06 November 2008
04:00 -
22:30 - Булғор раҳбарининг ташрифи давом этмоқда, Ислом Каримнинг оғзи қулоғида - “Известия”: Ўзбекистонда ўсиш суръатлари юқори 21:00 - “Бирлик”чи Носир Зокирнинг хонадонида қўшалоқ тўй 11:30 -

22:30 - Булғор раҳбарининг ташрифи давом этмоқда, Ислом Каримнинг оғзи қулоғида
Бугун Тошкент кўчалари Ўзбекистон ва Болгария давлат байроқлари ва рамзлари билан безатилган, фавқулодда ораста ва сокин эди. Европалик юқори мартабали меҳмоннинг шарафига бозорлар обод, хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Маҳаллий матбуот кўпдан бери жилмаймаган режимбошининг табассумли чеҳраси акс этган суратни чоп этмоқда. Болгария Президенти Георгий Парвановни тор ва кенгайтирилган таркибдаги делегация билан қабул қилган Ислом Карим бир гапириб ўн кулган, Европа Иттифоқининг мавқеи, Ўзбекистондаги энергетик имкониятлар, Болгария билан ҳамкорлик қирраларини оғзидан бол томиб мақтайди. Музокаралар давомида бир қанча ҳужжатлари имзоланишини қайта-қайта таъкидлайди, дейди Оқсарой атрофидаги об-ҳавони ўрганган мухбиримиз.
Расмий хабарга кўра, узоқ танаффусдан сўнг юртимизга келган ЕИ мулозими Ўзбекистон Парламенти, ҳукумати ва яна бир қанча идораларда меҳмон бўлади. Кенгайтирилган таркибдаги форумларда иштирок этади, ишбилармон доиралар билан мулоқот қилади. Бироқ 8 ноябрга қадар юртимизда бўладиган обрўли меҳмоннинг мамлакатда инсон ҳуқуқлари, демократия билан қизиқаётгани, мухолифатчи, ҳуқуқ ҳимоячилари билан ушрашиши ҳақида ҳозрга қадар маълумот йўқ.
“Известия”: Ўзбекистонда ўсиш суръатлари юқори
Бугун ўрисларнинг “Известия” газетаси ИТАР-ТАСС асосланиб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатларда ишлаб чиқариш суръатининг ўсиши акс этган мақола эълон қилди. Унга кўра, энг юқори кўрсаткич Белорусга тегишли бўлиб, бу мамлакатда ўтган йилги ҳолатга солиштирма маълумотга кўра ўсиш суръати 13,1 фоизни ташкил этган. Бу рўйхатдан фахрли иккинчи ўриннни банд қилган Ўзбекистоннинг кўрсаткичи 12,4 фоиз, навбатдаги Озарбойжон 12 фоиз. Тобора одамлар турмуши, бошқа кўрсаткичлар евростандартларга яқинлашиб бораётган Қозоғистонда бу миқдор атиги 3 фоизни ташкил этади.
Хуллас, МДҲга кирувчи мамлакатларда ўсиш суръати қуйидагича экан:
Белоруссия - 13,1%
Ўзбекистон - 12,4%
Озорбайжон - 12%
Қирғизистон - 8,6%
Россия - 5,4%
Украина - 5,1%
Арманистон - 3,4%
Қозоғистон - 3%
Молдова - 2,8%
Тожикистонда ўсиш йўқ, тушиш эса 2,5% бўлибди.
Гуржистон ва Туркманистон бўйича ҳеч қандай маълумот йўқлиги айтилган.
Кўриниб турибдики, энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган давлатлар - авторитаризм барқарор, коррупция илдиз отган, айни пайтда статистик маълумотлари шубҳали бўлган Белорусь, Ўзбекистон ва Озарбойжонлардир. Шу боисдан ҳам ўрисларнинг бундай мақолани чоп этишини “душманингни ҳалок қилмоқчи бўлсанг, уни мақта...” қабилида тушуниш керакдир.
Амалда эса ҳамма нарса аксинча. Айнан шу мамлакатларда иқтисоди-у сиёсатнинг завол топаётгани кундек равшан, дейди мухбиримиз.
21:00 - “Бирлик”чи Носир Зокирнинг хонадонида қўшалоқ тўй
Бугун “Бирлик” Партияси Наманган вилоят ташкилоти раиси Носир Зокир икки ўғлини уйлантирди. Обидхон ва Собитхоннинг никоҳ тўйларлари муносабати билан эрталаб ош берилди, кечқурун келин-куёвларнинг яқин дўстлари иштирокида базм бўлди.
Қўшалоқ келин туширган таниқли мухолифатчини табриклаш учун унинг сафдошлари Нмаманганга ташриф буюришди. Уларнинг орасида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон, партиянинг Фарғона ва Андижон вилоят ташкилотлари раҳбарлари Адҳам Муҳиддин, Саиджаҳон Зайнобиддин бор эди. АҚШдан телефон қилган партияи раиси Абдураҳим Пўлат дўсти ва сафдошини табриклади, ёшларга бахт тилади.
11:30 - Президент Медведев мамлакат парламентига мурожаат қилди
Кеча Россиянинг қўғирчоқ президенти Дмитрий Медведев мамлакат парламентига мурожаат қилиб, ўзининг ташқи ва ички сиёсатга доир яқин ва узоқ келажакга мўлжалланган режалари билан ўртоқлашди. Ҳеч кимда шубҳа йўқки, булар Бош вазир, Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путининг режалари эди.
Медведевнинг Давлат Думаси ва Федерация Кенгашидан иборат Федерал Мажлис олдида қилган нутқи шуни аниқ кўрсатдики, Россия Горбачев-Ельцин замонларида олға кетган демократик жараёнларни бўғиш йўлида давом этади, ҳамма нарса Совет замонида каби Кремлдан бошқарилади. Парламент ва унга кирган сиёсий партиялар Кремлнинг қарорларини расмийлаштириш билангина шуғулланадиган декорация ролини ўйнашни давом эттиради.
Президентлик муддатини 4 йилдан 6 йилга ошириш хусусида Медведев томонидан киритилган таклифининг ҳам ҳеч қандай аҳамияти йўқ, чунки диктатурани мустаҳкамлаш йўлидан кетаётган бир давлатда диктаторнинг сайланиш муддати ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили. Афтидан, Путин ва Медведев шундай ўйинлар билан Россияда демократия бор деб гапириш учун асос тайёрламоқдалар холос.
Кўпчилик сиёсатшуносларнинг фикрича, Медведев биринчи имкон пайдо бўлиши билан курсисини Путинга бўшатиб беради ва у яна 12 йил президентлик қилади. Табиий, кутилмаган ва Керемль бошқаролмай қоладиган катта сиёсий жараёнлар бошланиб кетмаса.
АҚШ президенти Жорж Буш россиялик ҳамкасбининг кўзларига маҳлиё бўлиб юрган пайтдан фойдаланиб рус демократларини яксон этишга улгурган Владимир Путин, уларнинг қайтадан тиклашиниши мумкинлигини ҳисобга ҳам олмаётгани диққатга сазовордир.
Ташқи сиёсатда Россия АҚШ ва Ғарб билан қарама-қаршиликни кучайтириб бормоқчи ва АҚШнинг Польша ва Чехияда ерлаштирмоқчи бўлган Ракеталарга қарши мудофаа системасини нейтраллаштириш учун Калининградда ўз ракеталарини жойлаштирмоқчи. Демак, янги совуқ уруш бошланди, деявериш мумкин.
Россиянинг бу режаларидан хулоса чиқариш мумкинки, у собиқ мустамлакаларини янгидан ўзига бўйсиндириб олиш йўлидан кетади.
Ҳамма гап Россиянинг бундай катта режаларни амалга ошириш учун иқтисодий қурби етиш етмаслигида. Ҳозироқ тахмин қилиш мумкин, унинг қурби етмайди. Чунки, демократия ривожланмас экан, Россиянинг иқтисоди ҳам олға кетолмайди, фақат нефть ва газни сотишдан олган фойдага узоқ яшаш эса мумкин эмас. Буни тушунган Россия ҳукмдорларининг нефть ва газни долларда эмас, рублда сотиш режалари яқин орада амалга ошириб бўлмайдиган утопиядир.
9:30 - Амалдорнинг қайнонаси оламдан ўтди, жабрини бутун шаҳар кўрди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси бошлиғи Зелимхон Ҳайдаровнинг қайнонаси оламдан ўтди. Ўзбек амалдорлари орасида ниҳоятда юқори мавқега эга бу амалдорнинг бошига тушган кулфат муносабати билан Гулистон шаҳар 1-миттитумани (микрорайони) ёпилди. Президент Ислом Каримдан бошқа барча амалдорлар тўлиқ таркиб билан борган маросим пайтида Тошкент- Гулистон трассаси деярли ёпилди, автомашиналар пробкаси юзага келди, дейди мухбиримиз.