07 October 2008
03:00 -
16:00 - Россияга ишлаш учун келаётган мигрантлар сони икки барабор оширилди, аммо уларнинг аҳволи оғирлашади 15:00 - Германиянинг ҳарбий кучлари Афғанистондаги хизматини кўпайган ҳолда давом эттиради
16:00 - Россияга ишлаш учун келаётган мигрантлар сони икки барабор оширилди, аммо уларнинг аҳволи оғирлашади

Рус хабар агентликлари Россия ҳукумати бу мамлакатга ишлаш учун чет эллардан келаётган мигрантлар сонини ҳозиргисидан сал кам икки баробар ошириб, 3.4 миллионга чиқарган. Бу қарор биринчи навбатда ўзбек меҳнат муҳожирлари учун муҳимдир.

Айни замонда, Россиядаги молиявий буҳрон туфайли, мамлакатнинг иқтисоди ҳам оқсашга бошлади. Сўнги йилларда қурилиш секторида юз берган кескин ошиш камайишга бошлади. Бу ўзбек меҳнат муҳожирларининг аҳволига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.

Россиядаги баъзи курилиш ширкатлари ўз режаларини 80 фоизгача камайтиришган.

15:00 - Германиянинг ҳарбий кучлари Афғанистондаги хизматини кўпайган ҳолда давом эттиради

Reuters агентлиги хабар беришича, бугун Ангела Маркел раҳбарлигидаги Германия ҳукумати ўз мамлакатининг ҳарбий кучлари НАТО армияси таркибида Афғонистонда қолишни давом эттириши ҳақида қарор қабул қилди. Германиянинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари минг кишига кўпайтирилади ҳам.

Ҳозир Германиянинг Афғонистонда 3.5 минг кишилик қўшини бор. НАТО қўшинининг бу ердаги умумий сони эса 50 минг. Шундай қилиб, Афғонистонда Толибон кучларига қарши урушда қатнашаётган немис ҳарбийларининг сони 4.5 мингга чиқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону