07 June 2014
15:42 -
Петр Порошенко Украина Президенти лавозимига расман ўтди
Бир оз аввал Украинанинг янги Президенти Петр Порошенконинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. 60 мамлакатнинг вакиллари иштирок этган бу маросимда Украинанинг аввалги 3 президенти ҳам - Леонид Кравчук, Леонид Кучма ва Виктор Юшченко - ҳозир бўлдилар. Маълумки, сўнгги президент Виктор Янукович Россияда бекиниб ётибди.
Инаугурация маросими Олий Радада ўтказилди. Табиий, ҳамма фракциялар ва ҳукумат тўла тартибда шу ерда эди.
Петр Порошенко қўлини украин тилида ёзилган Пересопницк евангелиесига қўйиб, Украина халқига хизмат кўрсатиш учун қасамёд қилди. Шу ернинг ўзида унга Президентлик Гувоҳноамаси, Муҳри ва Украинада ҳокимият рамзи ҳисобланадиган Булава топширилди.
Шундан кейин у ҳаммани бир дақиқа сукунат ичида Украинанинг озодлиги ва мустақиллиги учун курашда ҳалок бўлганларни эслашга чақирди.
Сўнгра Украинанинг янги Президенти тўпланганалар олдида қисқа нутқ сўзлади. У Украинани бўлинишига йўл қўймаслигини, Россия тарафидан босиб олинган Қрим барибир Украинаники бўлиб қолишини айтар экан, ҳеч қандай федерализация бўлмаслигини ҳам урғулади. Мамлакат жанубидаги бандитлар билан музокаралар олиб бориш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, деди Петр Порошенко ва қўшимча қилди: “Донбасда биз билан мулоқот қиладиган одамлар бўлиши учун у ерда вақтидан аввал сайлов ўтказишга тайёрмиз.” У Украина парламентига вақтидан аввал сайловлар ўтказиш кераклигини ҳам напирди, Украина унитар давлат бўлиб қолишини урғулади ва мамлакатда ягода давлат тили украин тили бўлиб қолишини, аммо рус ва бошқа тилларнинг ривожланишига ҳамма имкониятлар берилишини таъкидлади.
Табиий, у Украинанинг асосий йўли қадамма-қадам Европа Иттифоқига қўшилиш эканлигини ҳам очиқча гапирди.
Шубҳасиз, Украинанинг тарихида янги саҳифа очилди, янги босқич бошланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения