06 June 2014
14:44 - Ичида ўзбеклар ҳам бўлган 400 нолегал муҳожир Москвада ушланди, уларни депортация кутмоқда
Россия ахборот воситалари Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳар Бош бошқармасига асосланиб, “Москва-Сити”да май ойининг охирги кунларидан бирида Ўзбекистон, Тожикистон, Украина ва Молдавалик фуқарлар ўртасида юз берган оммавий муштлашишдан кейин ўтказилган текширишлар натижасида тахминан 450 нолегал милиция бўлимига олиб келингани, оммавий муштлашиш бўйича жиноий иш очилгани, тахминан 400 киши ушлаб қолингани ҳақида хабар тарқатдилар.

Ушлаб қолинганларнинг ҳаммаси жиноий ишга алоқаси бор-йўқлиги аниқлангандан кейин депортация қилиниши расмийлар тарафидан билдирилибди. Баъзи хабарларга кўра, муштлашишда тахминан 50 киши қатнашган, аммо текширувлар пайтида 400 нолегал муҳожир қўлга тушган.

26 майдаги муштлашиш кимлардир тарафидан видеога олиниб, YouTube саҳифаларига ҳам қўйилган. Шундай видеолардан биринининг адреси - http://www.youtube.com/watch?v=1ntR6Fm9iso.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону