10 February 2014
22:17 - Ўзбекистонда “интерактив инқилоб”: Марказий Банк раиси ҳам фуқаролар билан мулоқот қилмоқчи
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Файзулла Муллажонов фуқаролар билан интернет орқали тўғридан тўғри мулоқотга киришмоқчи. Фуқароларнинг шикоят ва аризаларига ўзи жавоб бермоқчи.

Ўтган хабарларимизда Соғлиқни сақлаш вазирининг бундай ташаббус билан чиққани ҳақидаги хабарни истеҳзоли кулгига олгандик. Буни қарангки, фуқаролар билан мулоқот, яъни “интерактив инқилоб”га юқоридан кўрсатма берилганга ўхшайди. Шу боисдан ҳам вазирлар, ҳукумат раҳбарлари бирма-бир ўз идоралари сайтида бу каби маълумотларни эълон қилмоқда.

Албатта, бу ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг бошқа масхарабозликлари каби вақтинчалик кампания, дейди Марказий Банк сайти орқали Муллажоновга савол йўллаб, жавоб ололмаётган мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону