Бугун Киевда янги Президент Петр Порошенконинг инаугурацияси бўлади. Эртага эса, Миср Президенти Абдул-Фаттоҳ ас-Сисининг инаугурацияси.
Инаугурациялар ортиқча диққатга сазовор бўлмаган оддий сиёсий спектаклларга айланиб бўлгани ҳаммага маълум. Шундай бўлса ҳам, баъзи инаугурацияларга қизиқиш катта.
Булардан биттаси – Мисрда бўладиган инаугурациядир. Чунки, бу давлатнинг янги Президенти Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси (расмда) ҳарбийларнинг вакили, аввалги президент Муҳаммад Нурси эса, айнан ҳарбийлар тарафидан ағдарилган ва қамоқхонага ташланган.
Кеча, маълум бўлишича, Абдул-Фаттоҳ ас-Сисининг якшанба куни бўладиган инаугурациясига Туркия, Исроил, Қатар ва Сурия раҳбарлари таклиф қилинмабди. Гап шундаки, Туркиянинг исломчи раҳбарлари Мисрнинг ҳозир қамохонада ўтирган исломчи президенти Муҳаммад Нурсини тўла қўллаб-қувватлаб, у ҳарбийлар тарафидан тахтидан ағдарилганда, ҳарбийларни очиқча қоралашга ҳаракат қилгандилар. Кўринишидан, Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси вақтдан фойдаланиб, Туркиядан шундай усул билан ўч олмоқчи.
Аммо, масалага чуқурроқ қараш ҳам муҳим. Ҳозир президент бўлиш учун ҳаракат бошлаган Туркиянинг Бош вазири Ражаб Эрдўғон турклигини ҳам унутиб, сўнгги йилларда Туркияни Араб дунёсида лидерлик қилдириш истаги билан яшаётганини ақли расо одамлар яхши тушунишарди. Афтидан, Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси Туркияни ўз жойига ўтқазиб қўйиш ва Араб дунёсида лидерлик қиладиган араблар борлигини эслатиб қўйиш ниятида.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения