06 October 2008
03:00 -
22:30 - Чироқчилик ҳоким 12 йилга ҳукм қилинди, адвокатлар норози 22:00 - Латвия Президенти Затлерс Тошкентда - Тошкентликлар “босқинчи”ларга қарши пикет ўтказди 20:00 - Болаларнинг қони кимни тутади? (“Эзг

22:30 - Чироқчилик ҳоким 12 йилга ҳукм қилинди, адвокатлар норози
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани собиқ ҳокими Нурулло Қаюмов 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бундай қарорга келган жиноят ишлари бўича Қашқадарё вилояти суди устидан унинг адвокатлари назорат тартибида Олий судга мурожаат билан чиқишмоқда.
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, йирик миқдордаги талон-тарожликда айбланган ҳокимнинг ҳимоячилари унга нисбатан провакация уюштирилганини эътироф этишмоқда. 38 милллион сўм (30 минг АҚШ доллари) камоамд ва проахўрликда айбланаётган Нурулло Қаюмов авваллари Тошкент шаҳар ИИБнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлимини бошқарган, сўнгра Бош прокуратурада ишлаган номенклатурачилардан бири, дейилади Қаршидан олинган маълумотда.
22:00 - Латвия Президенти Затлерс Тошкентда
Шу йилнинг 9 октябрига қадар Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб расмий визитларни амалга оширадиган Латвия Президенти Валдис Затлерс кеча, 5 октябрь оқшомида Тошкентга қўнди. Расмий манбаларда таъкидланишича, визитнинг асосий учрашувлари - Ислом Карим билан мулоқот, ишбилармон доираларнинг форуми ва ҳукуматлараро мажлислар бугун ўтди. Ўзаро борди-келдилар, муносабатлар деярли йўлга қўйилмаган Латвия раҳбари билан расмиятчилик юзасидан мулозаматлар қилинди. Учрашув давомида Ислом Каримнинг тўрт йил аввал Латвияга сафари эсланди.
Асли мутахассислиги травматолог бўлган Валдис Затлерс эртага Ашхабодга жўнаб кетади ва у ерда, собиқ стамотолог Қурбангули Бердимуҳамедов билан учрашади, дейди мухбиримиз.
Тошкентликлар “босқинчи”ларга қарши пикет ўтказди
Бугун “Союзнефтгаз” компаниясига қарашли “Project Management Ins” ширкатининг пойтахтимиздаги ваколатхонаси биноси олдида бир неча киши норозилик пикети ўтказди. Маълум бўлишича, Марказий Америкадаги Доминикан Республикаси(!)да рўйхатга олинган бу ширкат шаҳар марказидаги 7 гектар ерни сотиб олган ва бу ерда мўъжаз элит шаҳарча қурмоқчи. Аҳоли эса бу ердан кўчирилган. Янги уйлар учун етарлича маблағ ундиролмаган хонадонлар норозилик уюштирди.
Пикетга фуқаро Муяссар Раҳимова ўзининг 4 нафар мурғак боласи ва кекса онаси билан келган. Уларнинг қўлида “Бизни кўчада қолдирманг, босқинчилар!” деган ёзувлар бор эди. Маҳаллий миршаблар плакатларни тортиб олишди, компания маъмуриятининг кўрсатмаси билан фуқароларни дўппослай кетишди, дейди мухбиримиз.
20:00 - Болаларнинг қони кимни тутади? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 50, 6.10.2008)
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Батош қишлоғида яшовчи Эргашевлар хонадони аза очди. Хонадоннинг ишончи, суянчи Жаҳонгир пахта кампанияси қурбони бўлди. Бундан 3 кун аввал чалажон ҳолатда пахта пайткалидан қайтган Жаҳонгирни жон таслим қилди. Ота-она раъйи, жамоатчилик босимидан ийманган ўсмир оғриқларни ичга ютди. Йиртилган уст-бош, моматалоқ тана, сим-сим оғриқлардан дод дея олмади бояқиш. Оғриқдан букчайган кўйи синглисига кўнгил ёрган бечора бола аллакимларнинг дўппослаганини айтишга улгурди холос...
Эндигина 16 баҳорни қаршилаётган ўғлон ўрта мактабнинг 9-синфини тамомлаб, Ғузор касб-ҳунар коллежига ўқишга кирганди. Сентябрнинг бошиданоқ “элга келган тўй”га отланган ўспириннинг кўзи шавқ, ҳаётга муҳаббат билан тўла эди. У ҳам тенгқурлари қатори билим олишга, оиласи шаъни, шавкатини улуғлашга орзуманд эди. Афсус... унинг ортида мунғайган онаизор, аламини ичга ютган падар қолди. Энди мураббийлардан кимдир жазоланар, коллеж маъмурияти мамлакат, миллат осойишталиги йўлидаги “қурбонлиқ”дан жабр кўрар, аммо бундан ортиғи бўлмайди. Чунки ўзбекнинг ота-оналари “...ўлган ўлди, ортини суриштирсак, боламиз тирилармиди”, деган истиҳола билан яшайди. Шунинг учун ҳам ҳукумат бечора болаларни пахтага ҳайдайверади.
Ҳолбуки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вилоятнинг Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасида шу йил 18 сентябр куни (ҳашар даврида) қотиллик қурбони бўлган Китоб маиший хизмат коллежи ўқувчисининг аянчли ўлими ҳақида баёнот тарқатганди. Бундан уч кун аввал Қашқадарёнинг Миришкор тумани Чаманзор қишлоғида уч ўсмирнинг “миллат ифтихори” қурбонига айланганини хабар қилганди. Ўтган йили Нишон туманининг Усмон Юсупов хўжалиги пахта пайкалида трактор эзиб кетган 14 яшар мурғак жон қисмати, Бухоронинг Жондоридаги ака-сингил фожиасини ҳикоя қилганди. Форишлик 13 яшар Лочинбекнинг аянчли қисматидан сўз очганди. Ҳукуматдан бундан ваҳшийликни тўхтатишни, ўзининг қаттол сиёсати қурбони бўлаётган ёш авлодни қулликдан озод қилишни сўраганди.
Афсус, минг бор афсус, бу чақириқлар мамлакат расмийларининг миллат равнақига берилаётган зарбаларини баратараф этолмади. Аксинча, кечадан бошлаб мамлакат мактабларининг қуйи синф ўқувчилари ҳам пайкалларга қувилди. Бозорларга, маиший хизмат уйларига, кўнгилочар атракционларга қулф урилди. Яқин ўтмишда элимиз тили, дилига кишан бўлган “Ҳамма пахтага!” ёрлиқлари кўзга ташланадиган барча ерларга осилди. Энди қурбонлар сони ортса не ажаб, энди ўқувчи ўлими оддий ҳолга айланса, миллатнинг ғурури, ори ғўза баргларидек эгатларга тўкилса не ажаб!..
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти яна бир бор Ўзбекистон Парламенти депутатлари, жамоатчилик ҳамда миллат зиёлилари эътиборини мавжуд аҳволни англаш, уни ўнглаш чораларини кўришга чақиради.
17:00 - АҚШ ҳукуматининг ёрдам пакети тасдиқланса ҳам, дунё фонд бозорларининг чўкиши тўхтамаяпти, сайловларни кутиш керак шекилли
Ўтган ҳафта АҚШ Сенати, кейин Вакиллар Палатаси Буш ҳукуматининг молиявий системага ёрдам пакетини тасдиқлаган бўлса ҳам, дунёнинг фонд бозорларида аҳвол яхши томонга ўзгармади.
Сенатнинг қароридан кейин юқорига чиқишга бошлаган Dow Jones индекси, жума куни қарор Вакиллар Палатасидан ўтгач, яна 300 пунктга тушиб, 10400 атрофида қолди. Ҳолбуки, бўҳрон бошланмасдан олдин у 13000 дан юқорида эди.
Бугун Осиё ва Россия биржалари ҳам асосий индексларнинг тушишидан иш бошлади. Яхши вақтларда 1100-1200 атрофида бўладиган Россиянинг асосий индекс РТС бугун 900 га яқинлашиб қолгач, паниканинг олдини олиш мақсадида, ҳукумат куннинг ўртасида фонд бозорини вақтинча бекитиб қўйди.
Нью-Йорк биржаси бугунги ишини ҳали бошлаганича йўқ.
Дунё молиявий системасининг тузалиши машаққатли бўлиши аниқлашиб бормоқда. Чунки, ҳозир дунёнинг энг кучли мамлакати бўлган АҚШда фақатгина молиявий бўҳрон бўлмаяпти. "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат таъкидаётганидек, бўҳрон иқтисодда, қолаверса, сиёсатда. АҚШ катта ўзгаришларга муҳтож. Айнан шу сабабли, сайловолди кампаниясини “Ҳамма нарсани ўзгартир!” шиори остида олиб бораётган демократларнинг номзоди Барак Обаманинг шанси яна ҳам ортиб бормоқда. Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича ўтказилаётган сўровномалар ҳам шуни кўрсатмоқда.
16:00 - Қирғизистондаги ер қимирлаши 72 кишининг умрига завол бўлди, электр энергиясининг узилиши кўпайди
5 октябрдан 6 га ўтиш кечаси қўшни мамлакатимизнинг Ўш вилоятидаги Олтой туман Нур қишлоғида 8 балли ер қимирлаши бўлди. 961 киши яшайдиган қишлоқ тамомийла вайрон бўлган (бу ердаги биноларнинг 90 фоизидан кўпроғи бузилган), 72 киши ҳалок бўлган.
Ер қимиралаши Ўзбекистон ва Тожикистонга ҳам етиб келган, аммо жиддий бузилишлар бўлмаган, одамлар ичида талофот ҳам йўқ.
Қирғизистон вилоятларига электр энергия бериш ҳар куни ўртача 12 соатга узилиши эълон қилинди. Боткент вилоятида узилиш 15 соат, Бишкекда 10 соат бўлади. Ҳукуматнинг расмий хабарида бу қарор маҳаллий ҳокимиятларнинг истаги билан олингани айтилмоқда. Бунинг асосий сабаби – энергия танқислиги. Ўзбекистондан олинадиган газ нархларининг ошиб кетиши ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин.
15:00 - Россия занимает 5-е место среди стран СНГ по темпам промышленного роста
Россия по итогам января-августа 2008 года заняла 5-е место среди стран СНГ по темпам промышленного роста – показатель составил 5,3% по сравнению с аналогичным периодом прошлого года. Об этом свидетельствует поступившая сегодня информация Межгосударственного статистического комитета СНГ.
Лидерами по темпам промышленного роста среди стран СНГ в январе-августе этого года стали Белоруссия – 13,1%, и Азербайджан – 9,6%. Третье место заняла Украина, где производство увеличилось на 6,3%, а на четвертом месте оказалась Киргизия – 6,1%. ИТАР-ТАСС
8:00 - Ўзбек демократлари Брюсселда, Европа Иттифоқи қароргоҳида
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг инсон ҳуқуқларига масаласига бағишланган Варшава саммитида ҳукумат расмийлари билан бир қаторда “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, “Эзгулик”нинг яна бир вакили Матлуба Расул, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳи (ГБР) фаоли Николай Кунгуров ҳамда журналист Ҳусниддин Қутбиддиновлар иштирок этишаётганини аввал билдиргандик. Васила Иноятнинг Ўзбекистонда қийноқлар ва ўлим ҳукмининг бекор қилиниши ҳақидаги қисқа нутқининг матни 3 октябрда сайтимизда эълон қилинган.
1 октябрда Васила Иноят Варшавадан Брюсселга ўтди ва ҳозир бу ерда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувлар ўтказмоқда. Бу учрашувлар Европа Иттифоқининг яқин кунларда Ўзбекистонга қаршии киритилган санкцияларнинг тақдирини белгилайдиган мажлиси олдидан бўлаётгани диққатга сазовордир.
Васила Иноятнинг билдиришича, ЕИга кирувчи мамлакатлардан 15 тасининг вакили иштирокида ўтказилган йиғилишни учрашувларнинг энг муҳими, дейиш мумкин. Бу учрашув давомида Васила Иноят ва Голландияда яшаётган ўзбек қочқини Нуриддин Низомиддин (у ўзини “Уйғон Ўзбекистон” деб номланган ташкилотнинг аъзоси сифатида танитибди) ҳозир Ўзбекистонда асосий масала сиёсий мухолифатни, бу кунда бунга тайёр бўлган “Бирик” Партиясини тан олиш, уни расман рўйхатдан ўтказиш эканлигини айтишибди. Мухолифат расмий сиёсий саҳнага чиқмагунча, Ўзбекистонда ўзгаришлар бўлмоқда, дейиш хато эканлигини таъкидлашибди.
Нуриддин Низомиддин “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат кўп марта такрорлаган фикрни айтибди. Яъни, “Бугун Ўзбекистоннинг сиёсий майдонида ҳеч қандай шамол йўқ. “Бирлик”нинг елканларига демократия шамоли керак. Уни Ғарб давлатлари ярата оладилар. Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтириши шундай шамол яратишга бошлади. Санкцияларни олиб ташлаш масаласи “Бирлик”нинг тан олиниши билан боғланса, демократиянинг ривожланишига ёрдам берадиган шамол яна ҳам кучаярди”, дебди.
Маълумки, Абдураҳим Пўлат ўз мақолаларида, масалан, сайтимизда 2007 йил 26 августда эълон қилинган “Менга ўқилган ҳукмнинг ижросини тўрт ойга узайтирдим, яшасин ҳаёт!” номли лавҳасида Нуриддин Низомиддиннинг қилаётган ишлари ва бир қатор ўзбек ёшларининг “Уйғон Ўзбекистон” номли ташкилот тузишга уринишлари, ташқи кўринишидан ижобий қадамдек кўринса ҳам, аслида, мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясига орқадан зарба бериш учун қилинаётган ҳаркат эканлигини ёзганди.
Ҳеч қандай келажаги йўқ ишга қўл ураётгани 3-4 ўзбек ёши бу ҳақиқатни қанча вақтлироқ тушуниб етса, шунча яхши бўларди. Унутмаслик керакки, яхши ният билан қилинаётган ҳар қандай қадам хайрли бўлавермайди. Русларнинг “Дўзахга йўл ҳам яхши ниятлардан тўшалади” мақоласини ҳам эслатишдан фойда бор. Бунинг устига, сиёсий тажрибаси бўлмаган одамларни киши билмас маслаҳатлар билан чалғитадиган махсус органлар борлиги ҳам бошқа бир ҳақиқатдир.