07 June 2014
22:09 -
Ражаб Эдрўғон Истанбулда дунёнинг энг катта аэропорти қурилишини очди, у ёптирган Твиттер очилганига эса 2 кун бўлди
Твиттер тармоғида Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги Туркия ҳукумати ичида қоррупция ва порахўрлик авж олганини далиллар билан исботловчи видеофильмлар бир неча ой аввал кимларддир тарафидан Твиттерга жойлаштирилганди. Бу воқеалар бўйича текширувлар ўтказиш - Бош вазирнинг вазифаси эди. Аммо, бу бошқа йўлни танлади ва “Твиттерни илдизи билан йўқ қиламан” дейишгача бориб, уни Туркияда очилмайдиган қилиб қўйди. Аммо, мамлакатнинг Конституцион Суди Твиттерни ёпиш қарори Конституцияга қарши эканлиги ҳақида қарор чиқаргач, 2 кун аввал турклар яна Твиттерга кириш имконига эга бўлдилар. Яъни, Туркияда Твиттер очилди.
Энди Туркия дунёнинг энг катта аэропортини очиш йўлида биринчи қадамини ташлади. Бугун Ражаб Эрдўғон дунёнинг энг катта, Истанбулнинг учинчи аэропортини қуриш ишларининг очилишини шахсан ўзи қилди. Туркия дунёнинг энг буюк объектларини қурадиган кучга эришгани билан ҳаммани ғурурланишга чақирди.
Турк дунёсининг энг катта мамлакати бўлган Туркияда буюк ишлар бўлаётганига, иқтисоди юксалаётганига биз ҳам севинамиз. Аммо, воқеаларни тўғри баҳолашимиз, бошимиз айланиб қолишига йўл бермаслигимиз керак.
Ҳа, Туркия иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистондан 8-10 баравар олдинда, аммо Қозоғистон билан тенг. Яна бир “аммо” шундан иборатки, Туркия ўз қўшниси, Европанинг энг камабағал мамлакати Юнонистондан 2 баравар орқада.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения