10 October 2008
03:00 -
23:00 - Ўзбeк пaxтaсигa жaҳoн бoзoридa тaлaб oртиб бoрмoқдaми? 22:00 - США: скоро будет заключено соглашение о транзите газа из Центральной Азии в обход России 19:30 - “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилоят бўлими ҳали ҳам рўйх

23:00 - Ўзбeк пaxтaсигa жaҳoн бoзoридa тaлaб oртиб бoрмoқдaми?
Ўзбекистондек давлатнинг асосий хабар агентлиги (ЎзA) бугун тарқатган хабарларнинг ичида президент Ислом Каримнинг Бишкекда нима қилаётгани ҳақида бир оғиз сўз ҳам йўқ. Ана сизга расмий хабар агентлиги!
Бу агентлик томонидан бугун тарқатилган 13 дона тутуруқсиз хабар ичида “Ўзбeк пaxтaсигa жaҳoн бoзoридa тaлaб oртиб бoрмoқдa” номлисигина эътиборга лойиқ. Бунинг сабаби ҳам маълум. Мухолифат сайтларида чет эллик йирик фирмалар Ўзбекистонда болалар меҳнатидан ҳали ҳам пахта теришда фойдаланиш давом этаётгани туфайли ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечаётганлари айтилганди. ЎзАнинг хабари сўзсиз мухолифат хабарларига жавоб бўлиб, улар ҳақсиз, амалда ўзбек пахтасига талаб ошиб бораётганлигини кўрсатишга уринишдир.
ЎзАнинг хабарида айтилишича, 14-15 октябрь кунлари Тошкентда Ислом Каримнинг ташаббуси билан бошланган анъанавий пахта ярмаркасининг навбатдагиси бўлар эмиш. Унда дунёнинг 35 мaмлaкaтидa фaoлият кўрсaтaётгaн фирмa вa кoмпaниялaрнинг 450 нaфaрдaн oртиқ вaкили иштирoк этар эмиш.
22:00 - США: скоро будет заключено соглашение о транзите газа из Центральной Азии в обход России
Ориентировочно через полгода будет заключено соглашение о поставках центральноазиатского газа в Европу в обход территории России. Об этом заявил спецпредставитель США по энергетическим вопросам в Евразии Бойден Грей в ходе своего выступления перед журналистами в Риме.
«Скоро мы достигнем взаимопонимания с Турцией о транзите этого газа», - добавил он, не уточнив, о каком точно газопроводе идет речь. Предположительно, Грей имел ввиду газопровод TGI, который соединит Турцию и Грецию с Италией для поставок азербайджанского газа к 2012 году.
«В Центральной Азии газа хватит с избытком, чтобы наполнить и TGI, и «Набукко», подчеркнул он. Associated Press
19:30 - “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилоят бўлими ҳали ҳам рўйхатга олинмади
Маълумки, Андижондаги қонли воқеалардан кейин, Адлия вазирлигининг вилоят бошқармаси ҳеч қандай сабабсиз Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вилоят бўлимининг гувоҳномасини бекор қилганди. Яқинда жамиятнинг вилоят бўлимига таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин сайланди ва у жамиятнинг вилоят бўлимини янгидан рўйхатдан ўтказиш учун керакли ишларни бошлади.
Адлия вазирлигининг вилоят бошқармаси ҳозирча бюрократик тўсиқлар билан бу ишни ҳал эттирмаслик учун қўлидан келганини қилмоқда.
18:00 - Журналист Солижон Абдураҳмонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
Шу йил 7 июнда Нукусда қамоққа олинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов устидан ўтказилган иш тамом бўлди ва у Тахтакўпир туман судининг қарори билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Аввалги хабарларимизда маълум қилингандек, Солижонни қамоққа олиш пайтида миршабларнинг ўзи унинг машинасига 0,5 килограмм миқдорда марихуанна моддаси ташлаб қўйишганди. Ҳозир ҳуқуқ ҳимоячиси наркотик моддаларни бошқаларга сотиш айби билан жазоланмоқда.
Юрт ташқарисидан юритиладиган ва ўзбек демократик мухолифатига, биринчи навбатда, “Бирлик” Партияси ва у билан боғлиқ ҳуқуқ ҳимоячиларга, демак, ҳуқуқ ҳимоячиларининг асосий қисмига, душманлиги билан танилган uznews.net сайти Солижон Абдураҳмоновни ўзининг мухбири деб ҳам атайди.
16:00 - Наманганда ёнғин чиқди, ўт ўчирувчилар кулгига қолди
Кеча шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган “Спартак” стадиони ёнидаги дўкончаларидан бирида бошланган ёнғин натижасида ўндан ортиқ дўкон кулга айланди. Суғурта системаси бўлмагани учун, бу ёнғин дўкончаларнинг эгалари учун катта фожеа бўлди, аммо ўт ўчириш вақтида бўлиб ўтган воқеалар одамларда кулгу ҳам уйғотди.
Ёнғинни ўчириш учун 8 таа ўчириш машинаси келди, атрофда 200 дан ортиқ “томошабин” тўпланди. Саккизта ўт ўчириш машинасидан фақат биттаси ишлаб, қолганлариининг тешик шлангларидан сувлар оқиб чиқиб кета бошлаганда, одамлар ўзларини кулгидан тутолмадилар.
Мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларига босим уюштириш, уларни йўқ айблари учун жазолаш каби ишларда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари жонбозлик кўрсатиб, режимбошининг олқишини олишга уста эканликларини кўп марта кўрсатганлар. Аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондириш керак бўлганда эса, кечаги ёнғинда бўлгани каби, одамларинг кулгусига қолмоқдалар.
Аммо ҳокиму ҳокимчаларнинг парвои фалак, чунки уларни халқ сайламайди, режим тайинлайди.
10:00 - Бишкекда МДҲнинг саммити бошланди
Рус ва қирғиз хабар агентликларининг билдиришича, саммитда иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахтига Арманистон, Белорусия, Козоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари келишди. Маълумки, Гуржистон шу йилнинг 18 августида МДҲдан чиққанини эълон қилган. Озорбайжон ва Украина президентлари ўз мамлакатларида бўладиган сайловлар туфайли саммитга келишмади. Уларнинг ўрнига савияси пастроқ бўлган ҳайъатлар келишди ва саммитда иштирок этишмоқда.
Саммит доирасида 21 ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Уларнинг асосийси – “ 2020 йилгача МДҲнинг иқтисодий ривожланиш стратегияси”, деб номланган ҳужжатдир. 2009 йилда энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Бундан ташқари келаётган йилни “ёшлар йили” деб эълон қилиш ёки Улуғ Ватан Урушидаги ғалабанинг 65 йиллигини нишонлаш каби масалалар ҳам са ммитнингкун тартибида бор экан.
Мухбиримизнинг фикрича, дунёни чайқаётган молиявий кризис давом этар экан Бишкек саммити 2020 йилгача мўлжалланадиган жиддий иқтисодий ҳужжатлар қабул қилишишини кутиш ножиддийлик бўлади.
МДҲга кирувчи мамлакатларнинг раҳбарлари бугун куннинг иккинчи ярмида Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти давлатлари раҳбарларининг мажлисини ҳам ўтказишади. Бугунгача саммитга Қирғизистон раислик қиларди, энди эстафетани Молдова олади.