07 June 2014
06:15 - Оламшумул воқеа: Кеча Тошкентда озиқ-овқат масаларига бағишланган халқаро конференцияда Ислом Карим саводсизларча нутқ сўзлади
Ҳозир 21-чи аср, информацион технолигиялар ва инсоннинг интеллектуал фаолиятининг натижаси бўлган бошқа турли инновациялар асри. Тўғри, инсоният қанчалик ривожланган бўлмасин, одамларнинг овқат ейиш ва туалетга бориш эҳтиёжлари қондирилиши керак. Демак, озиқ-овқат масалалари билан шуғулланишимиз лозим ва шарт. Аммо, ривожланган давлатларда бу соҳадаги ишлар шундай йўлга солинганки, уларга боғишланган халқаро конференция ўтказиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди.

Аммо, Ислом Каримнинг ибтидоий менталитети айнан шундай нарсаларга қодир. Шу сабабли, айнан унинг ташаббуси билан кеча Тошкентда “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди, Ислом Каримнинг ўзи у ерда нутқ сўзлади.

Қисқа Совет даврини ҳисобга олмасак, ўзбеклар асрлардан бери озиқ-овқат масаласида ҳеч қандай муаммога эга бўлмаганлар. Россиядек давлатда очлик ҳукмронлик қилган йилларда ҳам “Тошкент – нон шаҳри” деб ҳисобланган. Кейинчалик, Москва Ўзбекистонни пахта қулларига айлантирганда, озиқ-овқат муаммога айланди, аммо, ҳозир ундай эмас.

Ислом Карим ўз нутқида, жумладан, шундай дебди: “Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут озиқ-овқат дастурини ҳал этиш масаласи йилдан-йилга кескинлашиб бораётганининг асосий сабаби экани ҳақида бугун ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман.”

Ана холос, озиқ-овқат дастурини ҳал этиш масаласи йилдан-йилга кескинлашиб бораётгани сабабли Ўзбекистон иқтисодининг кучи бўйича Қозоғистондан 10 баравар орқада қолдими? Шу сабабдан Ўзбекистонда ўртча ойлик Қозоғистонга нисбатан 8-10 баравар камми? Шу сабабдан ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиларми? Шу сабабдан миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорлик қилиб оила боқмоқдаларми?

Ўзбекистонда шу каби саволларга жавоб қидирадиган конференциялар ўтказиш лозим. Қолаверса, иқтисод нималигини тушунмайдиган одам президентимиз бўлар экан, ҳеч нарса ўзгартириб бўлмайди, ўзбеклар қозоқларнинг мардикори бўлиб қолаверади. Яна қолаверса, ҳокимиятга бу муаммоларни тўғри тушунадиган, аҳволимизга тўғри диагноз қўя олган, демак, ечим йўлларини ҳам кўрсатиб бўлган “Бирлик” Партияси келиши керак. Ана ўшанда ҳамма нарса ростдан ҳам “Во!” бўлади.

Ислом Карим ўз нутқида тўғридан-тўғри ёлғонларни ҳам гапирган. Мана унинг нутқидан яна бир иқтибос: “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриши 7,5 йилга (66 ёшдан 73,5 ёшга), хотин-қизларнинг ўртача умр кўриши эса 75 ёшга узайганини алоҳида таъкидлашни истардим.”

Одамларнинг ўртача умри бўйича дунёдаги аҳволни кўрсатувчи сайтлар Интернетда бор. Уларга кўра, МДҲ ичида биз фақат тожиклардан олдинадамиз. Мана баъзи рақамлар:


Давлатлар..............ўртача умр.....эркаклар......аёллар

Япония......................82.....................79...............86

Гуржистон................77.....................73................80

Белорусия.................70.....................64................76

Россия........................70....................64.................76

Қирғизистон..............70....................66.................73

Туркманистон............68....................65................71

Украина......................68.....................62...............74

Қозоғистон.................67.....................62...............73

Озорбайжон...............66.....................63................69

Ўзбекистон................65......................62................69

Тожикистон................65.....................62................68

Шундай президент билан Ўзбекистон қаерга боришини тасаввур қилиш қийин эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону