29 December 2010
16:45 -
“Дилнура Қодиржоновани ким ўлдирди?” номли релиз юзасидан раддия (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 42, 28.12.2010)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 2008 йилнинг 3 ноябридаги “Дилнура Қодиржоновани ким ўлдирди?” номли 52-сонли релиз юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 7.10.2010 йилдаги қарорига мувофиқ, раддия эълон қилади:
1. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг ўлими жамоатчиликни қизиқтиргани йўқ. Жамият ҳеч кимни қизиқтирмайдиган масалани тилга олган.
2. “Шарқ булбули” сифатида таниқли Дилнура Қодиржонова жамият релизида айтилгани каби хушовоз эмас.
3. Дилнура Қодиржонова Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси - Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, полковник Жамшид Матлубовнинг иккинчи хотини эмас, балки шаръий никоҳдаги хотинидир. (Матлубовнинг шаръий никоҳдаги хотинлари ҳисоби “Эзгулик”ка маълум эмас).
4. “Мамлакатда катта-катта раҳбарларнинг оиласи, болалари билан боғлиқ жиноятлар йиллаб очилмайди” жумласи “...очилади” деб ўқилсин.
5. Андижон вилояти Избоскан тумани Чувама қишлоғида яшовчи оддий мураббия Октябрхон Юсупова қизи Дилнура Қодиржонованинг ўлдирилиши масаласини қўзғаб, хатога йўл қўйган.
6. Дилнура Қодиржонова вафот этган кунлари Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бу ҳақда ахборот бермаган.
7. Октябрхон Юсупова Дилнуранинг жасадини кафанлашдан олдин унга етказилган жароҳат изларини кўрган. Марҳуманинг бўйнида чуқур яра чизиқ, баданида қорайган жароҳат излари, шилинган жойлар бўлган. Лекин “Эзгулик” жамияти суднинг адолатсиз, аммо бажарилиши мажбурий бўлган ажримидан сўнг мазлума онанинг гапларига ишонмасликка қарор қилди.
8. Тергов даврида далилий ашё сифатида топилган, яъни Қодиржонова ўзини осди, деб кўрсатилаётган ўғли Саидматлубхоннинг камари узунлиги 30 сантиметр эмас, балки 29 сантиметрдир. Дилнура осилган шифонер (мебель) баландлиги ҳам 1 метрдан юқори эмас.
9. Релиздаги “...ҳеч ким юрак ютиб, Матлубовларга қарши гувоҳлик беролмайди” номли жумла ёлғон, истаган фуқаро ўзбек милициясининг тимсоли бўлган бу шахсларга қарши гувоҳликлар бериши мумкин.
10. Дилнура Қодиржонова ҳамда Жамшид Матлубовнинг биринчи хотини Раъно Матлубова ўртасида ўзаро можаролар бўлмаган, кундошлар тинч-тотув яшашган.
11. Номи релизда тилга олинган фуқаро — Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилоятидан келган Рене Метмурадова ҳамда унинг “Эзгулик”ка маълум бўлмаган турмуш ўртоғи Отаназар Худойберганов андижонлик Дилнура Қодиржонованинг фарзандлари Дилёра, Шаҳризодага етти ёт бегона эмас. Уларнинг барчаси Марказий Осиёда яшовчи, туркий тилли халқларга мансуб шахслардир.
12. Полковник Жамшид Матлубовнинг марҳума жасадини она юрти — Андижонга олиб кетишга рухсат бермагани ёлғон. (Марҳума Дилнура Қодиржонова миршаббоши бошчилигида пойтахтдаги “Мирфозил ота” қабристонига қўйилган).
13. Жамият маҳаллий оммавий ахборот воситаларини мазкур сирли ўлим ҳодисасини ҳалол ёритишга қаратган чақириғини бекор қилади.
14. Жамият Республика Бош прокуратураси ва ҳукуматдан Дилнура Қодиржонованинг ўлими юзасидан изоҳ сўраб, янглишганини тан олади.
15. Жамият Дилнура Қодиржонованинг обрўйи, миллий санъатимизда тутган мавқеини ҳисобга олиб, Миллий хавфсизлик хизматидан тергов ҳаракатларини тиклашни сўраганини бесамар ҳаракат, деб ҳисоблайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения