07 November 2008
04:00 -
23:30 - В Петербурге узбеки пошли под суд за убийство азербайджанца 22:30 - Ислом динининг ислоҳотчиларидан Муҳаммад Абду 21:30 - “Ҳаракат” журналининг 3(72) сонида ўзгариш 19:00 - Самад Муроднинг уйида тўй, мухолифатчи-сафдошлар

23:30 - В Петербурге узбеки пошли под суд за убийство азербайджанца
Следственным отделом по Красногвардейскому району Санкт-Петербурга направлено в суд уголовное дело по обвинению граждан Узбекистана в убийстве азербайджанца.
Следствием установлено, что узбеки и азербайджанец (все неработающие) распивали вместе алкоголь. «Решив завладеть имуществом приятеля, граждане Узбекистана напали на мужчину, избили его ногами по голове и ударили потерпевшего по голове стеклянной бутылкой. Затем соучастники завладели имуществом потерпевшего: мобильным телефоном, обручальным кольцом, кожаным кошельком 5 тыс. рублей», говорится в сообщении на сайте петербургской прокуратуры.
После этого один из узбеков, «на почве внезапно возникших личных неприязненных отношений, с целью убийства знакомого нанес ему не менее 8 ударов неустановленным колюще-режущим предметом в шею и туловище», отмечается в сообщении. //«Газета.Ru»
22:30 - Ислом динининг ислоҳотчиларидан Муҳаммад Абду
Ислом динини ислоҳ қилиш лозимлиги, у доимо ислоҳ қилиб борилиши кераклигини айтган илм одамлари ҳар доим бўлган. Булардан бири Муҳаммад Абдудир.
Муҳаммад Абду 1849 йилда туғилиб, 1905 йилда Мисрнинг Александрия шаҳрида оламдан ўтган.
У Қоҳирадаги Ал-Аҳзар мадрасасини битирган, 1879-82 йиллари миллий-озодлик ҳаракатида иштирок этган. Кейинчалик шу мадрасада домлалик ҳам қилган. 1899-1905 йиллари Бош муфтий лавозимини эгаллаган.
Унинг 5 жилдлик “Қуръон таҳлили” китоби муқаддас китобни рационал таҳлил қилиш принципига асосланиб ёзилган. Муҳаммад Абдунинг асосий мақсади – Қуръонни замонавийликка мослаштириб таҳлил қилиш бўлган. У олим сифатида Қуръонни аввал таҳлил қилганлар ўз замонларининг билимидан келиб чиққанларини яхши ҳис қилган ва билимнинг ошиб бориши Қуръонни янгича ўқишга мажбур қилишини тушуниб етган. Уни Ислом модернизмининг лидери деб ҳам айтишарди.
Унинг ўқувчиси Муҳаммад Рашид Ридо (1865-1935) аввал ўз устозининг изидан кетган, аммо кейинчалик 180 даражага ўзгариб, Исломни пайғамбар ва унинг ўқувчилари замонидан кейин пайдо бўлган ҳамма янгиликлардан тозалаш ғоясини байроқ қилиб кўтарган.
Бу мисол ҳам кўрсатмоқдаки, янгилик билан эскилик ўртасида кураш абадийдир.
21:30 - “Ҳаракат” журналининг 3(72) сонида ўзгариш
Журналнинг бу сони кечикиб бўлса ҳам сайтга қўйилганини аввал билдиргандик. Журнал ҳали қоғозда босилмагани учун, унга баъзи ўзгартиришлар киритиш имкони бор. Ҳозир шу имкониятдан фойдаланилди ва ва журналнинг бу сонига “Бирлик” Партияси Фарғона вилоят ташкилоти конференциясининг 14 июнда қабул қилинган “Хатоларни тан олиб, сафимизга қайтинг!” номли баёноти киритилди.
Бундай баёнот қабул қилингани журналнинг шу сонидаги “Бирлик” Партияси қурултой йўлида” номли мақолада тилга олиб ўтилганди, дейди Абдураҳим Пўлат. Ҳозир унинг тўла матнини беришга қарор қилдик. Чунки, тажрибамиз кўрсатмоқдаки, сиёсий партиялар ичида бўладиган воқеаларга ўз вақтида баҳо бериш жуда муҳимдир. Масалан, ҳозир 53-54-чилар деб билинган гуруҳнинг сотқинлиги “Бирлик”нинг 1989 йил 8 октябрь мажлисидааёқ маълум бўлган бўлса ҳам, 1995 йилгача биз, хусусан мен, уларнинг очиқчасига хоин демадик. Вақтида қилсак, балки, кейинги хоинликларнинг олдини олган бўлардик. Ёки, 1993-94 йиллари ўша 53-54-чилар террор йўлига ўтганини мен шахсан билсам ҳам, буни очиқламадим. Улар очиқланса, Мурод Жўраев, Мамадали Маҳмудов, Юсуф Рўзимуродов, 53-54 нинг укалари қамоқда ўтиришмаган бўларди.
Шу мулоҳазалардан келиб чиқиб, ичимиздан чиққан янги бир гуруҳнинг хатти-ҳаракатларини провокацион деб баҳолаган Фарғона партия ташкилотининг бу баёнотини журналга киритишга қарор қилдик. У бошқаларга ўрнак бўлади, деб ишонаман.
19:00 - Самад Муроднинг уйида тўй, мухолифатчи-сафдошлар ўша ерда
Бугун “Эрк” демократик партияси раиси Самад Мурод тўнғич фарзанди Беҳзодни уйлантирмоқда. Унинг Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги хонадонида базм бўлмоқда. Меҳмонлар ичида Самад Муроднинг сафдошлари – эркчилар, бирликчилар, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари бор.
“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари, партиянинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Дайнов Ташанов сафдош дўстини ҳамма бирличилар номидан қутлади. Куни кеча Наманганда Носир Зокир хонадонидаги тўйда қатнашган, аммо жанубий минтақага етиб бора олмаётган мухолифатчилар телефон орқали сафдошларининг қувончига шерик бўлмоқдалар.