11 February 2014
15:33 - Юнонистон кризисдан чиқабошлади, ўзбеклар унга атаб дуолар ўқиши керак
2008 йилнинг август ойида АҚШда бошланган молиявий кризис тезда иқтисодий кризисга айланиб, кейин Европа ва бутун жаҳонга тарқалди. Европада кризис энг чуқурлашган давлат Юнонистон бўлди. Евроропа Иттифоқи бу давлатга катта қарзлар берди, кризис қарз кризисига айланди, аммо натижа қандай бўлиши ҳақида юнонларнинг ўзида ҳам шубҳалар борлигидан, бу мамлакатнинг еврозонадан чиқиши ҳам тилга олинабошлаган эди.

Кеча Юнонистон Бош вазири Антонис Самарас ўз мамлакати қарз кризисидан чиқабошлаганини билдирди. Унинг айтишича, 6 йил аввал бошланган иқтисодий чўкишдан кейин, Юнонистон ўзини тузатиб олди, энди ҳеч ким еврозонадан чиқишни гапираётгани ҳам йўқ, сўнгги йилларда биринчи марта экспорт импортдан ошди.

Узоқдаги бир мамлакатнинг иқтисодий аҳволига эътибор бераётганимизнинг сабаби – АҚШ ва Европадаги кризис секин-аста унчалик ривожланмаган давлатларни, масалан, Россия ва Қозоғистонни ҳам уришга бошлаб, Ўзбекистон каби қашшоқ мамлакатларнинг остонасига келиб қолганидан хавотирдалигимиз.

Ривожланган ва унча ривожланмаган давлатлар кризисдан унчалик катта зарар кўрмасдан чиқишлари аниқ бўлмоқда, қашшоқ давлатлар эса, даҳшатли зарбалар остида қолишлар муқаррар. Жаҳон кризисдан қанча тезроқ чиқса, бу зарбаларнинг таъсири шунча камроқ бўлади. Шунинг учун, ўзбеклар бошқа нарсаларни четга қўйиб, ҳозир кризисдан чиқабошлаган Юнонистонга атаб дуолар ўқишлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону