31 January 2014
22:28 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: Туркияда ваҳшийлар никоҳсиз ҳомила бўлган ёш аёлни ўлдириб, қудуққа ташладилар, ўзбеклар эса қирғиз фашистларларининг ваҳшийлигига кўз юммоқда

Туркия матбуотининг хабарига кўра, Сурия билан чегарадош Шонлиурфа вилоятининг Вираншеҳир туманида чуқурлиги 18 метр бўлган қудуқда 8,5 ойлик ҳомила бўлган 19 ёшли Ҳожар Говнинг жасади топилди.

Бу қиз бир йигит билан бирга бўлиб, ҳомила бўлиб қолган, шу кезларда йигит армияга хизматга чақирилган. Оиласи бу қизни ўлдирмоқчи бўлганда, у 5 ойча аввал қўшни Диёрбақир вилоятининг маркази Диёрбақир шаҳрида яшайдиган қариндошлариникига қочиб, ўша ерда яшайбошлади.

Аммо, унинг икки амакиваччаси Ҳасан ва Жума “Сени оиланг билан яраштирамиз” деб алдаб, Ҳожарни Вираншеҳирга олиб келишибди ва бўйнидан электр устунига арқон билан боғлаб, бўғиб ўлдиришибди.

Қиз ғойиб бўлгани маълум бўлгач, унинг оиласи полицияга мурожаат қилган экан, полиция тезда қотилларни ушлабди, улар “Номусимизга доғ туширгани учун ўлдиридик” деб Ҳожарнинг жасади ташланган қудуқни кўрсатишибди. Полиция қизнинг жасадини қудуқдан чиқарганда, унинг бўйнида арқон ҳали ҳам бор экан.

Ҳа, ор-номус масаласига кўз юмиб бўлмайди. Аммо, бу икки йигитнинг қилган ваҳшийлигини кўриб, бу дунёга нима бўлди ўзи, деб ҳайқириш керакмасми?

Бошқа тарафдан, ўзбекларни тириклайин ёққан, ўзбек аёлларини подалашиб зўрлаган қирғиз фашистлари ҳалигача ялло қилиб юрганларини кўрса ҳам, номус деган нарсани ҳам унутиб, ҳеч нарсани кўрмагандек қисиб ўтирган 30 миллионли ўзбекларга “туф!” дейиш керакмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону