07 June 2014
01:12 -
Нью-Йорк фондлар биржасининг Dow Jones индекси яна тарихий рекорд қўйди, ўзбеклар ҳам бу индекс билан яшашни ўрганишлари керак
Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк фондлар биржаси, бир оз тушиш бўлган сешанба кунини ҳисобга олмасак, асосан ўсиб борди. Кеча кечқурун биржа бекилганда, унинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 16924 га тенг бўлди. Ўтган ҳафтани Dow Jones 16717 билан якунлаганидан келиб чиқсак, ҳафталик ўсиш 207 поғана бўлганини кўрамиз. Бунинг устига, бу оддий ўсиш эмасди, бу ўсиш билан Dow Jones индекси тарихий рекорд қўйди.
Фондлар биржасининг бундай ўсиши – АҚШнинг катта компаниялари мустаҳкамаланаётганини, уларнинг акцияларини нархи мисли кўрилмаган даражага чиққанини кўрсатмоқдадир.
АҚШ 2008 йилда бошлаган кризисдан чиқиб бўлганига анча бўлди, демак, фондлар биржасидаги ўсиш табиийдир. Аммо, бу ҳафтадаги юқорига сапчишининг сабаби сифатида май ойида АҚШда иш ерлари яратиш юксак нуқтага чиққани айтилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, май ойида 217 минг янги иш ери очилган ва иш ерларининг умумий сони кризис бошланган 2008 йилдагидан ҳам ошган. Ишсизлик даражаси - 6,3%.
Бундай шароитда америкаликлар учун, ҳозир бу мамлакатда яшаётган ўзбеклар учун ҳам, пулларини банкларда эмас, компанияларнинг акцияларида сақлаш ўта фойдалидир. Масалан, банкда 10 минг доллар пули бўлган одам май ойида кўпи билан бир неча ўн долларлик фойда олди. Пулини стокда, яъни акцияларда сақлаган одам эса, май ойида тахминан 300 (!!!) долларлик фойда олди. Фарқи борми?
Аввал ҳам кўп марта такрорлаган фикримизни яна қайтарамиз.
АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекстонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.