11 October 2008
03:00 -
20:00 - Умар Панжиев ва Улуғбек Ўтаев: “Қулфурушлар чангалидан қутқаринг!” 19:00 - Навбатдаги масхарабозлик: саҳнада Интерполнинг собиқ “агенти”! 16:00 - Бишкекдаги учрашувдан Қирғизистон ва Тожикистон

20:00 - Умар Панжиев ва Улуғбек Ўтаев: “Қулфурушлар чангалидан қутқаринг!”
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати электрон манзилига Қозоғистон Республикаси Астана шаҳри Новостройка (илинка) посёлкасида қулликда тутиб турилган икки нафар ўзбекистонлик мардикор номидан (шу электрон адресдан - astana_murat@yandex.ru мурожаат келиб тушди. Афтидан, мурожаат матнини уларнинг танишлари ёзган. Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилиб келган Умар Панжиев ҳамда Улуғбек Ўтаев (иккаласи ҳам 1981 йилда туғилган) ўтган йилнинг 2 декабр куни маҳаллий қулфурушлар томонидан Қозоғистон фуқароси Серик Байжоновга сотиб юборилган. Электрон мактубда зўрлик билан тутиб турган қулфурушларнинг телефон рақамлари ҳам қайд қилинган: +77029055808 (Серик) ҳамда +77025279789 (Босс) (афтидан, қулфурушлар раҳбари дейилмоқчи…)
“Эзгулик”чиларнинг аниқлашича, мазкур иш юзаcидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг одам савдоси бўйича моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бормоқда экан. Тергов матриалларига кўра, Астанага олиб кетилган ёш йигитлар - Ашур Эшқувватов, Акмал Хидиров, Жума Қўйлиев, Дилшод Эшбоев, Даврон Эшбоевлар қайтиб келишга муваффақ бўлишган. Бироқ ҳали ҳам қулликда қолган йигитларнинг ота-оналари ИИБ терговчиси Дилшоднинг (фамиляси айтилмаган – “Ҳаракат”) ҳаракатларидан норози, у қолган йигитларни эсон-омон юртига қайтариш учун етарлича иш олиб бормаяпти, дейди мухбиримиз.
19:00 - Навбатдаги масхарабозлик: саҳнада Интерполнинг собиқ “агенти”!
Бугун “Эрк”нинг 53-54 лақабли Салой Мадамин гуруҳига тегишли Пона.Уз сайтида “Ўзбекистон Интерпол бюроси фаолиятидаги қора доғлар…” номли тутуриқсиз бир мақола чоп этилди. Гўё, Интерполнинг Ўзбекистон бюроси собиқ ходими Ф. Нормухамедов Салой Мадаминга нисбатан Ўзбекистондаги Интерпол бюроси томонидан бир пайтлар уюштирилган “суиқасд” сценарийси тафсилотларини фош этади. Гуруҳнинг тилдан-тилга кўчиб келаётган бу афсонаси энди шахси номаълум Интерполнинг собиқ ходими тилида сайқалланган. Сайтда мазкур мақолалар сериясининг давом этишига ишора қилинган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида миллатга хиёнат қилиб, миллий ҳаракатни парчалаш эвазига олдига Ислом Каримов томонидан берилган мукофотлардан маст бўлиб юрган 53-54 лақабли лўттивоз унинг ўзига ўхшаш 3-4 тарафдорлари энди ўзларини оқлаш учун мазохист сайтларда жон сақлаб қолмоқчилар. Уларнинг бу ҳаракати Шайх Саъдийнинг ҳикматнамо гапини эсга солади: “Форс қўшинига гадо саркарда бўлса, тиланиб талаб кетмасин учун... кофир Чинга қочарди”. Яъни, агар Салой бошлиқ лўттибозлар мухолифатга етакчилик қилса, ҳатто унинг эски раҳнамоси Ислом Каримнинг режимни тутиб туришига ҳам ҳожат қолмасди.
16:00 - Бишкекдаги учрашувдан Қирғизистон ва Тожикистон хурсанд, Ўзбекистон жим
Бугун Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари кеча президент Ислом Карим Бишкекда МДҲ саммити ва Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти давлатлари раҳбарларининг мажлиси билан бир қаторда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олдиндан режалаштирилмаган йиғилишида ҳам иштирок этгани билдирилди. Аммо, йиғилишларнинг биринчи ва иккинчисида қабул қилинган қарорлар тўғрисида умумий шаклда ва баландпарвоз ифодалар билан бўлса ҳам қандайдир маълумот берилган, аммо аввалдан режалаштирилмаган йиғилишда нималар хусусида гаплашилгани ва келишилгани тилга олинмаган.
Рус ва қирғиз матбуотининг хабарларига кўра эса, шу йиғилишда Ислом Карим Қирғизистонга бериладиган газнинг миқдорини ошириш учун имкониятлар қидириб топишга ваъда берган. 2009 йилнинг биринчи кварталида 2008 йилга нисбатан 150 миллион кубметр газ кўпроқ бериладиган бўлган. Газнинг бир минг куб километри 300 доллардан бўлиши ҳам келишилган. Айни замонда, Тожикистонга мамлакатимиз орқали Туркманистондан электр энергия узатиш масаласи ҳам ҳал қилинган.
Қўшнилар билан бу каби соҳаларда ҳамкорлик қилиниши тўғри. Лекин бунда Ўзбекистоннинг манфаатлари қай даражада ҳимоя қилингани айнан ўзбеклар учун эълон қилиниши керак эди. Бу хусусда умуман хабар берилмаётганиёқ шубҳалидир.
Бугун кун бўйи Ўзбекистоннинг расмий хабар агентлиги ЎзА бор-йўғи 6 дона хабарча тарқатгани ўзбеклар қандай информацион очликда эканлигинининг энг яққол кўрсатгичидир. Бунинг устига мухолифачиликка даво қилаётган сайтларнинг асосий қисми йиғи-сиғи билан овора, хабарчилик билан иши ҳам йўқ.