31 January 2014
20:20 - Ўзбекистон ҳукумати чегараларни демаркация қилиш баҳонасида ерларимизни қўшниларга бериш билан овора

Шу кунларда Ўзбекистоннинг ҳукуматининг ишчи гуруҳлари Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларни демаркция қилиш, яъни чегараларни аниқлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани хабар қилинмоқда. Масалан, 27-31 январь кунлари Олматада шундай музокаралардан бири бўлибди. Аммо, хабарлар умумий гаплардан иборат, шу сабабли, бу соҳада нималар бўлаётганини халқ билмайди.

Бироқ, фақат Тошкент вилояти мисолида кўриш мумкинки, Ўзбекистон тарафи чегараларни демаркация қилишда чиқадиган жанжал ва мураккаб музокаралардан қочиб, баҳсли ерларни Қозоғистонга бериб юборган. Масалан, қозоқларнинг Черняевка поселкаси билан ўзбекларнинг Ғишткўприк қишлоғи ўртасидаги ўзбеклар тарафидан юз йиллардан бери ўзлаштирилиб, ҳосилдор боғларга айлантирилган ва фақат ўзбеклар яшайдиган маҳалла ҳамда Минводы номи билан танилган катта қишлоқ Қозоғистонга бериб юборилган.

Шу мисоллар ва ҳозирги янги демаркацияларнинг натижаси ҳақида ўзбекларга хабар ҳам берилмаётганига асосланиб айтиш мумкинки, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонни бошқараётган тожиклар режими ҳамма ерда ўзбекнинг ерларини Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонга бериб юбориш билан шуғулланмоқда. Бундан ҳам муҳими, ўзбекларнинг, хусусан, ўзбек зиёлиларининг бу билан иши йўқ. Уларни ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмади.

Миллат сифатини йўқотиб, оддий подага айланган ўзбекларни қайтадан миллат қилишдек, сотқин Йўлдош Охунбобоевнинг розилиги билан Қирғизистонга бериб юборилган ерларимизни қайтариб олишдек оғир ишлар туриб олдимизда. Ҳозирча, бу масалалар билан фақат “Бирлик” ва “Ҳаракат” қизиқмоқда ва шуғулланмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону