09 October 2008
03:00 -
12:00 - Виктор Юшченко Украина парламентини тарқатиб юборди, янги эрта сайловлар 7 декабрда бўлади

Бор йўғи бир йил аввал, тўғрироғи, 2007 йил 30 сентябрда сайланган Олий Радада жуда катта қийинчилилар билан бир кишилик кўпчиликка эга бўлган зарғалдоқчилар коалицияси тузилган ва шу мўрт кўпчиликнинг кучи билан Юлия Тимошенко Бош вазир этиб тайинланганди.
Коалиция самарали ишлай олмади. Юшченконинг “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” Блоки Юлия Тимошенко Блоки билан доимо қарама-қаршиликлар ичида бўлди. Кимнинг айби билан бўлаётганини ҳам аниқлаб бўлмайдиган бу қарама-қаршилик шунга етиб бордики, охирги йиллардаги сиёсий карьерасини Россияга қарши бўлиш ва Ғабга яқинлашиш платфоормасига қурган Юлия Тимошенко Россия-Гуржистон уруши кунлари ўз ғояларига хиёнат қилишгача борди.
Виктор Юшченко зарғалдоқчилар ғоясига содиқ ҳолда Гуржистонни тўла қўллаб-қувватлади, бир қатор Ғарб давлатларининг президентлари билан биргаликда Тбилисига келиб, гуржилар ва уларнинг президенти Михаил Саакашвилига маънавий дастак бўлди.
Тимошенко эса, бу масалада феълан Россия тарафини олди. Урушдан кейин газ муаммоларини ечиш баҳонасида Москвага келиб, Россиянинг ҳозирги ҳукмдори Владимир Путин билан намойишкарона учрашувлар ўтказди. Бундан ташқари, Юлия Тимошенко Олий Радада кечаги “душмани” Виктор Янукевичнинг руспараст Регионлар Партияси билан феълан ҳамкорлик қилиш йўлига ўтди. Тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Россия Юлия Тимошенкони бундан кейин бўладиган президент сайловларида қўллашга, ҳатто, катта миқдорда пул беришга ваъда қилган.
Бундай шароитда “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” Блоки парламентдаги зарғалдоқчилар коалициясидан расман чиқди. Виктор Юшченконинг шахсан ўзи Юлия Тимошенкони хоинликда айблашгача борди ва янгидан зарғалдоқчилар коалицияси тузиш учун Тимошенкога қўйилган шартлар ичига Россияни Гуржистонга қилган агрессияси учун қоралаш талабини киритди.
Тимошенко турли баҳоналар билан, масалан, Украинани ташқаридаги конфликтларга тортилишини олдини олиш учун, Россияни қоралаш талабини қабул қилмади ва шу билан Россия олдида қандайдир мажбуриятлари борлигини кўрсатиб қўйди. Унинг иккинчи йўли – Виктор Янукевич билан расман коалиция тузиш эди. Агар у шундай қилса, ўзини шу пайтгача дастаклаб келдаётган асосий куч – Ғарбий Украиналиклардан ажралиб қоларди.
Бу боши йўқ кўчадан чиқиш учун Юшченко кеча парламентни тарқатиш ҳақида қарор чиқарди. Унга кўра, янги эрта сайловлар 7 декабрга тайинланган.
Ўтган йили Виктор Юшченко политехнолигияларга усталигини кўрсатиб, парламентда кўпчилик овозга эга бўлган Янукевич тарафдорларини эрта сайловларни қабул қилишга мажбурлаган эди. Ҳозир ҳам Юшченконинг тарафдорлари парламентда озчилик. Агар кўпчилик, яъни Тимошенко ва Янукевичнинг норасмий коалацияси президентнинг парламентини тарқатиб юбориш қарорини қабул қилмаса, кризис яна кучайиши, икки ҳокимиятчилик юзага келиши мумкин. Аммо, бундай тахмин назарийдир.
Ўтган йили сиёсий кризисдан Виктор Юшченко ютуқ билан чиққан эди. “Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, бу йил ҳам шундай бўлади. Юшченко фаришта эмас, аммо асосий ғоялари йўлида собитқадамлик билан кетмоқда. Тимошенко эса, зарғалдоқчилар ғоясига хиёнат қилмоқда.
Агарда, Тимошенко Янукевич билан очиқча бирлашиб, Юшченкони мағлубиятга учратса ҳам, бу ютуқ вақтинча бўлади. Чунки, Украина халқи сотқинликни кечирмайди.