг инаугурацияси бўлгани ҳақидаги хабаримизда, маросимда 60 мамлакатнинг вакиллари иштирок этганини айтиб ўтган эдик. Инаугурацияда АҚШ Вице-президенти Жо Байдон иштирок этиши аввалдан эълон қилинган эди. У ерга Белорусия Президенти Александр Лукашенко келгани кейинроқ маълум бўлган эди.
Ҳозир маълум бўлишича, инугурация маросимига Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов ҳам иштирок этган экан. Бу ҳақда қозоқларнинг расмий хабарларида айтилади.
Карим Масимов фақат инуагурацияда иштирок этиш билан чекланмасдан, Украина Бош вазири Арсений Яценюк ва Европа Кенгаши раиси Херман Ван Ромпёй билан алоҳида-алоҳида учрашиб, Қозоғистоннинг Украина ва Европа Иттифоқи билан муносабатлари ва келажакдаги алоқалар бўйича суҳбатлашибди.
Путиннинг қовоғига қараб ўтирмасдан Украина президентининг инаугурациясига Бош вазирини жўнатган Қозоғистонни олқишлаш керак. Ислом Карим эса, бу маросимга Киевдаги элчимизни ҳам жўнатишдан қўрққан бўлса ажаб эмас.