05 November 2008
04:00 -
20:30 - Ислом динида ислоҳотлар ҳақида 9:15 - Абдураҳим Пўлат: Америка Қўшма Штатларини янги президент билан табриклайман

20:30 - Ислом динида ислоҳотлар ҳақида
Мухбирларимизнинг Туркияда ҳижоб хусусида бўлаётган бахсларга оид хабаларидаги баъзи таҳлиллар фақат ўзинигина ҳақиқий мусулмон ҳисоблайдиган одамлар, буларни ҳозир исломчилар дейишади, орасида катта шов-шув уйғотгани табиийдир. Чунки бундай одамлар догмачи бўлиб, ҳар қандай ўзгариш ва ривожланишдан қўрқишади. Шу пайтгача динимизда шу кабиларнинг қўли баланд бўлгани учун Ислом дунёси кўп маслаларда бошқалардан орқада қолиб кетди.
Бу каби масалалар, Акбар Ориф яқинда сайтимизда ёзганидек, ислом олимларининг иши. Лекин уларнинг сустлиги Ислом дунёси яна ҳам орқада қолиб кетаверишига сабаб бўлмоқда.
Фақат шу сабабли сайтимиз мухбирлари бу маслаларни тилга олишга мажбур бўлмоқдалар.
Ислом динида ислоҳотлар масаласи – масалаларнинг энг муҳимидир. Ислоҳот сўзидан қўрқаётганлар, аслида, Ислом дини нима эканлигини билмайдилар. Диний-илмийликка даъво қилмасдан қуйидагиларни айтиш мумкин.
Дин – илоҳий кучга бўлган ишонч ва ундан келиб чиқадиган ҳамда унга мос келадиган дунёқараш, ҳулқ-автор ва хатти-ҳаракатларнинг мажмуасидир. Ислом динида ишонч Оллоҳга бўлган эътиқод, имондир.
Демак, дин тушунчаси имондан кенгроқ. Имон ўзгармайди, ўзгариши ҳам мумкин эмас. Аммо дин, яъни дунёқараш, ҳулқ-автор, хатти-ҳаракатлари мажмуаси, системаси, доимо ўзгариб ривожланиб боради. Ўзгаришлар онгли равишда қилинса, уни ислоҳот деймиз.
Бу мавзуга кириш ҳар мусулмоннинг ҳаққи, аммо унга чуқур кириш сайтимизнинг асосий вазифаси эмас. Шундай бўлса ҳам, 30 октябрдаги хабаримизда тилга олинган бир масалага яна бир марта тегиб ўтмоқчимиз.
Бу масала қайси тарафга қараб номоз ўқишдир. Маълумки, номоз Ислом динининг 5 фарзидан бири. Номознинг ҳам шартлари бор. Булар – таҳорат, Каъба томонга қараб туриш, номознинг вақти, такбир ва бошқалар (ҳаммаси бўлиб 12 шарт). Буларнинг биронтаси бажарилмаса, номоз тўлиқ ҳисобланмайди.
Расулуллоҳу С.А.В. замонида ернинг думалоқ эканлиги одамларга маълум бўлмагани учун Каъба тарафга қараб номоз ўқиш шартини бажаришда ҳеч ким ҳеч қандай муаммо кўрмаган. Аммо, ўша пайтдаёқ, Каъба горизонтидан ташқарида яшовчи мусулмонлар Каъбага қараб эмас, космосга қараб номоз қилганлар. Ҳозир мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги шундай қилади ва Ислом динимизнинг расмий қонун-қоидаларига мувофиқ номозини тўлиқ қилолмайди.
Ҳозир дунёнинг турли қисмидаги мусулмонлар қаерга қараб номоз қилишaди? Номоз ўқийдиган одам ўзи турган ва Каъба жойлашган нуқталар орқали ер шари бўйича ўтказилган катта айлананинг шу икки нуқта орасидаги қисқа ёйи йўналишига қараб туради. Шу шаклда номоз қилинади. Шу ёй йўналишида туриб номоз қилган одам номознинг шартларидан бирини бажармаётгани ойдек равшан нарса.
Хуллас, кўпчлик Қиблага қараб номоз ўқимайди. Ўрта асрлар талабидан келиб чиқсак, масалан, ер шарининг Каъбага нисбатан қарши тарафида турган одамлар ғайритабиий шаклда осилиб туриб номоз қилиши керак бўларди. Чунки, Каъба ўша тарафда.
Лекин, Қиблага эмас, космосга қараб номоз ўқиётганларнинг номозини ҳозир ҳеч ким тўлиқ эмас, деб ҳисобламайди. Шундай экан, бировга ёқадими, ёқмайдими, тан олиш керакки, Ислом дини шу масалада феълан ислоҳ қилиб бўлинган. Яъни, фақат Қиблага эмас, Қибла горизонтидан ташқарисидаги одамлар учун шартли равишда келишилган тарафга қараб ҳам номоз қилиш мумкинлиги феълан тан олинган.
Бу ислоҳ дин расмийлари тарафидан қонунлаштирилиши керак.
Бошқа масалаларда, масалан, ҳижоб ва банк масаласида ҳам Ислом динида ислоҳотлар аллақачон феълан қилиниб бўлган. Уларни ҳам қонунлаштириш керак.
Расмийлаштириш, қонунлаштириш масаласининг ўртага отилиши кимнингдир ғаламислигидан келиб чиқаётгани йўқ. Ислоҳотлар расмийлаштирилмаса, қонунлаштирилмаса, одамлар шу масалалар билан овора бўлиб қолаверадилар. Бошқалар Марсга учади, биз жойимизда тепсиниб тураверамиз. Турибмиз ҳам.
Шунинг учун Ислом динида феълан қилиб бўлинган ислоҳотлар қонунлаштиришимиз ва у масалаларга нуқта қўйиб олға кетишимиз керак.
Бир маҳаллар мусулмонлар ичида ҳадис сифатида юрган сон-саноқсиз ривоятлар айнан бизнинг ҳудудларимизда туғилган Ал-Бухорий ва Ат-Термизий каби буюк олимлар тарафидан системалаштирилган ва қонунлаштирилган. Ҳозир ҳам бу каби ишларда йўлбошчилик қилиш бизнинг уламою олимларимизнинг вазифаси эмасмикан?
9:15 - Абдураҳим Пўлат: Америка Қўшма Штатларини янги президент билан табриклайман
Бу мамлакатда бўлаётган президент сайловларининг натижалари дақиқаю дақиқа эълон қилиб борилар экан, ҳозиргина Барак Обама кўпчилик овозга эга бўлгани маълум бўлди. Демак, АҚШнинг навбатдаги президенти - Барак Обамадир.
Мен шундай бўлишини ҳали Барак Обама президентликка номзод бўлиш учун Хиллари Клинтон билан мусобақа қилаётган пайтдаёқ айтган эдим. Яна бир марта сиёсий жараёнларнинг натижасини башорат қила олишга кучим етганидан жуда хурсандман.
Барак Обаманинг президент бўлиши Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси учун дарҳол ёрдам беролмайди, аммо дунё демократиясининг олға кетиши учун мустаҳкам замин яратади. Айнан шу замин Ўзбекистонда ҳам ахир бир кун бўладиган демократик ўзгаришлар учун кафолатдир.
Демократик жамиятни эса, биз ўзимиз яратамиз.