16 November 2008
04:00 -
19:30 - Малайзия ҳукумати раҳбари Абдулла Бадавий мамлакатимизга келди - “Бирлик”чи Бахтиёр Хўжамқул вафот этди 8:00 - G20 саммити ниҳоий декларация қабул қилди

19:30 - Малайзия ҳукумати раҳбари Абдулла Бадавий мамлакатимизга келди
Бугун Малайзия Бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий бошчилигидаги Малайзия Республикаси делегацияси Тошкентга келди. Расмий хабарга кўра, меҳмон ўзига пешвоз чиққан ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиё ҳамда маҳаллий ҳукуматнинг бошқа аъзолари билан учрашган. Ўзбекистон ТВдаги лавҳаларга делегация азолари пойтахтнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқда, дейди мухбиримиз. Меҳмон Бош вазирни эртага Оқсаройда Ислом Карим қабул қилиши айтилмоқда.
“Бирлик”чи Бахтиёр Хўжамқул вафот этди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри шифохоналаридан бирида “Бирлик” фаоли, шоир ва публицист Бахтиёр Хўжамқул узоқ хасталикдан сўнг 54 ёшида вафот этди. Партия раҳбариятининг оила бошига тушган таъзиясига шериклигини изҳор этиш, кўнгил сўраш учун хонадонга борган “Бирлик”нинг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризо, Карим Бозорбой сафдошимизнинг халқимиз эрки ва ҳуррияти йўлидаги ёрқин фаолиятини таъкидладилар.
2003 йилда Бирлик Халқ Ҳаркати сиёсий партия ўлароқ қайта оёққа тургач, Бахтиёр Хўжамқул сирдарёлик бошқа фаоллари сингари партия сафларимизни мустаҳкамлашда астойдил хизмат қилди. У кишининг охиратини Аллоҳ обод қилсин.
8:00 - G20 саммити ниҳоий декларация қабул қилди
Кеча Вашингтонда ярим кундан сал кўпроқ мажлис ўтказган дунёнинг энг кучли 19 давлати ва Европа Иттифоқининг лидерлари “умумжаҳон молиявий бўҳрондан чиқиш йўлларини очиқладилар”, деб хабар беради CNN агентлиги. Бу агентликнинг хабаридаги асосий ғояни аниқлаштирсак, саммитининг бугун қабул қилинган ниҳоий декларацияси доирасида бўҳрондан чиқиш учун қилинадиган ишлар умумий шаклда тилга олинган. Ўз-ўзидан маълумки, декларациянинг матни ҳамма мамлакатларнинг мутахассислари иштирокида аввалдан тайёрланган, G20 раҳбарлари ўзларини кўрсатиш учунгина саммитда навбати билан нутқ сўзлаганлар, кейин биргалашиб бу ҳужжатни имзолаганлар.
Декларацияга кўра, дунё лидерлари иқтисодни рағбатлантириш ва молиявий бозорни қўллаб қувватлашга келишганлар. Дунё иқтисодини рағбатлантиш йўлларидан бири сифатида банкларнинг фойда олиш фоизларини дунё бўйича тушириш ва бўҳрондан энг кўп азият чекадиган ривожланиш йўлидаги мамлакатларга фонд ёрдами бериш кўрсатилган.
Молиявий бозорларни барқарорлаштириш, Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди каби структураларни бўҳрондан чиқиш учун керакли бўлган ресурслар билан таъминлаш, фонд биржалари (бозорларини) фаолиятни такомиллаштириш ва шу каби оддий ўқувчи учун тушунарсиз бўлган бир қатор тадбирларни амалга оширишга келишилган. Россиянинг глобал молиявий регулятор яратиш таклифи декларацияга кирмаганига кўра, у қабул қилинмаган.
Бу соҳанинг экспертлари дарҳол ўз таҳлилларини беришга бошладилар. Кўпчиликнинг умумий фикри шундан иборатки, бу декларацияда санаб ўтилган тадбирлар бўҳрондан чиқишга қанчалик ёрдам бериши номаълум. Лекин шундай қадам қилиниши керак эди, у қилинди, демак, қандайдир жараёнлар бошланди.
- Аввал АҚШда бошланиб, кейин бутун дунёга ёйилган молиявий бўҳрон ва ундан чиқиш учун қилинаётган уринишларни кўриб, бир хулосага келдим. - дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. – Ҳозирча ҳеч ким бўҳроннинг асл сабаблари ва уларни баратарф қилиш йўли ҳамда механизмларини билмайди.
Лекин бу ҳолат умидсиз бўлиш учун асос эмас. Нимага? Мен мутахассиси бўлган кибернетикада “катта системалар” деган тушунча бор. Система деганда фақат техник эмас, одамлар системаси ҳамда одамлар ва техникадан иборат симбиоз системалар ҳам назарда тутилади. “Катта система” фақат параметрлари кўп бўлган система эмас, праметрлари ва уларнинг ўзгариш қонуниятлари номаълум ёки қонунияти бўлмаган (хаотик) системадир. Бундай системалар билан боғлиқ бўлган ҳамма масалаларни, хусусан бошқариш масаласини ҳам ҳал қилиш мумкин.
Кўриниб турибдики, дунёнинг молиявий ва иқтисодий системаси ўша “катта системанинг” ёрқин мисолидир. Бундай системада бошқарувнинг аниқ белгиланган алгоритми бўлмайди. Бошқаришнинг асосий принципи - аввалги тажрибалар асосида турли уринишлар қилиш ва уларнинг натижаларига кўра, алгоритмга ўзгартиришлар киритишдир. Масалан, менинг докторлик диссертациямда ўрганилган адаптив алгоритмлар яратишдир.
Ўйлайманки, дунё лидерлари буларни билишади. Билишмаган бўлса ҳам, мутахассислар уларга аллақачон тушунтиришган. Аммо, сиёсатчилар яшайдиган замонавий муҳит шундан иборатки, ҳеч қандай лидер “ҳозирги бўҳрондан чиқиш йўлини мақсадли тимирсқилаш билан топамиз” дейишга журъат этолмайди. Ваҳоланки, йўл айнан шундай топилади.