17 November 2008
04:00 -
23:30 - Миршаббошининг миси чиқди: қўш хотинлик, сохта паспорт, ноқонуний тадбиркорлик! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 55, 17.11.2008) 23:00 - Қўқонга янги ҳоким келди - Миллий матбуот марказида раҳб
23:30 - Миршаббошининг миси чиқди: қўш хотинлик, сохта паспорт, ноқонуний тадбиркорлик! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 55, 17.11.2008)

Пресс-релизда айтилишича, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қорақум кўчаси 1-проезд 21-хонадонда яшовчи Намуна ая Мамажонова “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилиб, қизи Комила Содиқованинг ҳаёти хавф остида эканлигини билдирибди. Аянинг куёви - Ўзбекистон ИИВ полковниги Шиняев: “Матлубовлар артистка Дилнура Қодиржоновани қандай ўлдирган бўлса, қизингизни ҳам шунақа йўқ қиламан” деб, пўписа қилаётган экан.

Маълум бўлишича, онахоннинг қизи Комила Содиқова мирашблар полковнигининг бешта хотинидан бири бўлган ва у билан 13 йил фуқаролик никоҳида яшаган. Бу никоҳдан бир нафар ўғли ҳам бор… Комиланинг ўзи ҳам Тошкент шаҳар ИИББсида ишлаган, 2006 йилнинг 8 апрелида ишдан ўз хоҳишига кўра бўшаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг пресс-релизида полковник Сергей Васильевич Шиняев нафақат хотинбоз, балки, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, сохта паспортлар бериш ишларига аралашган, бировларнинг мол-мулкини зўравонлик билан тортиб олган, ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланувчи одам эканлиги фактлар билан кўрсатиб берилган.

“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати, Президент девони ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан мазкур ҳолат бўйича изоҳ талаб қилади. Жамиятимиз фаоллари миршаббоши, унинг қилмиши, жабрдийдалар кўламини ўрганишда давом этади ва мавзуга қайтади”, дейилади пресс-релизнинг сўнгида.

Унинг тўла матни билан “Эзгулик”нинг сайтида танишиш мумкин – www.ezgulik.org

23:00 - Қўқонга янги ҳоким келди

15 ноябрь оқшомида халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилди. Сессия ишига Бош вазир Шавкат Мирзиё келди ва унда ташкилий масала кўрилди. Ҳоким Ҳаёт Каримов ишдан олиниб, шу пайтга қадар шаҳар миршаббошиси бўлиб келган Шуҳрат Собиров шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Анъанага кўра, собиқ ҳоким истеъфо билан қутулмаса керак, дейишмоқда қўқонлик мухбирларимиз.

Миллий матбуот марказида раҳбар ўзгарди

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси Фахриддин Низомов лавозимидан четлаштирилди. Бу лавозим унинг ўринбосари Рустам Расулзодага инъом қилинди. Фахриддин Низомов ишни бошқара олмади, дейишмоқда марказ ходимлари.

Шундай бўлса ҳам Фахриддин Низомов ишсиз қолмади, дарҳол “Тафаккур” журналига Бош муҳаррир ўринбосари этиб тайинланди.

22:30 - Хизбутчи аёллар “олий жазо”га мустаҳиқ этилди

Тошкентда Ҳизб-ут Таҳрир диний радикал оқимининг каттагина уяси фош қилинди, деб хабар беришмоқда маҳаллий нашрлар. Улар айрим сафдошларининг хиёнати, яъни Тошкент шаҳар ИИББга хабар бериши натижасида аниқланган. Пойтахтнинг Собир Раҳимов, Юнусобод ва Шайхонтохур туман ҳокимликларида турли бўлимларни бошқариб келган 35 ёшли Карима Ҳикматова ҳамда 26 га кирган Муҳаббат Содиқова 30 га яқин аёлдан иборат фаоллар гуруҳи тузишган. Хабарларда айтилишича, бу аёлларнинг энг яқинлари, ҳатто эрлари, болалари ҳам уларнинг бундай оқимга аъзолигини билишмаган.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг таъкидлашича, бундай аёллар Презиент томонидан аёлларга берилаётган эътибор, уларнинг айбларини кечириш ҳолларини суиистеъмол қилишмоқда. Шунга қарамай, бу ҳизбутчи аёллар қамоқ жазосидан асраб қолинган. Айни кунда улар маҳалланинг “оталиғи”га олинган. “Бундай олий жазодан кўра, қамоқ минг марта енгилроқ” дейди уларнинг тарафдорларидан бири.

20:00 - Ёдгор Турлибеков АҚШга келиб жойлашди, сафдошлари билан кўришмоқда

Қашқадарёлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифат фаоли Ёдгор Турлибеков 2006 йилда бир неча ой қамоқхонада ётгандан кейин, дунё жамоатчилигининг босими остида амнистияга туширилиб озод қилинганди. Бундан кейин ҳам ўзига қарши тазйиқлар тўхтамаётганини кўрган ҳуқуқ ҳимоячиси 2007 йилнинг бошларида мамлакатни тарк этиб Бишкекга келишга мажбур бўлди ва БМТнинг тегишли органлари воситасида “қочқин” мақоми олди. У шу кунларда АҚШга келиб жойлашди.

Пенсильвания штатининг Питсбург шаҳрида яшаётган Ёдгор Турлибековни ўзбек демократларидан биринчи бўлиб зиёрат қилган одам Баҳодир Чори бўлди. Сўнгра улар биргаликда Вашингтон яқинига келиб, бу ерда яшаётган Абдураҳим Пўлат ва Абдуманноб Пўлат билан учрашдилар.

Абдураҳим Пўлатнинг уйида меҳмондорчилик шаклида бўлган учрашувда дунё ва Ўзбекистондаги аҳвол, Ўзбекистоннинг келажаги, мухолифат ичидаги вазият каби мавзулар устида суҳбат бўлди.

Ёши 70 дан ошган Ёдгор Турлибеков ўзини жуда яхши хис қилмоқда ва ҳуқуқ ҳимоячиси ҳамда мухолифатчи сифатида Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси йўлидаги курашини давом эттириш ниятида.

19:00 - G20 cаммити ўтди-кетди, дунёда ва Ўзбекистонда нима бўлади

Дунёнинг иқтисоди ва молиявий системасидаги ҳар қандай ривожланишлар тамомийла бўлмаса ҳам кўп жиҳатдан АҚШда бўладиган жараёнларга боғлиқ эканлигини ҳамма кўриб турибди. Бу мамлакатда уй-жой ипотекасида (қарзга cотиб олинаётган уйни гаровга олиб қарз бериш/олиш системасида) бошланган бўҳрон бутун дунёга салбий таъсир қилаётгани ҳам бунинг исботидир.

15 ноябрда Вашингтонда бўлиб ўтган G20 cаммитининг ниҳоий декларациясида белгиланган вазифалар, улар бажарилса ҳам, дунёни бўҳронда олиб чиқишига ишонч йўқ. Лекин бундай саммит бўлиши керак эди. У дунёнинг энг кучли мамлакатларининг биргаликда ишлашларига йўл очди. Бу саммит дунёни иқтисодий-молиявий бўҳрондан олиб чиқиш йўналишидаги биринчи қадам бўлди.

Вашингтондаги йиғилишда навбатдаги саммит 2009 йилнинг биринчи квартали охирида Буюкбританияда бўлиши эълон қилинган эди. Аммо, Вашингтонда олинган қарорлар дунё молиявий системасини нисбатан бўлса ҳам барқарорлаштирмади, фонд биржаларида асосий индекларнинг тушиши давом этмоқда.

Оммавий аъборот воситаларида тарқатилаётган норасмий хабарларга кўра, аҳвол яхшиланмаса, навбатдаги саммит келаётган йилнинг февралида ва балки ундан ҳам олдинроқ ўтказилиши мумкин. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак, чунки аҳвол тузалмайди.

Бугун АҚШ ахборот воситаларида эълон қилинишича, мамлакат иқтисоди рецессияга кирган, ишлаб чиқариладиган ялпи маҳсулот жорий йилнинг 4 кварталида 2,6% га, 2009 йилнинг биринчи кварталида яна 1,3% га тушади, ишсизлик 7,5 фоизга чиқади. Демак, АҚШ ҳукуматининг охирги ойларда олган тадбирлари ҳали натижасиз. Нима қилиш керак?

Кечаги хабарларимизда таъкидланганидек, дунё молиявий системаси, дунё иқтисоди каби “катта системаларда” қилиниши керак бўлган ишлар режасини олдиндан аниқ қилиб белгилаб берадиган усуллар йўқ. Қўполроқ қилиб айтганда, тимирсқилаш билан секин-аста олдинга кетишдан бошқа чора йўқ.

Аслида, дейди бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, хавф молиявий бўҳронда, унинг секин аста иқтисодга ўтиб бораётганида ҳам эмас, чунки, улар бугун-эрта ҳал қилинадиган муаммолар. Асосий хавф – бу буҳроннинг сиёсий системасига ўтишидир. Бугунги бўҳроннинг илдизлари Ғарбда, яъни демократик дунёда бўлгани сабабли, бўҳрон сиёсий системага ўтса, биринчи навбатда, дунё бўйича демократиянинг ривожланиши хавф остида қолади. Дунё бўйича демократиянинг тарқалиш жараёнлари кескин сусаяди. Шуларни тушунган ҳолда, мен шахсан ўзим, АҚШда Барак Обама каби ўзгаришлар тарафдори бўлган одамнинг президент бўлиши тарафдори эдим. Кўриниб турибдики, АҚШда жамиятнинг фикри ҳам шундай экан. Демак, бизни илгарида ўта оғир вазиятда демократик қадриятларни сақлаб қолиш ва демократиянинг олға кетиши учун кўп нарсани ўзгартириш, янги стратегиялар яратиш замони кутмоқда.

Табиий, бизни, биринчи навбатда, Ўзбекистондаги аҳвол қизиқтиради. Мамлакатимизда на тузукроқ молиявий-банк системаси на ипотека системаси бўлмагани сабабли дунёдаги молиявий бўҳрон бизни четлаб ўтаётгандек кўринмоқда. Аммо, Абдураҳим Пўлат айтганидек, бўҳрон иқтисодий ва сиёсий соҳаларга ўтса, энг кўп зарар кўрадиганлар - Ўзбекистон каби ривожланмаган, кучли молиявий ва сиёсий структураси бўлмаган мамлакатлар бўлади.

Ўзбекистоннинг мавжуд ҳокимиятидагилар буни тушунмайдилар дейиш мумкин эмас. Улар тушунадилар, аммо “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” каби арзон-гаров шиорлар жамиятга шунчалик сингдирлдики, энди ўзгаришлар қилиш қийин бўлаверади.

Сайтимизда 2005 йил 7 майда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ қарор чиқарганини билдиргандик. Мана 3,5 йил вақт ўтди. Бу соҳада ҳеч бир жиддий иш қилинмади. Ҳамма нарсани Андижон воқаеалари билан оқлашга уруниш мумкиндир, ҳукумат шундай қилса керак, аммо бу биринчи қадам сифатида қабул қилса бўладиган қарор ҳам қоғозда қолиб кетгани катта ютқузқулардан биридир.

Ўзбекистоннинг мушкулини осон қиладиган йўллардан бири – юқорида айтилган ва бугун банкрот бўлганини ҳамма кўриб турган шиорнинг муаллифи ўз иҳтиёри билан истеъфога кетиши. Мамлакт ва миллат манфаатларини кўзлаган одам шундай қилган бўларди. Аммо Ислом Каримдан бундай мардликни кутиш мумкин эмас. Ҳукумат ичида уни бунга кўндироладиган ёки мажбур қилоладиган куч ҳам йўқ.

Демак, мамлакат маъсулиятини елкасига оладиган ягона куч – ўзбек демократик мухолифати бўлиб қолаверади. Айниқса ҳозир мухолифат шу маъсулиятни тушуниб ҳаракат қилиши керак.

17:00 - Музей УВД открылся и закрылся... или всё остаётся по старому

В прошлом месяце, на кануне празднования дня работников милиции, в торжественной обстановке в Андижане был открыт, музей славы андижанской милиции. Об этом очень кратко, в объёме объявления, писали местные газеты "Андижоннома" и Андижанская правда.

"Андижоннома" от 25 октября в частности писала: Перед началом торжественного собрания, посвящённого к празднику органов милиции, в областном Управлении Внутренних Дел открылся музей, посвящённый деятельности андижанской милиции. Этот музей был организован в прошлом веке, 1980 году. Музей состоит из трёх отделов. Первый отдел вобрал в себя 1917 - 1940 годы. В нём можно получить информацию о первой милицейской организации. О деятельности милиции Андижана в следующие пятьдесят лет повествуют экспонаты во втором отделе. Третий отдел свидетельствует о выполненных работах органов Внутренних Дел в годы независимости.

Газета также сообщала, что готовится к изданию путеводитель музея, и что посетители с его помощью, ещё более подробно смогут ознакомиться со всеми выставленными экспонатами.

Открытие данного музея, можно было бы оценить позитивным событием в жизни города. Однако на самом деле, это оказалась очередной помпезной показухой. Хотя, действительно, на фасаде красивого здания, находящегося между УВД и областной Прокуратурой сегодня красуется слово МУЗЕЙ, притягивая к себе внимание всех проходящих и проезжающих мимо жителей Андижана и, безусловно, гостей города. Но уже, без малого, месяц прошёл, а этот музей для посетителей всё ещё закрыт.

Может быть, со временем этот музей, действительно, распахнёт свои двери перед желающими ознакомиться с ним. Но сегодня эта показуха, ясно продемонстрировала, что в органах милиции всё остаётся по старому, то есть, фальсификации, квоты, пытки и другие порочные действия, противоречащие правам человека, продолжаются.


Саиджахон Зайнабиддинов,
председатель учредительной группы
Андижанского отделения общества "Эзгулик"
17.11.2008

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону