10 February 2014
22:24 - Тараққиётни тўсиб бўлмайди: Ўзбекистонда йиғилган янги смартфон сотувга чиқди
Ҳатто золим подшолар, диктаторлар замонида ҳам кашфиётлар, ихтиролар бўлган, яъни тараққиёт ўз тадрижий йўли билан ривожланган. Аммо унинг ўша замон ҳукмдорларининг шарофатига боғлаш калтабинликлан бошқа нарса эмас. Бугун Ўзбекистоннинг бир неча ахборот воситаларида тарқатилган хабар, яъни янги русумдаги смартфон воқеасига маҳаллий журналистлар “сийсий тус” берибди. Яъни, Смартфон P1 деб аталувчи матоҳ ҳукуматнинг одил сиёсати ва Президентнинг шарофати билан Сирдарёда йиғилаётган экан.

Аслида, Ғарбнинг ихтироси бўлган смартфонлар Ғарбнинг технологияси билан ва Ғарб тарафидан ишсизлик даражаси тез ортиб бораётган Ўзбекистонда йиғишга бошлангани учун яна ўша Ғарбни олқишлашимиз керак. Балики, бунга тўсқинлик қилмагани учун Ислом Каримга ҳам раҳмат айтиб ўтиш мумкиндир.

Мавзунинг бошқа томонлари ҳам бор. Маълумотларга кўра, 4,7 дюймли сенсорли экран ва юқори эффектли камерага эга самртфоннинг нархи 748 000 сўм. Ҳатто, ўзбекнинг профессори бундай мобиль телефон аппаратини харид қилиши учун камида бир-икки ой оиласи билан оч ўтириши керак, дейди мухбиримиз. Ислом Карим ҳукумати шуларни ҳам ўйласа янада яхши иш бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону