11 February 2014
19:11 - Наманганлик ҳаромийларнинг учрашуви ва “Ҳаракат”нинг таҳлили

“Ҳаракат” хатқутисидан: Собиқ "Бирлик"чилар учрашдилар

Куни кеча Наманганлик собиқ “Бирлик” партияси вакиллари ”Мажнунтол” чойҳонасида учрашиб баъзи масалаларни муҳокама қилдилар. Норасмий тарзда бўлиб ўтган учрашувга, ҳар бир тумандан икки кишидан вакил чақирилган эди. Лекин баъзилар Россия ва Қозоқистонга кетгани учун 15 киши тўпланди.

Маълумки Абдураҳим Пўлатовнинг турли найранглари оқибатида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи кўпчилик кишилар “Бирлик”ни тарк этган этдилар. Чортоқлик Муҳаммаджон Раупов, - Мен доимо “Бирлик” сафида бўлиб келганман. Лекин А.Пўлатовнинг асосий ишлар бу ёқда қолиб, фақат М.Солиҳ билан олишавериши оқибатида партия сафини тарк этдим. Эшитишимча Пўлат Оҳунов ҳам партияни тарк этибди. Оҳунов тарк этибдими, демак партия тугабди” - деди.

Поплик Ғуломжон Самадаов эса ,- Мен ҳам ҳудди шундай йўл тутишга мажбур бўлганман. Лекин Носир Зокирдан ва интернет сайтларидан воқеаларни кузатиб бордим. Нимадир қилиш керак- деди.

Йиғилишда иштирок этган ЎИҲЖнинг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси Носир Зокир сўз олиб жумладан шундай деди: - Мен доимо Пўлатжон билан боғланиб турибман. Оҳирги маълумотга қараганда Оҳунов янги партия тузмоқчи .Оҳуновни яҳши биласизлар, покиза инсон. Янги тузилажак партияни дастур низомлари тайёрланса муҳокама қилиб, шу партия сафига қўшилишларингни тавсия қиламан.

Ўзбекистонни ривожи учун муҳолиф партия зарур-деди. Кўпчилик муҳокама қилиб янги партиянинг дастур ва низоми тайёр бўлгунча кутиб туришга қарор қилишди.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Бу хабарни хатқутимизга ким юборганини ҳам билмаймиз. Юборган ўқувчимиз бу хабар қандайдир “Замондош”дан олинганини ёзган, холос. Ўзбекистон МХХси Америкада “Ватандош” газетаси яратган эди, шунга ўхшаб, “Замондош” деган нарса ҳам яратворганми, ёки ўқувчимиз “Ватандош”ни янглишиб “Замондош” деб ёзиб юбордими, билмаймиз.

Наманганда ҳаромий Носир Зокир бир чойхонада тўплаган кишиларни “Бирлик” Партиясига қандайдир алоқаси борлигини фараз ҳам қилмаймиз. Лекин биламизки, аввал Совет КГБси, энди ММХнинг топшириғи билан Абдураҳим Пўлатга осилишга ҳаракат қиладиган бир ҳовуч ҳаромий ҳар доим топилади.

“Эй, эси пастлар, Абдураҳим Пўлат 25 йил аввал Ўзбекнинг тарихидаги биринчи маиллий-озодлик ҳаракатини тузди, Ўзбекни биринчи марта митингларга олиб чиқди, бирликчилар ва СССРдаги ҳамма демократлар билан Коммунистик империяни қулатишга ва Ўзбекистоннинг мустақил давлат бўлишига эришди. Салой Мадамин бошчилигидаги асосан ёзувчилардан иборат 53-54-чилар лақабини олган гуруҳ Ислом Каримга югурдаклик қилиб “Бирлик”ни парчаладилар, 1992 йилда Абдураҳим Пўлат мамлакатни тарк этишга мажбур бўлгач, Ўзбекистонда мухолифат очиқча фаолият ўтказолмадиган ҳолга келди. 10 йил курашиб, Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида “Бирлик халқ ҳаракат тикланди ва партияга айлантирилди. Ҳозир “Бирлик” Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ягона мухолифат партиясидир.

Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида Ўзбекнинг тарихида қоладиган “Ҳаракат” журнали, кейин “Ҳаракат” хабар Агентлиги тузилди. Қирзиз фашистлари Ўзбекни тириклайн ёққанда қисиб ўтирган Ўзбек миллати миллат сифатини йўқотгани ҳақида айнан “Бирлик” ва “Ҳаракат” биргаликда диагноз қўйдилар. Кейинчалик Ўзбекистон давлати давлат сифатини йўқотгани ҳақида ҳам диагноз қўйилди.

Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бораётгани, иқтисодимизнинг қуввати Қозоғистондан 8 баравар орқадалиги, Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар камлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишлари ўзбеклардан бекитиб келинарди. Айнан, Бирлик” ва “Ҳаракат” буларни очиқлади ва аҳволимизга бу соҳада ҳам диагноз қўйди. Диагнозсиз касалликни тузатиб бўлмайди. Диагноз қўйилдими, энди Ўзбекни қайтадан миллат, Ўзбекистонни қайтадан давлат қилиш учун кураш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, айнан ўша сотқин 53-54-чилар мухолифатни кучсизлантириб, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида тожиклар режими ўрнатилишига хизмат қилганларини ҳеч ким рад этолмайди. Ўзбекни қайтадан миллат бўлиш йўлидаги асосий вазифаларидан бири – шу режимни йўқ қилишдир.

30 миллионлик Ўзбек номидан 10 нафаргина бирликчи ва эзгуликчи айнан Абдураҳим Пўлатнинг кўрсатмалари билан Тошкентда Қирғизистон элчихонаси олдида “Ўзбекка қарши геноцид тўхтатлсин” каби шиорлар билан пикет ўтказганда, юқоридаги хабарда номи тилга олинган Носир Зокир, Муҳаммаджон Раупов, Ғуломжон Самадаов каби ҳаромийлар қаерда эди?

Хўш, Наманганда йиғилган ифлослар сиёсатга аралашмоқчи эканлар, шу нарсаларни биладиларми ўзи? Миллат ва мамлакатнинг фундаментал муаммоларини биладиларми, чойхонада уларни ҳам тилга олдиларми? Ҳеч шубҳа йўқки, улар бундай фундаментал муаммоларни нафақат билмайдилар, тушунмайдилар ҳам. Чойхонада ош ейиш, кейин туалетга боришдан бошқа нарсани билмайдилар.

Намангандаги қандайдир ҳаромийлар подасининг йиғилиши ҳақида хабар тарқатган “Замондаш”ми ёки “Ватандош” ҳам ўша ҳаромийлардандир.

Эй, ҳаромийлар, Совет КГБси, Ислом Карим ва 53-54-чилар биргаликда қилолмаган ишни энди санлар қилмоқчимисанлар?

Расмда - “Замондаш”ми ёки “Ватандош” айтаётган чойхона.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону