05 October 2008
03:00 -
16:30 - Чеченистон пойтахтининг марказий кўчаси чеченларнинг қотили номини олди 1:30 - Ўзбекистон-ЕИ: соғлом мулоқот мавжудми? - “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли Исроил Ризо таъқибда

16:30 - Чеченистон пойтахтининг марказий кўчаси чеченларнинг қотили номини олди
Чеченистон президенти, миллат хоини Рамзан Қодировнинг фармони билан пойтахт Грознийнинг (Жавҳарқалъа) марказий кўчаси – Ғалаба проспектининг номи ўзгартирилди. Энди бу кўча чечен халқини қонга ботирган ва унинг мустақиллигини йўқ қилган Россия президенти Владимир Путиннинг номи билан аталади.
Хоинларнинг табиати ҳамма ерда бир хил. Агар Ислом Карим “Бирлик”ни парчалаб “Эрк”ни тузган 53-54-чиларни дарҳол тепиб улоқтирмасдан бироз сабр қилса эди, улар ҳозирги Мустақиллик (аввалги Ленин) майдонини Ислом Карим номи билан аташни таклиф қилишарди.
1:30 - Ўзбекистон-ЕИ: соғлом мулоқот мавжудми?
Шу кунларда Варшавада ўтаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг йиллик саммитида нутқ қилган Франция ҳукуматининг ташкилотдаги вакили Дидъе Гонсалес Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида мулоқотнинг йўлга қўйилгани, шу муносабат билан унга қўйилган санкцияларнинг тўла бекор қилиниши мумкинлигини айтди. Нотиқ ўз сўзи давомида ишонч билан Ўзбекистон ҳукуматининг ижобий қадамлар қўя бошлагани, бир неча ҳуқуқ ҳимоячилари озод қилганини ҳам факт сифатида келтирган. Демак, 10 кундан сўнг Люксембургга келадиган дипломатлар санкцияларни бекор қилади, дейиш мумкин.
Бироқ куни кеча, ЕИ ва Ўзбекистон муносабатларини аниқлаштириш, бу борада тугал хулосага келиш учун Тошкентда ўтказилган медиа-форумни кузатган мухбирларимизнинг таъкидлашича, ЕИ дипломатлари мулоқот дея атаётган тадбирни Ўзбекистон режими ёпиқ эшиклар ортидаги бефойда учрашувга айлантирди.
Бунинг устига, ҳукуматниннг назорати остида ишлайдиган ўзбек оммавий ахборот воситалари бу учрашувнинг ўтказилишидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга интилмоқдалар. Масалан, кечаги газеталар, маҳаллий радио-телеканаллар гўёки Европа Иттифоқи тугул бутун дунё кузатувчилари мамлакатимизда кечаётган оламшумул ислоҳотларни тан ола бошлагани, улар сўз эркинлиги мавжуд бўлган Ўзбекистонда йиғилиб, тажриба ўрганишаётганини ёзишмоқда, гапиришмоқда.
Ҳақиқий аҳвол эса қуйидагича. Ушбу анжуманда иштирок этган Ҳьюман Райтс Вотч, Амнести Интернешнл, Фридум Хауз ташкилотларининг вакиллари мухбиримизга билдиришича, улар йиғинни мутлақо қониқарсиз дея баҳолашгани, тайёрланган декларацияни имзолашмаган. Ҳозир маълум бўлишича, тадбирда Ўзбекистон медиа тизими номидан иштирок этган шахслар Миллий Хавфсизлик Кенгаши, МХХ ҳамда бошқа кучишлатар тузилмавий ташкилотларнинг вакиллари экан. Яъни, ҳукумат бу тадбирдан шунчалик қўрққанки, чет элликларнинг хуружларга зарбали жавоблар бериш учун олдиндан тайёрланган “десантчи-журналистлар” гуруҳини мажлисга киритмаган ҳам.
Хуллас, Ўзбекистон ҳали мулоқот хоҳламайди, қолаверса, Иттифоқнинг уни бу йўлга мажбур қила оладиган воситалари йўқ. Ислом Карим ҳукумати буни яхши тушунади, шу боисдан ҳам катта-катта анжуманларни майнавозчиликка айлантиришга, Иттифоқ мулозимлари мулоқот деяётган амалиётни суиистеъмол қилишга журъат қилади. Яъни, Ўзбекистон ҳукмати ўз-ўзидан мулоқотга келмайди, уни ҳаракатлантирувчи ричаг лозим.
Бу ўринда “Бирлик” яна ҳақ. Европа Иттифоқи ўз мулоқотларида Ўзбекистон демократларининг ҳам кучига таяниши, учрашувларда асосий талаб – мухолифатнинг етакчи кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш кераклигини таъкидлаши керак. Ўзбекистон ҳукумати мулоқот истамас экан, уни шунга мажбур қилоладиган, мавжуд сиёсий режимга ич-ичидан зарба бероладиган демократик кучлар билан ҳамкорлик қилишдан бошқа йўл йўқ.
“Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли Исроил Ризо таъқибда
Кеча “Бирлик”нинг сирдарёлик лидери, айни замонда, “Эзгулик”нинг шу вилоят бўлими раиси Исроил Ризонинг уйига Сирдарё вилояти прокуратураси Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари бостириб киришди ва хонадон бекаси Тошкентнинг Отчопар бозоридан харид қилган рўзғор молларини контрабанда деган важ билан олиб кетишди. Исроилнинг рафиқаси билан бирга маҳаллий растада савдо қиладиган тужжор аёл ҳам мухолифатчининг турмуш ўртоғи билан ҳаморлиги сабабли зарарга учради, унинг 2 миллион сўмлик моллари мусодара қилиш учун олиб қўйилди.
Шунингдек, аввалги хабаримизда бошқа маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Карим Бозорбойнинг Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи ҳақоратига нишон бўлганини билдиргандик. Бугун мухбиримизнинг шахсан гувоҳ бўлишича, миршабоши ҳақоратлар билан қаноатланмаган, ҳуқуқ ҳимоячисига куч ҳам ишлатган экан. Натижада Карим Бозорбойнинг курак тишларидаги қоплама тушиб қолган, лаб-лунжи жароҳат изидан кўкарган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг вилоят бўлими фаоллари тегишли экспертиза хулсаоларини қўлга киритди, жароҳатни расман эътироф эттиришга эришди. Энди мутасадди ташкилотларга талаблар билан чиқишмоқда.
“Эзгулик”нинг маҳаллий раҳбари Исроил Ризо кўра, бу таъқиблар Сирдарёга келган АҚШ элчилиги мулозимлари билан учрашган маҳаллий демократлардан ўч олиш мақсадида қилинмоқда. Маълумки, ўшанда “Эзгулик” фаоллари чет эллик маҳмонларга болалар меҳнатининг суиистеъмол қилинишига оид ҳолларни кўрсатишган, уларни пахта теримига олиб чиқилган болалар билан учраштиришганди.
Прокуратуранинг Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари ўзларининг фақатгина ижрочи экани, уларга МХХ топшириқ бераётганини таъкидлаган. Мухолифатчиларнинг ашёлари ҳали эгаларига қайтарилган эмас, улар тақибларнинг кучайишидан хавотирда.