06 June 2014
19:48 - Путин Нормандияда Петр Порошенко билан ва кутилмаганда Барак Обама билан гаплашибди

Хабарчиларни Нормандияда бўлаётган тантанали маросимлар эмас, бу ерга келган дунё лидерларининг Украинадаги воқеалар бўйича учрашувлари ва суҳбатлари қизиқтирмоқда.

Ҳозир маълум бўлишича, Барак Обама ва Владимир Путин кутилмаганда қисқа суҳбат қилишибди. Аввалдан режалаштирилмаган ва 10-15 дақиқа давом этган учрашув пайтида Обама Путинни Украинанинг янги президентини тан олишга чақириб, акс ҳолда ўзига ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирибди.

Путин аввалдан режалаштирилмаган бўлса ҳам, Украинанинг янги Президенти Петр Порошенко билан ҳам учрашибди. Қисқа хабарларда айтилишича, икки президент Украинада қон тўкилишини тезда тўхтатиш тарафдори эканликларини айтишибди. Куласизми, йиғлайсизми, бундай хабарлардан. Наҳотки, ҳозир биронта ақли расо президент қон тўкилишига қарши эканлигини гапирса?!

Асосий савол аниқ – қон тўкилишини қандай тўхтатиш мумкин? Жавоб ҳам аниқ – Путин сепаратист/террористларни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, қон тўкилиши ҳам тўхтайди. Аммо, у буни қиладими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону