04 November 2008
04:00 -
23:30 - “Бирлик”чи Мамаражаб Назарнинг руҳи бироз синиқ, истиқболга умиди йўқ 23:00 - Рио-де-Жанейро шаҳри ҳокимидан сўнгра Болгария Президенти Георгий Пирванов Тошкентга келади - Россиялик дипломат автоҳало

23:30 - “Бирлик”чи Мамаражаб Назарнинг руҳи бироз синиқ, истиқболга умиди йўқ
Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси, собиқ “Бирлик”чи Бахтиёр Ҳамро Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбарларининг илтимоси ҳамда сафдошининг кўнглини кўтариш мақсадида Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Ариқ ошган” маҳалласида яшовчи яқинда қамоқдан чиққан Мамаражаб Назар билан учрашди. Мамаражаб “Бирлик” ва “Эзгулик” жамияти фаоли, яқинда Зарафшондаги жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, жазо муддатини ўтаб қайтган сафдошимизнинг руҳи анчайин синиқ, ҳатто телефон орқали “Эзгулик” ва “Бирлик” раҳбарлари билан гаплашишни истамади.
Мамаражаб Назарнинг айтишича, у ўзи ҳамкорлик қилган “Бирлик” ва “Эзгулик” унинг озод қилинишида фаол қатнашмади. Ҳатто адвокат билан таъминламади. У энди бу сафларда фаолият олиб боришни истамайди У,айни замонда, ИИБ ходимларининг қаттиқ кузатувида эканлиги, унга сафдошлар билан гаплашмаслик шарти қўйилганини ҳам гапирган. У шу боисдан ҳам узоқ йиллардан бери яшаб келган жойи Жиззахда эмас, Тошкентдан қайриб 600 км узоқликдаги 1963 йилда ўзи туғилган ва болалик йиллари ўтган қишлоғида оиласи билан истиқомат қилмоқда.
Мамаражаб Назарнинг тушкун кайфияти, руҳий ҳолати муассасадаги жисмоний, маънавий қийноқлар билан боғлиқ бўлса керак, дейди “Эзгулик” жамияти раҳбарлари. Бундан бир неча кун муқаддам андижонлик Дилмурод Муҳиддин ҳам унинг аҳволи борасида сўзлаб берганди.
Аммо унинг озод қилиниши юзасидан “Бирлик” ҳам, “Эзгулик” ҳам имконият даражасида ҳаракат қилди. Ҳатто “Эзгулик” жамияти ёллаган Жиззах шаҳар адвокатлар коллегияси адвокати Герман Ҳегай у билан учрашгани, уни яқин кунларда озод қилишга эришажагини таъкидлаганди. Мамаражабнинг айтишича эса, адвокат у билан учрашмаган. Шу боисдан ҳам адвокатнинг шубҳали ҳаракатларини суриштирмоқдамиз, дейди “Эзгулик”чилар.
Мамаражабнинг руҳий ҳолини тушуниш мумкин, лекин нима бўлганда ҳам унга моддий ва маънавий ёрдам бериш лозим ва берамиз, деди бу хусусда "Бирлик" раиси Абдураҳим Пўлат.
23:00 - Рио-де-Жанейро шаҳри ҳокимидан сўнгра Болгария Президенти Георгий Пирванов Тошкентга келади
Бугун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри ҳокими Сезар Майэни қабул қилган Ислом Карим гарчанд икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар йўлга қўйилмаган эса-да, меҳмоннавозлик илтифотига кўра, муносабатларнинг илиқлигига тўхталди. Кузатувчилар қадимий Бухоро ва Самарқандни зиёрат қила туриб, йўл-йўлакай Президентнинг қабулига кирган ҳоким билан жиддий муҳокамалар бўлмаганини таъкидлашмоқда. Аммо эртага, 5 августда Ислом Каримнинг таклифига кўра мамлакатимизда давлат ташрифини бошлайдиган Георгий Пирванов билан учрашувларнинг муҳим экани таъкидланмоқда.
Ҳарқалай, Андижон қатли омидан сўнг ЕИ билан совиган муносабатлар барҳам топаётган, узоқ танаффусдан сўнг илк марта ташриф буюраётган Иттифоқ мулозимининг визити Ўзбекистоннинг Ғарб билан алоқаларни кучайтиришга интилаётганини билдиради. Боз устига, меҳмоннинг қарийб уч кунлик сафари давомида ЕИ -Ўзбекистон муносабатлари ҳам тилга олинса керак. Бу ташриф ҳақида аввал ҳам ёзилган, ҳукуматларо даражада ташрифга тайёргарлик кўрилганди, дейди мухбиримиз.
Россиялик дипломат автоҳалокатга учради
Рус хабар агентликлари, хусусан расмий РИА “Новости” тарқатган маълумотга кўра, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчилиги котиби Юрий Середа Қозоғистоннинг Еттисой - Ипак йўли трассасида автоҳалокатга учраган. Унинг бошқарувида бўлган Toyota Corolla автомабили маҳаллий микроавтобусга тўқнашган ва дипломат воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Бу маълумотни Тошкентдаги элчихонанинг навбатчилик қисми маъмурлари тасдиқамади ҳам, рад ҳам этмади, дейди мухбиримиз.
22:00 - ”Қулфурушлар чангалидан қутқаринг!” (“Эзгулик” жамиятнинг пресс-релизи, № 54, 4.11.2008)
Пресс-релизда айтилишича, жамиятнинг электрон манзилига Қозоғистон Республикаси Астана шаҳри Новостройка (илинка) посёлкасида қулликда тутиб турилган икки нафар ўзбекистонлик мардикор номидан (электрон манзил - astana_murat@yandex.ru) мурожаат келиб тушган. Текшириш натижасида белгиланишича, булар - Қашқадарё вилояти Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасида яшаган, ўтган йилнинг 2 декабрида Қозоғистонга кетган фуқаролар Умар Панжиев ҳамда Улуғбек Ўтаевлар экан.
Бу йигитлар ўзбекистонлик қулфурушлар томонидан Қозоғистон фуқароси Серик Байжоновга сотиб юборилган. Қулфурушларнинг телефон рақамлари ҳам маълум: +77029055808 (Серик) ва +77025279789 (Босс).
Қашқадарё ички ишлар бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан яқинда Ашур Эшқувватов, Акмал Хидиров, Жума Қўйлиев, Дилшод Эшбоев, Даврон Эшбоев исмли ўспиринлар қулфурушлар чангалидан қутулишга муваффақ бўлган. Аммо, Умар Панжиев ҳамда Улуғбек Ўтаевларни ҳам қутқариш учун етарлича ҳаракат қилинмаётибди.
“Эзгулик” жамияти қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда Қозоғистон билан Ўзбекистоннинг тегишли идораларига мурожаат қилиб, бу икки ёшнинг тақдирига бефарқ бўлмасликка чақиради, дейилади пресс-релизнинг сўнгида.
Бу ҳужжатнинг тўла матни билан “Эзгулик”нинг сайтида танишиш мумкин – www.ezgulik.org
19:00 - Акбарали Ориф: Исломий рўмол ўраш асосий муаммоми?
Бу дунёда инсонлар ислоҳ қилиши керак бўлган ва инсонлар ҳал қилиши лозим бўлган муоммолар жуда кўп. Аммо аёлларни рўмол ўрашини муҳокама қилишни марказий мавзуга айлантиришнинг ҳозир ҳеч кимга кераги бор?
“Ҳаракат” хабар агентлигининг шу кунларда Туркиядаги воқеалар ҳақида маълумот берган мухбири ҳам бугун рўмол масаласига бу қадар катта эътибор берилганидан куюнади. Рўмол, яъни ҳижоб тарафдорларининг ва унга қарши бўлганларнинг жанжали мусулмон дунёсининг энг кучли давлатларидан бири бўлган Туркияни асосий ишлардан чалғитишини ёзади.
Лекин бу хабарларни ўқиган ўзбекларнинг, ҳатто баъзи сафдошларимизнинг анчагина ташвишга тушганидан ҳайронман. Уларнинг баъзилари менга “Нима “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлат ҳижобга қаршими?” каби саволлар беришгача боришди. Ваҳоланки, хабарларнинг биронтасида мухбирнинг ҳижоб тарафдор ёки тарафдори эмаслиги ёзилмаган. Одамлар хабарларни яхшироқ ўқишга ўрганишса ҳам ёмон бўлмасди. Ҳамма хабарларни ва уларга берилаётган таҳлилларни Абдураҳим Пўлат номи билан боғлайвериш ҳам ножиддийликдир.
Ҳа, “Бирлик” Партиямиз унинг Низомида аниқ кўрсатилганидек, дунёвий давлат тарафдоридир. Аммо, биз диний эркинликлар тарафдоримиз ҳам. Демак, диний тарзда рўмол ўрашга қарши бўлишимиз мумкинмас.
Шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, Ўзбекистон аҳолиси асосан Исломга эътиқод қиладиган халқдан иборатдир. Бизнинг менталитетимиз ҳам Ислом асосида шаклланиб келган. Демак ҳар қандай сиёсий оқим бу нарса билан ҳисоблашиши шарт.
Ҳозирги кунда Ислом Ўзбекистонда ҳимояга муҳтож, унинг ривожланиши йўлида жуда катта қаршилик мавжуд. “Бирлик” Исломни ҳимоя қилади, уни ҳақиқий эътиқод эркинлигига асосланиб ривожланишига имкон яратиш учун курашади. Биз қайта қуриш йилларидаёқ, Исломга эркинлик бериш талаблари билан чиққанмиз. “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ўша пайтдаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар идораси раиси Муҳамадюсуф Муҳаммадсодиқ билан бир сайлов окуругидан СССР халқ депутатлигига номзод қилиб кўрсатилганда, сайлов олди чиқишларида диний эркинликлар масаласига катта эътибор берганини эшитганман.
“Ҳаракат” мухбирининг хабарларида Ислом динини ислоҳ қилиш кераклиги хусусида фикрлар ҳам бор. Бундан жумбишга тушишга ҳам ҳожат йўқ. Қолаверса, Исломни ҳар юз йилда янгилаб туришга Аллоҳ ваъда берган деган гаплар бор. Мана шунинг ўзиёқ Исломни догма эмаслигидан далолат беради.
Аслини олганда, рўмол ўраш масаласининг мусулмон давлатларидан бирида, айниқса, Ислом байроғини бир неча асрлаб ҳимоя қилиб келган Туркияда кўтарилиши ўзига хос сиёсатдир. Яъни, рўмол ўрашни расмий жойларда тақиқлаш билан давлат ўз бошқарув сиёсатини белгилаябди. Мен буни мусулмонларнинг эътиқодларига бўлган қаршилик, деб баҳолайман.
Тўғри, бугунги кунда Ислом оламининг бу дунёда тутаётган ўрни бир оз мусулмонларнинг ожизлигидан далолат қилаяпти, аммо Исломни кераклик пайтда ғолиб ёки мағлуб қилиш инсонларнинг қанчалик Аллоҳни танишлари ва Аллоҳнинг ўзигагина хосдир.
Нима учун бу дунёда аёлларнинг ярим яланғоч юришлари муҳокама килинмайди-ю, уларнинг иффат пардасига ўралишлари ҳамиша муҳокамада? Масалан, Ғарбда фирма ёки ширкат ўзи ёки ўз молини танитишни чиройли аёлларнинг баданлари орқали реклама қилишдан бошлайди. Лекин ҳозир бундай усулнинг ўзи ҳам кризисга учрай бошлаяпти, яъни, Ғарбда хам бу каби бизнесга қарши чиқишга бошлашмоқда.
Менимча барча динларда аёлларни рўмол ўрашга даъват қилинади, аммо фақатгина исломий жамиятгина рўмол ўрашга амал қилиб келаябди.
Аёлларни рўмол ўраши ҳеч қандай жамиятни иқтисодий ривожланишига ва тараққий этишига, Марс тугул Сатуринга учишига ҳалақит қилмайди! Лекин ҳаётимизни рўмол масаласини бахс қилиш билан ўтказсак, Марсга учувчи космик кемаларни қўйиб туринг, оддий автомобиллар ҳам чиқаролмай ўтираверамиз. “Ҳаракат”нинг мухбири ҳам шундан қайғурмоқда ва тўғри қайғурмоқда.
Ҳа, Исломда ислоҳот зарур. Бу ислоҳот Ислом оламини яхлитлаштирадиган, уни ҳамма имкониятларини оча оладиган, илм-фан ютуқларга таяниб янгича ривожланадиган бўлиши зарур. Балки мана шу зарурат ҳам етилиб қолгандир.
Лекин ислоҳ масаласини диний олимлар кўриб чиқишлари керак. Ислом дунёсида бу ўта нозик мавзуни тушунадиган олимлар бор, балким улар хам бу масалада бош қотираётгандирлар. Шу билан бир қаторда ҳар бир оддий мусулмонга ҳам ўз фикрини айтишини ҳеч ким тақиқлай олмайди. Бу - хоҳ “Ҳаракат”нинг мухбири бўлсин, хоҳ бошқа одам бўлсин.
Ислом олимлари ичида диний илм билан бирга дунёвий сиёсатни хам жуда яхши биладиганлар жуда кўплигига ишонаман, лекин улар нимага сукут сақлашаётганини тушунмайман.
Биз Ўзбекистонда инсонпарвар жамият барпо қилишга киришар эканмиз, демократиянинг асосий принципларини ҳаётга жорий қилишимиз лозим. Абдураҳим Пўлат мақолаларида ёзганидек, демократия воситадир, унинг Ғарбга тўғри келадиган ва бизга тўғри келмайдиган тарафлари йўқ. Бунинг устига, демократия фақатгина ҳокимият тармоқларининг бир биридан мустақиллиги, давлатни бошқарувчилар халқ томонидан сайланиши, бошқарувчиларнинг жамият олдида ҳисобот беришлари шарт эканлигигина эмас, бу принциплардан бири диний эркинликлардир. “Бирлик” демократик партия сифатида бу принципларнинг ҳаммасига содиқ ва содиқ қолади.
Акбарали Ориф
“Бирлик” Партияси МК аъзоси
10:00 - Бугун тарихий кун – АҚШда биринчи марта қора танли одам президент бўлади
Кўпгина мамлакатлардан фарқли ўлароқ, АҚШда сайлов куни ҳам сайлов пропагандаси билан шуғулланиш мумкин. Фақатгина сайловолди ташвиқоти сайлов участкалари ва уларга яқин жойда бўлмаслиги керак. Президентликка номзодлар демократ Барака Обама ва жумҳуриятчи Жон МакКейн бугун кун бўйи мамлакат штатлари бўйлаб кезадилар ва ҳали бир қарорга келмаган сайловчиларни охирги дақиқада бўлса ҳам ўз тарафларига оғдириш учун ҳаракат қиладилар. Хуллас, АҚШда мисли кўрилмаган президент сайлови бўлмоқда.
Ҳамма сўровномалар Барака Обама сайловда ютишини кўрсатмоқда. Ҳамма ахборот воситалари турли сўровномаларнинг натижаларини эълон қилмоқдалар. Сал кам ҳамма сўровномаларнинг натижаларига кўра, Обама 5-10 фиоз фарқ билан ғалаба қилади.
Шуни алоҳида айтиш керакки, АҚШда тўғридан-тўғри сайловлар бўлмайди. Президентни штаталардан сайланган махсус вакиллар сайлашади. Бугунги сайловларда эса, айнан шу вакиллар сайланади. Бу вакиллар ўз штатларида кўпчиликнинг овозини олган номзодга овоз беришга мажбурлар. Турли штатлардаги сайловчиларнинг сони турлича бўлгани сабабали, мамлакат бўйича кўпчиликнинг ововзини олган одам эмас, кўпчилик вакилларнинг ововзини олган номзод президент бўлади.
Вашингтон Пост газетасининг ҳисобларига кўра, 270 вакилнинг овозини олган номзод президент бўлади. Турли сўровномларнинг натижаларига кўра, Обамага овоз бериши аниқ бўлган ёки унга майиллик кўсатиши маълум бўлган вакилларнинг сони 290 бўлар экан. Бундай рақам МакКейн учун 170 атрофида. Ҳали қарор бермаган вакилларнинг сони 80 атрофида. Қарорсизлар охирги дақиқада МакКейнга овоз берсалар ҳам у Обамадан ошолмайди.
Хуллас, бугун АҚШнинг тарихида биринчи қора танли президент Оқ Уй эгаси бўладиган кун.
Аммо, ҳамма сўровнома натижалари, оммавий ахборот воситалари ва ҳато кўча-кўйдаги кайфият Обаманинг президент бўлишини кўрсатса ҳам, америкаликлар ҳали қора танли одамни президент қилишга тайёр эмас, жуда кўпчилик охирги дақиқада, сайлов кабинасига кирган ва ўз-ўзи билан якка қолган пайтда фикрини ўзгартиради, демак МакКейин президент бўлади деб фикрловчилар ҳам йўқ эмас.
Бундай бўлишининг эҳтимоллиги айтишга арзимайдиган даражада кам. Аммо, шундай бўлиб қолса, АҚШни катта тўпалонлар кутиши мумкин. Чунки, бундай ҳолат ростакам юз берса ҳам, қора танлилар уни қабул этмасдан, сайлов натижалари сохталаштирилди дея оммавий чиқишлар уюштиришларининг эҳтимоллиги бор.
9:00 - Москва яқинида маҳаллий ёшлар ва кавказлилар калтаклашишди, ишқилиб навбат ўзбекларга келмасин
Россиянинг расмий хабар агентликларидан бири бўлмиш РИА «Новости» тарқатган хабарга кўра, кеча Москва яқинидаги Солнечногороск шаҳрида маҳаллий ёшлар билан кавказлилар ўртасида оммавий калатаклашиш бўлган. 60-70 киши қатнашган бу калтаклашишда 7 киши ярдор бўлган.
Табиий, бундай воқеалар қораланиши керак ва қораланади ҳам. Аммо, ҳақиқат шундан иборатки, Россия аҳолиси мунтазам камайиб бормоқда ва бу мамлакатга Кавказ ва Ўрта Осиёдан кўп сонда мардикор келиб ишламоқда. Расмий ҳокимият ташқаридан меҳнат муҳожирлари келишини зарурият ўлароқ кўриб, охирги замонда уларни ҳар томонлама ҳимоя қилишга интилаётган бўлса ҳам, турли ирқчи-фашист гуруҳлар меҳнат муҳожирларига қарши ростакам террор уюштириш учун ҳаракат қилмоқдалар.
Булар ўткинчи воқеалар. Аммо, меҳнат муҳожирларининг асосий қисми ўзбеклар бўлгани учун бу масала ўзбекларни бефарқ қолдириши мумкин эмас. Ўзбекларни ҳимоя қилиш билан биринчи навбатда Ўзбекистон ҳукумати шуғулланиши керак. “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда бу масалалар билан шуғулланувчи вазирлик тузиш ва вазирлик лавозимига Пўлат Охунни тайинлаш тўғрисида таклиф билан ҳам чиқди. Лекин ҳукумат овоз чиқармаяпти. Нима қилиш керак?
Россиядаги ўзбеклар уюшиши ва қонуний йўллар билан ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ўрганишлари керак. Акс ҳолда, шу хабарда айтилаётгандек, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун муштларни ишга туширишга тўғри келади. Бошқа йўл қолмаса, ўзбеклар буни ҳам қилишга мажбур бўладилар.
Шундай вазиятда, кураш ўрнига ирқчи гуруҳларнинг қурбонлари бўлмиш ўзбек мардкорларининг хотирасига бағишланган “Мотам куни” эълон қилиш ташаббуси билан чиққан ўзбек хунасаларининг “Уйғон Ўзбекистон” ташкилотининг овози ўчирилгани - ўзбеклар жиддий курашга тайёр халқ эканлигини кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения