06 June 2014
17:04 - Нурсултон Назарбойнинг собиқ куёви ниҳоят Австрияда ушланди

Кинояли равишда “ниҳоят” дейишимизнинг сабаби бор. Ҳозирда собиқ бўлган Роҳат Алиев авваллари Нурсултон Назарбойнинг севимли куёви эди. Тиббиёт институтини битирган куёв қайинотасининг соясида ички ишлар вазири ўринбосари, давлат хавфсизлик комитатери раисининг ўринбосари каби лавозимларда ишлади, генарл-майор унвони олди, бир қатор мамлакатларда Қозоғистоннинг элчиси бўлади. 2007 йилда Австрияга элчи қилиб тайинланди.

Ўша кезларда Роҳатнинг тезроқ қайинотаси ўрнини эгаллаш амбициялари кўринабошлади. Табиий, Нурсултон Назарбой уни йўқ қилишга киришди. Роҳат Алиевга қарши Нурбанк Акционерлик Жамиятининг топ-менежерларини ўлдиртириш ва ҳатто ўлдиришда иштирок этиш айблари ўртага отилди, унинг хотини, яъни Нурсултон Назарбойнинг қизи эридан воз кечди. 2008 йили Роҳат Алиев ҳамма лавозимларидан отилди ва Қозоғистон Австрияда яшашга бошлаган собиқ элчи/куёвни қайтариб беришни талаб қилди. Австрия “йўқ” жавоби бергач, уни сиртдан суд қилиб, 20 йил қамоқ жазоси бердилар.

Кўриниб турибдики, Роҳат Алиев ўз хавфсизлигига ишониб, катта ифлосликлар ва жиноятларга қўл урган. Аммо, дейди, мухбиримиз, гап унинг ифлослик ва жиноятларида эмас, у билан қайинотаси ўртсига совуқлик тушганида.

Ҳозир халқаро саҳнада обрўси жуда ортиб кетганидан фўйдаланиб, Нурсултон Назарбой кеч бўлса ҳам Роҳат Алиевни Қозоғистонга олиб келиб қамоққа ташлатмоқчими ёки Австрия сиёсат ўйини қилиб, собиқ куёвни вақтинча ҳибсга олди, кейин эса қўйиб юбормоқчими? Бу саволга жавоб яқин-орада ўртага чиқади.

Нима бўлганда ҳам, Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг бири куёви билан иккинчиси қизи билан қилаётга можаролари – ҳамма диктаторларга хос бўлган масхарабозсифат табиатларининг ташқи кўринишидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону