15 November 2008
04:00 -
21:30 - Страсбург суди икки ўзбекни Россиядан экстрадиция қилишни тўхтатди 19:30 - Бугун АҚШда G20 саммитида молиявий бўҳрондан чиқиш йўллари қидирилади 18:00 - Отатурк бўлмасайди, Ҳазрати Муҳаммаднинг мозор

21:30 - Страсбург суди икки ўзбекни Россиядан экстрадиция қилишни тўхтатди
Франциянинг Страсбург шаҳрида жойлашган Европа инсон ҳуқуқлари суди Россиядан икки ўзбекни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақидаги “қарорни амалга оширишдан ўзини тийишни” сўраган. Москвадаги “Фуқаровий кўмаклашув” комитетининг Марказий Осиёлик сиёсий қочқинларга ёрдам бериш программасининг раҳбари Елена Рябинина тарқатлан хабарда айнан шу иборалар ишлатилган. Яъни, Европа Судининг қарори фақатгина тавсия кучига эгадир.
Елена Рябинанинг аввалги хабарларидан маълумки, Россия Федерациясининг Бош прокуратураси наманганлик Абдуллажон Исоқовни 12 августда, андижонлик Абдумуталиб Каримовни 18 августда Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қарорларини чиқарганди. Страсбург суди эса, ўз қарор-тавсияларини 10 ва 13 ноябрда чиқарган.
Икки ўзбекнинг адвокатлари Бош прокуратуранинг қарорини шикоят қилиб РФ Олий судига мурожаат қилишган. У ерда ҳам экстрадиция қарори тасдиқланса, адвокатлар Европа судига бу қарор устидан шикоят қиладилар ва у суд ўзининг ниҳоий қарорини беради.
Русларнинг Олий суд қарорини ҳам кутмасдан қочқинларни экстрадиция қилиш одати маълум бўлгани учун, ҳозирданоқ Европа судига мурожаат қилинган ва бу суд ҳозирча тавсия чиқарган холос.
Эслатиб ўтиш керак, Европа инсон ҳуқуқлари суди cобиқ СССРнинг ғарбий қисмидаги ҳамма жумҳуриятларни ҳам ўз ичига олувчи Европа Кенгашига (Европа Иттифоқи билан адаштирманг) аъзо давлатларга оид ишларнигина кўради. Бу судга ўз иши кўрилаётган мамлакатнинг ҳамма суд инстанцияларидан ўтиб, истаган натижага эришолмаганларгина мурожаат қилоладилар.
19:30 - Бугун АҚШда G20 саммитида молиявий бўҳрондан чиқиш йўллари қидирилади
Вашингтонда бўладига бу юксак савиядаги йиғилишда иштирок этиш учун АҚШ,Буюкбритания, Франция, Япония, Германия, Россия, Канада, Италия, Аргентина, Австралия, Бразилия, Хитой Халқ Жумҳурияти, Ҳиндистон, Индонезия, Мексика, Саудия Арабистони, Жанубий Африка Жумҳурияти, Жанубий Корея, Туркия давлатлари ва Европа Иттифоқининг раҳбарлари кеча АҚШ пойтахтига келишди. Жорж Буш кеча кечқурун Оқ Уйда меҳмонлар учун дастурхон атрофида қабул маросими ўтказди.
Дунёнинг биринчи даражали диктатрлари Фидель Кастро ва Уго Чавес саммит муваффақиятсиз тугашини башорат қилаётганлари маълум бўлди. Аммо, дунё сиёсатчилари ва сиёсатшунослари бу масалага жуда эҳтиётлик билан ёндошмоқдалар. Чунки, ҳали бўҳроннинг асл сабаблари тўла маълум эмас. Дунёнинг кучли давлатлари молиявий бўҳрондан чиқиш учун алоҳида-алоҳида жиддий қадамлар қилишга бошлашларига қарамасдан, вазият ёмонлашса ёмонлашдики, яхши томонга ўзгармади.
Ҳозир Вашингтонда эрталаб соат 9:30. Саммитининг расмий йиғилиши бир оз аввал бошланди. Шубҳасиз, бу йиғилиш дунё бўйича бўлаётган бўҳрондан чиқиш йўлларини биргаликда қидиришда муҳим қадам бўлади.
18:00 - Отатурк бўлмасайди, Ҳазрати Муҳаммаднинг мозори йўқ қилинарди
Туркиядаги энг катта ва обрўли “Миллиёт” газетасининг 11 ноябрдаги сонида билдирилишича, ҳозир бу мамлакатда ҳокимиятда бўлган ва диний илдизли партия деб ҳисобланадиган Адолат ва Тараққиёт Партияси рўйхатидан икки муддат депутат (миллатвакили) бўлиб сайланган, ўзбек демократ мухофатчиларни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келган тақводор инсон, профессор Невзот Ёлчинтош шу кунларда Отатуркнинг ўлимини 70 йилиги муносабати билан телевидениеда ўтказилган бир бахс-мунозарада шундай дебди:
“Ваҳобийлар мозор зиёратини гуноҳ ҳисоблаганлари учун Саудиялилар бутун мозорларни йўқ қилишга бошлашганди. Навбат Ҳазрати Муҳаммаднинг мозорига келмиш. У мамлакатдагилар Мустафо Камол Отатуркдан ёрдам сўрашибди. Отатурк бу хабарни эшитгач, унинг бутун маънави туйғулари қаварибди ва Саудия қиролига Ҳазрати Муҳаммаднинг қабригина эмас, унинг мақбарасидаги бир тошга тегилса, бунинг бадали оғир бўлишини билдириб, талабнома шаклида бир мактуб юборибди. Бу мактуб Ташқи ишлар вазирлигининг архивида бор, аммо йиллардан бери очиқланмайди. Ваҳоланки, Турк халқи Буюк Қутқарувчисини ҳар томонлама танишга ҳаққи бор”.
Табиий, Невзот Ёлчинтош Буюк Қутқарувчи деб Отатуркни гапирган.
Бу воқеа Отатуркнинг кимлигини кўрсатувчи яна бир жиддий мисолдир. Отаттурк замонавий Туркия давлатини қандай қилиб ва қандай шароитда қурганини билмасдан, уни Халифаликни йўқ қилишда айблаётганлар, ҳозир бундайлар ўзбекистонлик исломчилар ичида ҳам пайдо бўлган, саводсиз одамлардир. Ҳақиқат шундан иборат эдики, христиан динидаги ислоҳотлардан кейин тезда кучайишга бошлаган Ғарб давлатлари расман Усмонли императорлиги деб билинган Халифаликнинг18-19 асрларда йўқ қилиб бўлгандилар.
20 асрнинг бошларида навбат Туркиянинг ўзига келганди. 1920 йилда имзоланган Севр шартномасига кўра, Дарданели ва Босфор бўғозлари, Истанбул ва Измир шаҳарлари Туркиядан олиб қўйилганди, Туркия давлат сифатида Анқара ва унинг атрофидаги 5-6 вилоят чегарасида қолиши керак эди.
Ўша оғир даврда ташаббусни қўлга олган Отатурк Турк аскарларига “Мен сизни жангга эмас, ўлимга чақираман” дея хитоб қилди ва Турк аскари айнан Отатурк бошчилигида Туркия давлатини ҳозирги чегаралар доирасида сақлаб қолди.
Отатурк ҳақида гапирадиганлар бу ҳақиқатларни билишлари керак. Улар юқорида келтирилган воқеани, яъни Отатуркнинг ҳам талаби асосида Ҳазрати Муҳаммаднинг мазори сақлаб қолинганини ҳам билишлари керак.
Билмасдан юраверишлари ҳам мумкин, аммо муқаддас китобимизда ёзилганидек, билган билан билмаган тенг бўлмайди. Ҳеч қачон тенг бўлмайди.