03 November 2008
04:00 -
23:00 - Умида Ниёзова АҚШга мукофот олиш учун келди 21:00 - “Эзгулик”: Дилнура Қодиржоновани ким ўлдирди? (Пресс-релиз № 53, 3.11.2008) 11:00 - “Ҳаракат” журналининг бу йилги 3-чи сони сайтда - Саиджаҳон Зайнобиддиннинг ма

23:00 - Умида Ниёзова АҚШга мукофот олиш учун келди
Умида Ниёзова АҚШга мукофот олиш учун келди
Сорос фондига оид Очиқ Институт Жамияти (ОИЖ) тарқатган хабарга қараганда, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниязова АҚШга келган ва бугун ОИЖда учрашув ўтказади. Учрашувнинг номи - “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти”.
Маълумки, Умида Ниязова кўп йиллардан бери Ғарб давлатларининг Ўзбекистонда очган офислари билан ҳамкорлик қилиб келди. Хусусан, у “Фридумхауз”нинг Тошкентдаги офисида ҳам ишлади.
У 2007 йилнинг бошида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ноқонуний ўтганликда ва гўёки жамоат хавфсизлигига таҳлика солувчи бир неча китоб ва Human Rights Watch тарафидан тарқатилган Андижон хунрезлиги ҳақидаги ҳисоботни контрабанда усули билан Ўзбекистонга олиб киришда айбланиб қамоққа олинган. У Тошкент шаҳри суди томонидан 2007 йил 1 май куни 7 йил озодликдан маҳрум қилинган. 8 майда аппеляция суди 7 йиллик қамоқни шартлига айлантирди ва Умида озод қилинди. Кейинчалик у амнистияга ҳам туширилди.
Яқинда Human Rights Watch ташкилоти унга журналистик фаолияти учун мукофот берди. Ваҳоланки, Умида Ниёзова ҳеч қачон журналист сифатида фаолият кўрсатмаган, у ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар билан маъмурий соҳаларда ҳамкорлик қилган бўлса ҳам, амалий ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб фаолият олиб бормаган.
Сайтимизнинг фикрича, юқорида айтилган фикрлардан келиб чиқиб, Умида Ниёзова ўзига берилган мукофoтдан воз кечиши ва бу мукофот билан бирга бериладиган молиявий ёрдамни ҳозир қамоқхоналарда ётган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг оилаларига ёрдам сифатида берилишини сўраши керак. Бу ишни АҚШда қилиш катта аҳамиятга эга бўларди. Акс ҳолда, бу воқеа ҳуқуқ ҳимоячилари орасида ҳам иккиюзламачилик авж олишига йўл очиши мумкин.
21:00 - “Эзгулик”: Дилнура Қодиржоновани ким ўлдирди? (Пресс-релиз № 53, 3.11.2008)
Шоир Муҳаммад Юсуфнинг “Нега йиғламайсан, аҳли Андижон?” сатрлари эпиграф қилиб олинган бу пресс-релизи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шарқ булбули” Дилнура Қодиржонованинг фожеали ўлими ҳақидадир. Ўзбекистон телевидениеси, қатор маҳаллий нашрлар хонанданинг ўлими сабаби унинг юраги тўхтаб қолгани, деб билдиришган бўлса-да, марҳуманинг яқин қариндошлари ва Дилнурани билганлар “...у ўзини осиб ўлдирди, санъаткорнинг шаъни сақлаш учун матбуотга ёлғон хабар берилди!” дейишмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари тўплаган маълумотларга қараганда, хонанда ваҳшиёна қотилликнинг қурбони бўлган. Мамлакатда катта-катта раҳбарларнинг оиласи, болалари билан боғлиқ жиноятлар йиллаб очилмай ётгани каби Дилнуранинг фожиали ўлими сабаблари ҳам очилмаслиги эҳтимол. У Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси Жамшид Матлубовнинг (Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи) иккинчи хотини эди. Айтишларича, айнан Дилнура ўлдирилган кунлари Баҳодир Матлубов Президент Ислом Каримовга бу ҳақда ахборот берган, ҳодиса тафсилини ўз талқинича тушунтирган. Бу қўш хотинли ука Матбуловнинг рутбаси ва акасининг ҳукуматдаги мавқеи сақланиб қолар экан, адолатни қарор топтиришга умид боғлаш бироз ортиқча, дейилади пресс-релизда.
Дилнура Қодиржонованинг онаси, Андижон вилояти Избоскан тумани Чувама қишлоғида яшовчи оддий мураббия Октябрхон Юсупова жуда кўп маълумотлага таяниб, қизиниг ўлдирилгани гапирмоқда ва адолатни тиклаш, жиноятчиларнинг жазоланишига эришиш учун ҳаракат қилмоқда экан.
Пресс-релиз қуйидагича тугайди: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аввало маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари эътиборини мазкур сирли ўлим ҳодисасини ёритиш, Республика Бош прокуратураси, ҳукуматни бу борада изоҳ беришга чақиради. Дилнура Қодиржонованинг обрўйи, миллий санъатимизда тутган мавқеини ҳисобга олиб, Миллий Хавфсизлик Хизматини тергов ҳаркатларини қайта тиклаш ва фожиа ташкилотчиларини фош этишга ундайди. Жамоатчиликнинг диққатини миршаббошиларнинг сирли фаолиятига қаратиб, улардан бу борада тушунтириш талаб қилади.”
Дилнура Қодиржонованинг онаси Октябрхон Юсупова берган маълумотлар акс эттирилган пресс-релизнинг тўла матни билан “Эзгулик”нинг сайтида танишиш мумкин - www.ezgulik.org
11:00 - “Ҳаракат” журналининг бу йилги 3-чи сони сайтда
Аввалги хабарларимиздан бирида “Ҳаракат” журналини чоп этиш ва унинг навбатдаги сонларини сайтимизга қўйишда оқсоқликлар бўлгани, ҳозир ишлар тузатилаётганини билдиргандик. Шу йўналишлаги ишлар давом этмоқда. Бугун “Ҳаракат” журналининг навбатдаги 2008 йил 3 (72) сони сайтимизга қўййилди. Унда “Бирлик” Партиясининг навбатдаги қурултойига тайёрланиш жараёнларининг қандай кетаётганлиги, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига доир аҳволни ёритувчи бир қатор мақолалар бор.
Журналнинг “Адабиёт” рукнида ёзувчи Холдор Вулқоннинг “Олисларда ёнган чироқлар” қиссасининг охирги қисми эълон қилинган. Қиссада муаллифнинг ёшлик йиллари, мухолифатдаги ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятидан тортиб, бу кунларда Канадага сиёсий қочқин сифатида келишига қадар тарихий воқеалар қаламга олинган.
Журналнинг “Кечагина ўтган кунлариимз” бўлимида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг “Бирлик”нинг тузилиш йилларига оид хотиралари ва мухолифатнинг бу кундаги фаолиятига оид фикрларини ўз ичига олувчи мақоласи бор.
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг бугунги аҳволи хусусидаги “Эзгулик” жамиятнинг баёноти ва Уюшманинг келажаги хақидаги фикрлар билан “Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг тақдири” номли мақолада танишиш мумкин.
Саиджаҳон Зайнобиддиннинг маҳкумликда Равоний таҳаллуси остида битилган шеърларидан
ҲУЗУРИНГДАН ҲАЙДАМА
Мени бир зум эй, дилдор, ҳузурингдан ҳайдама,
Ҳасратим айлай изҳор, ҳузурингдан ҳайдама.
Минг туман гуллар ичра ўзинг танҳо гулимсан,
Ошиғингман беқарор, ҳузурингдан ҳайдама.
Эрта-ю кеч хажрингда жисму жоним ўртанур,
Ўзинг ҳам бериб озор, ҳузурингдан ҳайдама.
Келмоғим кечди мушкул қошингга журъат этиб,
Келолмам энди такрор, ҳузурингдан ҳайдама.
Яшнамас боғу чаман, баҳра олмас ташналар,
Кўз ёшим этиб анхор, ҳузурингдан ҳайдама.
Кўриб мискин аҳволим, мени дема бир ғариб,
Мулку гўшам эл қатор, ҳузурингдан ҳайдама.
Не ҳаёт сенсиз менга, ёнингда хоҳ берай жон,
Фақат айлаб хору зор, ҳузурингдан ҳайдама.
Ул барно, дерлар сени, оқила ва меҳрибон,
Васфинга зид базинҳор, ҳузурингдан ҳайдама.
Баргдек тушди сарғайиб оёғинга Равоний,
Кетиб ҳам беэътибор, ҳузурингдан ҳайдама.